Кўпчилик муслима опа сингилларимизни Рамазонда бир ўй ташвишга солади. Турмуш ўртоғи, қайнона-қайнатаси, умуман яқинларининг ҳизматини қилиб одатий уй юмушлари билан овора бўлиб, Қуръон тиловатига кам вақт ажратаётганларидан ёки нафл ибодатларни ўзлари хоҳлаганчалик адо эта олмаётганларидан сиқилишади.
Сўзсиз, эрнинг ота-онанинг кўнглини олиш уларга ҳизмат қилиш, чиройли муомалада бўлиш, фарзандларга ғамхўрлик қилиш, уларнинг тарбияси билан машғул бўлиш ҳам савоб жиҳатдан кам бўлмаган ибодат саналади. Фақатки бунда Аллоҳ таолонинг розилиги мақсад қилинган,шу ниятда ҳаракат қилинган бўлса…
Зеро, Умму Салама родияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Қайси аёл вафот этсаю эри ундан рози бўлса, жаннатга киради, деганлар», дейилади ( Ибн Можа, Термизий ривояти).
Яна бир ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: «Аёл беш вақт намозини ўқиса, (йилда) бир ой (фарз) рўзасини тутса, ўз фаржини ҳаромдан сақласа ва эрига итоат қилса, унга: Жаннатнинг истаган эшигидан кир!» дейилади. (Имом Табароний ривояти)
Эътибор беринг-а, ҳурматли муслима опа-сингиллар! Сизларга ҳушҳабар берилмоқда! Модомики холис ният-ила, Аллоҳнинг розилигини истаб, яқинларингизнинг хизматида шай турар экансиз, сизларга мужда бўлсин! Яратганнинг ризолиги йўлидаги ушбу ибодатларингизни хурсандчилик билан адо этинг, асло ташвишланманг!
Ҳурматли мўмин биродарлар, оила посбонлари бўлмиш беклар, шу ўринда, сизларга ҳам яна бир масъулият тушади. Аёлларимиз ҳар икки ибодатларини ( Қуръон тиловати нафл намозлар ва оила ҳизмати) баробар амалга ошира олишлари кўп жиҳатдан сизларга ҳам боғлиқ. Уларга Рамазонни кўнгилдагидай ўтказишлари учун ёрдам берайлик, шарт шароитларини яхшилайлик, қўлайликлар, енгилликлар қилиб берайлик. Шу тарзда ИншаАллоҳ, биз ҳам ибодатнинг савобига эришамиз!
Аллоҳ таоло оилаларимизга саодат, тотувлик, меҳр-шафқат берсин, Рамазонни гўзал тарзда ўтказишимизни насиб айласин.