Tohir Malik (Тоҳир Малик)


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг расмий телеграм канали.
Ижтимоий тармоқларда:
Facebook: fb.com/tohirmalik.uz
Instagram: instagram.com/tohirmalik.uz
Мурожаат учун: @TohirMalik_nashriyoti
Каналдан маълумот кўчирилганда манба кўрсатилиши шарт!

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тоҳир Маликнинг болалик даври

❓ Ижодкор инсон болалик чоғларидаёқ бошқалардан фарқ қилиши қанчалик ҳақиқат? Тоҳир Маликнинг болалигидаги қайси вазиятлар унинг ҳаётида муҳим из қолдирган?

🎙 Ёзувчининг Ўзбекистон телерадиокомпаниясига берган интервьюсида бу мавзуга алоҳида тўхталган эди.

Бугун севимли ёзувчимиз билан бирга унинг болалик даврини хотирлаймиз.

Telegram | Instagram | Facebook

8k 0 41 24 25

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Агар бир кун яшаб ўтган умрингизни сарҳисоб қилсангиз, ачинмайсизми?

📌 Шундай вақтлар бўладики, ҳар бир инсон ўз-ўзини сўроққа тутади, яшаб ўтган кунлари, ҳаёт йўлида учраган имкониятлари, синовлари ва хулосаларини сарҳисоб қилади.

🔹 Баъзида бу инсон қалбида афсус ҳиссини пайдо қилса-да, кейинги бурилиш нуқтасида тириклик имкони қадрига кўпроқ етишга ундайди.

Бугун Тоҳир Малик билан бўлган шундай ҳаётий ҳақиқатларга бой суҳбатни тақдим этамиз. Умид қиламизки, ушбу суҳбат кўплаб саволларга жавоб топишингизга ёрдам беради.

Telegram | Instagram | Facebook


Ақл – бамисоли йўл кўрсатувчи насиҳатгўй. Адолат эса ақл кўрсатмасини бажарувчи куч.

Ғазаб – бамисоли, овчи ит. У нафс истагидаги ҳаяжон билан эмас, балки битта ишора билан тўхташ даражасида тарбияга муҳтож. Шаҳват эса бамисоли овга миниладиган от. У баъзан тарбия кўрган, ювош. Баъзан эса асов ва қайсар.

📗 «Одамийлик мулки» китобидан

Ижтимоий тармоқларимиз ⤵️
Telegram | Instagram | Facebook


Қадрли юртдошлар, азиз кузатувчилар!

🇺🇿 Барчангизни Ватанимиз мустақиллигининг 32 йиллиги билан самимий табриклаймиз!

Она юртимиз ҳамиша тинч, обод ва фаровон бўлсин. Озодлик аталмиш неъматимиз абадий бўлсин.

Энг улуғ ва энг азиз тантана сиз ва яқинларингизга муборак бўлсин. Байрамингиз билан, азиз ватандошлар!

Telegram | Instagram | Facebook


Тарбия – инсонларни фазилатли, жамиятга фойдали қилиб етиштириш учун энг қисқа йўлдир. Тарбиянинг мақсади – инсонларнинг авлоддан авлодга тараққий эттириб, инсониятнинг умумий юксалишига хизмат қилдиришдир.

📗 «Одамийлик мулки» китобидан

Ижтимоий тармоқларимиз ⤵️
Telegram | Instagram | Facebook


– Ахлоқ тарбияси – ўзимизни ярамас майл-ҳаваслардан сақлаш, таъбимиздаги олий фикрларни тараққий эттириб, ҳаракатимизни тўғри бир нуқтага йўналтириш демакдир. Ахлоқ тарбиясининг ғояси - инсонларнинг комил ва гўзал бўлишларини таъмин этишдир.

