Аллоҳнинг раҳмати солих амаллар ичига яшириб қўйилган.
Шақиқ ал-Балхий айтадилар: «Беш нарса талаб қилдик ва уни беш нарсада топдик:
1. Қабрда нурни талаб қилдик. Уни кечани қоим қилишда топдик.
2. Мункар ва Накирга жавобни талаб қилдик. Уни Қуръон ўқишда топдик.
3. Сирот кўпригидан ўтиб кетишни талаб қилдик. Уни садақада топдик.
4. Қиёмат куни чанқоқни босишликни талаб қилдик. Уни кундузги рўзада топдик.
5. Ризқимизда барака бўлишини талаб қилдик. Уни зуҳо намозида топдик».