Она асролмадим сени дардлардан,
Юзингга ажинлар йўлатиб қўйдим.
Ўзимга бир олам зеб бердим аммо,
Сочингни оқларга бўятиб қўйдим.
Югурдим ортидан дунё деб неча
Тинмадим ташвишлар битмади хечам
Тиззангни тут она ухлай бир кеча
Она оромимни йўқотиб қўйдим
Йелкангни тут она суянай бир дам
Бағрингда унутай дунёларниҳам
Фақат, фақат битта нарса қилади алам
Она сени барвақт қаритиб қўйдим
Юзингга ажинлар йўлатиб қўйдим.
Ўзимга бир олам зеб бердим аммо,
Сочингни оқларга бўятиб қўйдим.
Югурдим ортидан дунё деб неча
Тинмадим ташвишлар битмади хечам
Тиззангни тут она ухлай бир кеча
Она оромимни йўқотиб қўйдим
Йелкангни тут она суянай бир дам
Бағрингда унутай дунёларниҳам
Фақат, фақат битта нарса қилади алам
Она сени барвақт қаритиб қўйдим