Қалб дея аталмиш масканда борсан,
Исмингни айтганда титрар шу ерим…
Биргина Аллоҳ ва менга ошкорсан,
Сен мени ҳаммадан яширган сирим…
Шунчалар сир эдинг ўзимдан пинҳон,
Севишим билмаган бирор ҳужайрам…
Мавриди келди-ю, бирдан ногоҳон,
Севишинг айтинг-у, бошланди байрам…
Кўпга чўзилмади ишқнинг байрами,
Биз айро йўлларга қадам қўйгандик…
Тақдирнинг тор экан бизга карами,
Билмайин ўзимиз тиғсиз сўйгандик…
Шу онда тан олдик муҳаббатни жим,
Аммо ўртамизда пинхон яшарди…
Буни билиб қолса агар кимда-ким,
Биз учун гўёки ҳавфга ўхшарди…
Кеч эди, аслида кеч қолган эдик,
Яъкунни чиройли қилишга мутлоқ…
“Балки бир мўъжиза рўй берар” дедик,
Мўъжизалар яшар эртакда бироқ…
Исмингни айтганда титрар шу ерим…
Биргина Аллоҳ ва менга ошкорсан,
Сен мени ҳаммадан яширган сирим…
Шунчалар сир эдинг ўзимдан пинҳон,
Севишим билмаган бирор ҳужайрам…
Мавриди келди-ю, бирдан ногоҳон,
Севишинг айтинг-у, бошланди байрам…
Кўпга чўзилмади ишқнинг байрами,
Биз айро йўлларга қадам қўйгандик…
Тақдирнинг тор экан бизга карами,
Билмайин ўзимиз тиғсиз сўйгандик…
Шу онда тан олдик муҳаббатни жим,
Аммо ўртамизда пинхон яшарди…
Буни билиб қолса агар кимда-ким,
Биз учун гўёки ҳавфга ўхшарди…
Кеч эди, аслида кеч қолган эдик,
Яъкунни чиройли қилишга мутлоқ…
“Балки бир мўъжиза рўй берар” дедик,
Мўъжизалар яшар эртакда бироқ…