Топ мураббийлар қаторига қайтишини энг кўп истаётганим -- Жозе Моуриньо.
Ҳа, у тарихда қолиб бўлди, футбол тарихидаги энг зўр мураббийлардан, кимлар учундир энг зўри бўлиши мумкин. Мен айни бугунги фаолияти билан қайтсин демоқчиман.
Қуръа унга ажойиб имкон бермоқда, агар тақдирда шундай ёзилган бўлса, у 1/4 финалда собиқ жамоаси "Рома" билан тўқнашади. Яна битилган бўлса, 1/2 финалда собиқ жамоаси МЮ билан, ҳаммаси кинолардагидек бўлса, финал собиқ жамоаси "Тоттенҳэм" билан ўйнаши мумкин. Ва тасаввур қилинг: бир томонда соврин ютмаган "Тоттенҳэм", бошқа томонда фақатгина "Тоттенҳэм"да соврин ютмаган Моуриньо...
Эртак. Амалга ошмайдиган эртак... қани кўрайликчи!
Лекин бу сафарги ЕЛ зўр!