Абитурент пайтим отам фарғоналик яқин таниши орқали ижарада туришим учун бир хонадонни топди. - Дея, гап бошлаб давом этди бир опамиз. У ерда менга тенгдош бўлган вилоятдан келган икки қиз ҳам бор экан. Улар билан бир хонага жойлашдим. Кафтдеккина ҳовлида узум, анор, анжир ва кўп бошқа турдаги мевали дарахтлар ҳам бор экан. Уй эгаси Эътиборхон опа (турмушдан қайтган бўлсалар керак) нинг ота ҳовлиси экан. Ҳовлида яна бир киши яшарди. Ҳамма у кишига қори ака деб мурожаат қилишар кўзлари ожиз бўлса ҳам жудаям зийрак ва оқил инсон эдилар. Борган кунимизнинг эртаси куни уй эгаси бизни ёнимизга кириб шундай деди:
Қизлар мен ҳеч бирингизни танимайман. Қандай даргоҳда усгансиз, авлод аждодингиз ким билмайман. Бу киши мени туғишган акам кўзлари туғма ожиз. Мен куни бўйи ишда бўламан акам ҳам йўл бўйида зерикмаслик учун қурт, писта сотиб ўтиради. Шу баҳонада оёқлари ёзилади одамлар билан мулоқот қилади. Бир йили тўрт нафар талабани ижарага қўйгандим ичиб, тайёр уйда яшаб юриб, бор будимни ўғирлаб кетишибди. Уларни қонун йўли билан топдим тавбасига таянди. Аммо куп оворагарчиликлар бўлди. Тўғриси ўшандан бери одамлардан кўнглим қолган. Сизлар ҳам ўзингизни ҳурмат қилсангиз ҳалол бўлинг! Неча кун турсангиз ҳам покиза яшанг мендан сўроқсиз томорқадан мева олманг. - деди.