📗 «Одамийлик мулки» китобидан

Ижтимоий тармоқларимиз ⤵️
Telegram | Instagram | Facebook


Бош ақл ва илмга тўлиб тошса ҳам, ахлоқни сира унутмаслик керак: инсон ўзидаги маънавий жиҳатларни, виждон ва нафсни тарбиялаши, эҳтиросини бошқара олиши, хунук одатларни тарк этиши, илмий ютуқларини инсоният фойдасига йўналтириши керак.

📗 «Одамийлик мулки» китобидан

Ижтимоий тармоқларимиз ⤵️
Telegram | Instagram | Facebook


Ота ўз фарзандларига мерос этиб молу дунё эмас, одоб-ахлоқ қолдириши керак. Мол-дунё мероси кундан кун камайиб, одоб-ахлоқ мероси эса ошиб боради.

📗 «Одамийлик мулки» китобидан

Ижтимоий тармоқларимиз ⤵️
Telegram | Instagram | Facebook


Одам боласининг қудрат ва шавкатидан далолат берувчи хулқ беозорлик ва доноликдир.

📗 «Ҳалол нима-ю... Ҳаром нима» китобидан

Ижтимоий тармоқларимиз ⤵️
Telegram | Instagram | Facebook


Халқимизга хос меҳр-мурувват ва саховат ифодаси бўлган Қурбон Ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

🌙 Ушбу муборак айём муносабати билан сиз азиз кузатувчиларимизни ва сиз орқали бутун оила аъзоларингиз, яқинларингизни чин дилдан табриклаймиз.

✨ Мусулмон аҳлининг энг эзгу байрами Юртимизга тинчлик-осойишталик, барака, улкан ривожлар ва фаровонлик олиб келсин!

Ҳар бир кунингиз ушбу гўзал айём каби эзгуликларга бой ўтсин!

Telegram | Instagram | Facebook


Ҳақиқий мардлик инсонларни шафқат кўзи билан кўришдир. Яхши сўзлари билан кишилар қалбини иймонга чулғашдир.

📗 «Ҳалол нима-ю... Ҳаром нима» китобидан

Ижтимоий тармоқларимиз ⤵️
Telegram | Instagram | Facebook


Саодат ва фароғатга ёмонлик аталмиш ботқоқлик орқали етаман, деган инсон нодондир, бадбахтдир.

📗 «Умидимиз юлдузларига» китобидан

Ижтимоий тармоқларимиз ⤵️
Telegram | Instagram | Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Муқаддас сўзларни шамолга совуриш керак эмас"

🔹 Бу сўзлар бежизга эмас. Зотан ҳар бир сўзнинг ўз қадри ва қиймати мавжуд. Айниқса, Ватан тушунчасида.

📝 Муқаддас сўзларнинг залворли тўкилмаслиги учун ҳам уларни ўринли ва унумли қўллаш лозим.

📖 Ҳар биримиз ўз харакатларимиз ва сўзлаётган сўзларимиз билан муқаддас тушунчаларимиз қийматини оширувчилардан бўлайлик!

Telegram | Instagram | Facebook


Ҳаё дилни равшан қиладиган бир нурдирки, инсон ҳар вақт шу маънавий нурнинг зиёсига муҳтождир.

Иффатнинг пардаси, виждоннинг ниқоби – ҳаёдир.

📗 «Умидимиз юлдузларига» китобидан

Ижтимоий тармоқларимиз ⤵️
Tel
egram | Instagram | Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Танқид қилишнинг ҳам одоби бор

💠 Танқид қилиш ва бу орқали жамиятдаги иллатларни камайтиришга интилиш ҳам инсондан катта маҳорат ва билимни талаб қилади.

📌 Тоҳир Малик ҳатто инсонлардаги айрим жиҳатларни танқид қилишда ҳам "Пичоқни аввал ўзинга ур, оғримаса бировга" деган нақлга амал қилишини таъкидлаган эди. Зотан, ислоҳ аввал ўзимиздан бошланса атрофдагиларга ҳам тўғри намунани кўрсатиш осонлашади.

