Tezkor yangiliklar


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Бизнинг иккинчи каналимиз 👇
👉 https://t.me/+b5aKHjDR_sQwM2U6

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


🇮🇩 Индонезия БРИКСнинг тўлақонли аъзоси бўлди

Ушбу давлат аҳоли сони бўйича дунёда 4-ўринда (277 млн. дан ортиқ) ва иқтисодиёти бўйича 8-ўринда туради.

Аввалроқ Индонезия Ташқи ишлар вазирлиги Глобал Жануб мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожланаётган мамлакатларнинг умумий манфаатларини илгари суришда БРИКСнинг рольини қайд этган эди.

👉@Tezkor_Qoraxabar

📍Siyosiy va tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇨🇦 Канада бош вазири Жастин Трюдо истеъфога чиқди.

Салкам 10 йил бош вазир лавозимида ишлаган. Трюдо бу қарорини Оттавадаги матбуот анжуманида эълон қилди. У Либерал партиянинг янги етакчиси сайланмагунча ўз лавозимида қолади.

Трюдо охирги пайтларда Илон Маск томонидан фаол танқид қилинган сиёсатчилардан биридир. У Канада ҳукуматини иммигратсия сиёсати, солиқлар бўйича танқид қилди ва Канада Консерватив партияси раҳбари Пер Поилеврни очиқ қўллаб-қувватлади.

👉@Tezkor_Qoraxabar

📍Siyosiy va tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring.


❗️Politico нашри талқинига кўра, 2025 йилда дунё глобал тартиботига жиддий таъсир кўрсатадиган бир қатор кутилмаган ҳодисаларга дуч келиши мумкин.

"Қора оққушлар" деб номланувчи бу ҳодисалар камдан-кам учрайди ва тарихни кескин ўзгартириши мумкин бўлган воқеаларни олдиндан айтиш қийин. Ушбу воқеалар орасида нашр қуйидагиларни санаб ўтди:

💀Глобал киберҳужум: Сунъий интеллектдан ҳужумлар уюштириш ва бозорни манипуляция қилиш учун фойдаланилиши мумкин, бу эса глобал инфратузилмани бузадиган ҳамда хавфсизлик ва иқтисодиётга таҳдид соладиган йирик киберҳужумга олиб келади.

🇮🇷Эрон бўйича махфий келишув: Politoco Россия, АҚШ, Эрон ва Исроил ўртасида Эрон ядровий дастури ҳамда Эрон ва Исроил ўртасидаги можаронинг олдини олиш бўйича мумкин бўлган махфий келишувни башорат қилмоқда.

🦠Хавфли касалликнинг авж олиши: Қўшма Штатларда номаълум касаллик эпидемияси оммавий ўлимга ва касалликнинг тарқалишига олиб келиши, иқтисодий ва сиёсий вазиятни мураккаблаштириши мумкин.

🇺🇸🇨🇳Трамп-Си Цзиньпин иттифоқи: АҚШ ва Хитой раҳбарларининг Украинадаги уруш каби глобал муаммоларни ҳал қилиш учун кутилмаган иттифоқи ҳамкорлик учун янги имкониятлар очиши мумкин.

🇮🇱🇵🇸Яқин Шарқдаги урушни тинч йўл билан ҳал қилиш: Politico икки томоннинг сиёсий иродаси ва араб давлатларининг қўллаб-қувватлашини талаб қиладиган тарихий икки давлат келишувига эришиш имконияти вужудга келишини тахмин қилмоқда.

📉Молиявий бозорлардаги глобал ваҳима: молиявий маълумотларни манипуляция қилиш учун сунъий интеллектдан фойдаланиш бозорларда ваҳима ва аксиялар нархининг кескин пасайишига олиб келиши мумкин.

🤝Кутилмаган геосиёсий иттифоқлар: Суньий интеллект ва квант ҳисоблаш соҳасидаги ютуқлар кутилмаган геосиёсий ўзгаришларга, жумладан Яқин Шарқ билан муносабатлардаги ўзгаришларга ҳамда Африка ва Ҳиндистонда ишлаб чиқариш қувватларининг ўсишига олиб келиши мумкин.

🇰🇷Жанубий Корея ядровий давлатга айланади: Жанубий Корея Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномадан чиқиши мумкин, бу эса Осиёда занжирли реакцияга сабаб бўлади ва глобал беқарорликни кучайтиради.

🇧🇾Беларусда Лукашенконинг ағдарилиши: “Россиянинг заифлашиши Беларусда халқ қўзғолони ва Лукашенконинг ағдарилишига олиб келиши мумкин, бу эса минтақадаги сиёсий вазиятни ўзгартиради”.

Суҳроб Бўронов

👉@Tezkor_Qoraxabar

📍Siyosiy va tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring.


