🔵Олимлар агар Каспий денгизининг сув сатҳи шундай суръатда пасаяверса унинг шимолий қисмида юк ташиш ва нефт қазиб олиш мумкин бўлмай қолади деб бонг уришмоқда.
🔵Айтиш мумкинки, Каспий денгизи суви сатҳининг тушиши нафақат унинг шимолий қисми, балки унинг атрофидаги барча мамлакатлар иштирокида ҳал қилиниши керак бўлган долзарб муаммодир.
🔵Чунки Каспий денгизига, битта Волга эмас, балки 130 яқин дарё ва сойлар ўз сувларини олиб келиб қуядилар. Уларнинг орасидан йириклари бўлган Урал, Терек ва Кура дарёларини ажратиб кўрсатиш мумкин.
🔵Тўғри, Каспий денгизини сув билан таъминловчи дарёларга антропоген босим Амударё ва Сирдарёникидан анча паст. Шунинг учун, Оролда юзага келган ҳолатни бу ерда қайтарилиши қийин.
🔵Бироқ, иқлим ўзгариши, яъни глобал исиш туфайли сув буғланишининг ортиб бораётганлиги Орол фожиасининг Каспий бошига тушмаслигига кафолат бера олмайди.
🔵Шунинг учун, Каспийни сақлаб қолиш учун, кеч бўлмасдан, барча қўшни давлатлар аввалдан ўйлаб, биргаликда ҳаракат қилганлари мақсадга мувофиқ бўлади.
💧 Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" Mobil Ilovasi