❓ Сизнингча, инсонлар қалбидаги нуқсонлар ва иллатларни бартараф қилишда танқид қанчалик ёрдам беради?

Telegram | Instagram | Facebook


Бизнинг «вақт ўтмоқда» деган ўйимизда андак хатолик бор, вақт эмас, ўзимиз ўтиб боряпмиз.

📗 «Меҳмон туйғулар» китобидан

Ижтимоий тармоқларимиз ⤵️
Telegram | Instagram | Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қандай қилиб фарзандни ёмонликлардан ва ёмонлардан сақлаш мумкин?

📌 "Алвидо, болалик" асарида эндигина болаликдан ўсмирликка қадам қўйган ёшлар жиноят йўлига кириб қолиши тасвирланган. Бугунги глобал муҳитда бизнинг фарзандларимиз шу каби ёмонликларга дуч келмасликлари учун нима қилишимиз керак, деган савол ҳар бир ота-онани қизиқтириши табиий.

✅ Бу мавзуда ҳам асар муаллифи бўлмиш Тоҳир Маликнинг айни фикрлари жуда ўринлидир. Долзарб саволга жавоб олиш учун лавҳани томоша қилинг.

😊 Бу борадаги фикрларингизни изоҳга ёзиб қолдиришингиз мумкин!

Telegram | Instagram | Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Таржималар кўп, аммо аввалгиларга ўхшамас..."

📚 Ўзбек адабиётининг кўплаб намуналари чет тилларига таржима қилинган. Бироқ бу таржималарнинг ҳаммасини ҳам "асар" деб атаб бўлмайди. Шу ўринда, Тоҳир Маликнинг бу борадаги мулоҳазали ҳамон долзарблигини йўқотмаган.

❓ Нега кўплаб таржималарнинг залвори ва сифати қониқарли эмас? Таржима соҳасидаги муаммоларга сабаб нима? Нималарга эътибор берилса, бу масалалар ўз ечими топади?

😊 Лавҳани томоша қилгач, сиз ҳам фикрларингизни биз билан баҳам кўринг.

Telegram | Instagram | Facebook


Аудио-мутолаа: "Алвидо, болалик" асари, 10-қисм

📖 "Қалбда ширин умиднинг туғилгани яхши. Хайрли дуолар янада яхши. Бироқ, фарзанднинг бахтиёрлиги учун бу кифоя эмас. Ҳеч ким боласи туғилганида "Болам ўғриликни касб этсин" ёки "Гиёҳвандларга қўшилсин", деб умидвор бўлмайди. Дуо ҳам қилмайди. Афсуским, айрим ҳолларда яхши умиди ушалмай, кутмагани бир фожиага йўлиқиб, доғда қолади. Нега шундай?"

📌 Сабаблар ва оқибатлар кескин ҳамда ибратли воқеалар асосида ёритилган асарнинг навбатдаги қисмини эътиборингизга ҳавола этамиз.

😊 Марҳамат, мутолаа ва мушоҳада қилинг.

Telegram | Instagram | Facebook


Бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам одам боласининг бошига саодат соябони бўлувчи фазилат – яхшиликдир. Бу соябонни сотиб олиш мумкин эмас. Бошқа одам ҳам ясаб бера олмайди.

Ҳар бир киши уни ўз амаллари билан ўзи ясайди. Саодат соябонининг ҳажми ва гўзаллиги қилинган яхши амалларнинг даражасига боғлиқ. Одам кишиларга қилган яхшилиги қадар яхши одамдир. Саодат ва фароғатга ёмонлик аталмиш ботқоқлик орқали етаман, деган инсон нодондир, бадбахтдир.

📗 «Умидимиз юлдузларига» китобидан

Ижтимоий тармоқларимиз ⤵️
Telegram | Instagram | Facebook

Показано 20 последних публикаций.

985

подписчиков
Статистика канала