🇰🇵 Ким Чен Ин ҳот-дог ва аччиқ шўрвали пуде чигени тақиқлаб, уларни "жуда ғарбий" деб атади ва қоидабузарларни меҳнат лагерларига жўнатишни буюрди.

Бундан ташқари энди ажрашмоқчи бўлган эр хотинлар сабабидан қатъи назар, иккаласи ҳам жазога тортилади, деб ёзади DailyMaily.

👉@Tezkor_Qoraxabar

📍Siyosiy va tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring.


🇺🇦🇷🇺 Украина қуролли кучлари Курск областида уч ҳудудда олдинга силжиди

Украина қуролли кучлари механизациялашган ҳужумларни амалга оширган ҳолда, зирҳли техникадан фойдаланган ва Болшесолдатский районининг Бердин хутори жануби ҳамда жануби-ғарбига силжиган. Бердин аҳоли пунктининг жанубий қисмига киришган. Суджа районининг Леонидово ҳудудида ҳужум фаоллашган, Суджанинг шарқида жойлашган Пушкарное яқинида ҳам ҳужумга ўтилган.

👉@Tezkor_Qoraxabar

📍Siyosiy va tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring.


🇹🇯 Асли тожикистонлик, терроризм, ёлланма ва бошқа давлатлар ҳудудидаги қуролли можароларда қатнашгани учун ватанида қидирувда бўлган Сайфиддин Тожибоев Сурия янги ҳукумати Мудофаа вазирлигида тезкор штаб қўмондони лавозимини эгаллади.

👉@Tezkor_Qoraxabar

📍Siyosiy va tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring.


🇮🇹 Италия ҳукумати Апулия минтақасидаги денгиз бўйидаги шаҳарларга кўчиб ўтган ҳар бир кишига 30 000 евро тўламоқчи.

Ушбу маблағлар уйни сотиб олиш ёки таъмирлаш учун ишлатилиши мумкин. Бундан ташқари, ўз бизнесингизни бошлаш учун 28 000 евро бонус мавжуд.

Локация

👉@Tezkor_Qoraxabar

📍Siyosiy va tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring.


🇺🇿 Ўзбекистонда электрон сигареталар муомаласи тақиқланиши мумкин

Парламент муҳокамасига киритилган қонун лойиҳасига кўра, республика ҳудудида айрим турдаги тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг, шу жумладан, электрон сигареталарни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ўтказиш мақсадида уларни сақлаш, ташиш ёки ўтказиш тақиқланмоқда.

Шунингдек, бундай маҳсулотларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ёки Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқишга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланиши назарда тутиляпти.

👉@Tezkor_Qoraxabar

📍Siyosiy va tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring.


🇦🇿🇷🇺 Актаудаги авиаҳалокатда озарбайжонликларнинг ўлимига Россия айбдорИлҳом Алиев

“Ишонч билан айта оламанки, ушбу офатда Озарбайжон фуқаролари ҳалок бўлишига Россия Федерацияси вакиллари айбдор. Биз адолат талаб қиламиз, айбдорлар жазоланишини, тўлиқ шаффофлик ва инсоний хулқ-атворни талаб қиламиз”, — деган Озарбайжон президенти.

👉@Tezkor_Qoraxabar

📍Siyosiy va tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇿🇨🇳 Мутахассис изоҳи: Хитойда тарқалган вирус Ўзбекистонга аллақачон кириб келган.

👉@Tezkor_Qoraxabar

📍Siyosiy va tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇸 Қўшма Штатларда баъзи ҳудудларда сўнгги 10 йилдаги энг ёмони бўлиши мумкин бўлган кучли қор бўрони кузатилмоқда - The New York Times

Канзас, Арканзас, Кентукки, Миссури ва Виржиния штатларида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Синоптиклар бўрон якшанба ва душанба кунлари кучайиб, 50 миллионга яқин одамни қамраб олишини тахмин қилмоқда.

Довул Колорадонинг шарқий қисмидан Мериленд ва Делавергача бўлган ўнлаб штатлар бўйлаб 1500 милдан ортиқ масофани босиб ўтиши кутилмоқда, бу эса электр таъминотидаги узилишлар, қулаб тушган дарахтлар ва транспорт муаммоларига сабаб бўлади, дея хабар беради газета.

👉@Tezkor_Qoraxabar

📍Siyosiy va tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring.


🇺🇿🇹🇭Ўзбекистонликлар Таиландга визани энди онлайн олиши мумкин

Бунинг учун онлайн платформа орқали мурожаат қилиш керак. Таиланднинг дипломатик ва консуллик идораларига паспортнинг асл нусхасини ва тасдиқловчи ҳужжатларни шахсан тақдим этиш талаб қилинмайди

👉@Tezkor_Qoraxabar

📍Siyosiy va tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring.


🇮🇳 Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда метапневмовирус инфекциясининг икки ҳолатини тасдиқлади.

