#СУВ_ТЕЖОВЧИ_СУҒОРИШ_ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
🌱 ТУПРОҚҚА НАМ САҚЛОВЧИ ГИДРОГЕЛЛАРНИ ҚЎШИШ – СУВНИ ТЕЖАШ ВА ҲОСИЛДОРЛИКНИ ОШИРИШ ЙЎЛИДА ЗАМОНАВИЙ ЕЧИМ! 💧
Гидрогеллар — сувда юқори даражада бўкувчан синтетик полимерлар бўлиб, тупроққа қўшилганда унинг намлик сақлаш қобилиятини кескин оширади. Бу технология сув ресурсларидан тежамли фойдаланиш ва ҳосилдорликни ошириш учун ишончли усулдир.
Гидрогеллар нима учун фойдали?
⚫️ Катта миқдорда нам сақлайди: 10 грамм гидрогель 2–4 литр сувни сақлаш қобилиятига эга.
⚫️ Тупроқ намлигини оширади: Сувни ютиб, тупроққа узоқ вақт давомида намлик беради.
⚫️ Инфильтрацияни яхшилайди: Гидрогел гранулалари гил тупроқларнинг сув ўтказувчанлигини оширади.
⚫️ Ўсимликлар ривожланишини қўллаб-қувватлайди: Уруғларни бир текис униб чиқишига ва ҳосилдорликнинг ортишига ёрдам беради.
Сув ва ресурсларни тежаш
⚫️Гидрогел суғоришда сув сарфини 20–40% га камайтиради.
⚫️Сувсиз ёки яроқсиз ҳисобланган ерларда ҳам экин етиштириш имкониятини яратади.
⚫️Минерал ўғитлардан тежамли фойдаланишни таъминлайди.
Гидрогеллардан қўлланиш соҳалари
⚫️Қишлоқ хўжалик экинларида — бошоқли ва дуккакли ўсимликлар учун.
⚫️Ўрмончиликда — саксовул ва дахт кўчатларини парваришлашда.
⚫️Кўкаламзорлаштиришда — гул, манзарали дарахт ва кўк майсаларда.
Фойдаланиш бўйича тавсиялар
⚫️Гидрогел миқдори тупроқ таркибига қараб, ҳар гектар учун 35–50 кг ни ташкил қилади.
⚫️Уни ўсимлик илдиз тизими бўйича бир текис тақсимлаш зарур.
⚫️Гидрогел гранулаларини қуруқ ва сув ўтказмайдиган жойда сақлаш керак.
💡 Гидрогеллар билан тупроқ унумдорлигини оширишга интилинг ва сув ресурсларидан тежамли фойдаланинг!
💧 Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish