Замира Ҳидоятова (1909 – 1998)
Таниқли ўзбек актрисаси – Замира Ҳидоятова 1909 йилнинг 5 Январь куни Тошкентда туғилган. У 1924 – 1927 йилларда Москвадаги Ўзбек драма студиясида ўқиган. 1927 йилдан «Ишчи-сайёр» труппаси, 1932 йилдан бошлаб ўтган асрнинг 80-йилларигача Ҳамза номидаги драма театри (ҳозирги Ўзбек Миллий Академик драма театри)нинг актрисаси сифатида ишлаган.
Ижодий фаолиятини 30-йилларда бошлаган Замира Ҳидоятова ярим асрдан зиёд даврда юздан ортиқ ҳаётий, табиий ва бетакрор образлар яратиб, ўзбек театр санъати ривожига муносиб ҳисса қўшди.
Истеъдодли санъаткор Замира Ҳидоятованинг ярим асрдан зиёд муддатдаги мазмунли ва ибратли ижодий фаолияти муносиб тақдирланди. 1944 йилда унга «Ўзбекистон халқ артисти» фахрий унвони берилди. Кейинчалик актриса Ўзбекистон Давлат мукофотига сазовор бўлди.
Замира Ҳидоятова 1998 йилда Тошкентда вафот этган.