Икки болада вирус аниқланган, улар тузалиб кетишган. Вазирлик, шунингдек, юқтирган беморларнинг ҳеч бири илгари халқаро саёҳатга чиқмаганлигини таъкидлади.

👉@Tezkor_Qoraxabar

📍Siyosiy va tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring.


🇵🇸🇮🇱 ҲАМАС Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш тартибини жорий этиш бўйича келишувнинг биринчи босқичида 34 нафар гаровга олинганларни озод қилишга рози бўлди, дея хабар бермоқда Asharq.

👉@Tezkor_Qoraxabar

📍Siyosiy va tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring.


🇰🇬 Қирғизистонда ҳам метапневмовирус аниқланди

Касалликка чалинишнинг иккита ҳолати қайд этилган. Мамлакатда ўткир респиратор вирусли инфекциялар устунлик қилмоқда.

👉@Tezkor_Qoraxabar

📍Siyosiy va tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring.


🇷🇺🇺🇦 Курахово шаҳри рус армиясининг тўлиқ назоратига ўтди - Россия Мудофаа вазирлиги

Украина Қуролли кучлари бу йўналишда 12 минг аскарини ва 3000 тагача зирҳли техникасини йўқотди.

👉@Tezkor_Qoraxabar

📍Siyosiy va tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇨🇳 Spark электромобилга айлантирилди

Chevrolet компанияси Хитойдаги заводи Baojun бренди томонидан ишлаб чиқариладиган электромобилини тақдим этди. Эндиликда ушбу модел Chevrolet Spark (Хитойда Baojun Yep) деб номланади.

4 метр узунликдаги Spark электромобилига 41.9 кВт.лик батарея ўрнатилади. Бу автомобилга 401 км масофа босиб ўтиш имкониятини беради. Автомобилнинг Хитой бозоридаги нархи 11 минг доллардан бошланади.

👉@Tezkor_Qoraxabar

📍Siyosiy va tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring.


🇺🇿 “UzAuto Motors” АЖ 7-январ куни соат 10:00 дан бошлаб Chevrolet Cobalt GX-STYLE AT PLUS ва GX-MIDNIGHT AT автомашиналари бўйича шартномалар тузиш бошланишини маълум қилади.

Уларни харид қилиш бўйича шартномани savdo.uzavtosanoat.uz сайти ва UzAvtoSavdo иловаси орқали фақат онлайн режимда тузиш мумкин бўлади.

👉@Tezkor_Qoraxabar

📍Siyosiy va tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring.


🇮🇷 Эрон газ етишмовчилигидан азият чекмоқда. Шанба куни ҳукумат 12 та нефт-кимё корхонасига газ етказиб беришни тўхтатди. Шунингдек, аҳолидан бу танқис маҳсулот истеъмолини 10 фоизга қисқартиришни сўради.

Эрон табиий газ захиралари бўйича дунёда иккинчи ўринда туради.

Шу билан бирга, мамлакатда инфляция тезлашиб бормоқда: сентябрь билан солиштирганда, миллий валюта риал 30%дан кўпроққа қадрсизланган. 29-декабрь куни Теҳроннинг асосий бозорида кичик ҳунармандлар ва савдогарлар шу сабабли иш ташлашлар амалга оширишди. 1979-йилда шунга ўхшаш норозиликлар Ислом инқилобининг бошланишига ва охир-оқибат шоҳ режимининг ағдарилишига сабаб бўлган эди.

Мамлакат элитасида юз бераётган воқеалар туфайли низолар кучаймоқда, айбдорни топишга ҳаракат қилишмоқда. Парламент депутатлари иқтисод ва энергетика вазирларининг истеъфосини талаб қилиб, имзо йиғишни бошлашди. Президент Пезешкиян Эрон иқтисодиётини бошқариш қийинлигини, чунки ҳамма нарса талон-тарож қилинган ва “керакли чўнтакларга” яширилганини айтиб чиқди. Шунингдек, у кескин ислоҳотлар ўтказиш учун ўзига мандат талаб қилмоқда.

👉@Tezkor_Qoraxabar

📍Siyosiy va tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring.


🇵🇸🇮🇱 ҲАМАС Исроил билан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилганда озод қилиниши мумкин бўлган 34 нафар гаровдаги шахснинг рўйхатини тасдиқлади, — Reuters.

Агентлик бу ҳақда ҲАМАС ҳаракати вакилига таяниб хабар бермоқда.

Reuters суҳбатдошининг таъкидлашича, ҳар қандай сулҳ Исроил қўшинларини Ғазо секторидан чиқариш бўйича келишувга эришишга боғлиқ бўлади. Унинг сўзларига кўра, ҲАМАС ўт очишни вақтинчалик тўхтатиш режими эмас, жанговар ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш фикрида қатъий турмоқчи.

👉@Tezkor_Qoraxabar

📍Siyosiy va tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring.

Показано 20 последних публикаций.