"Сўфинақш бўлдинг вале ҳаргиз мусулмон бўлмадинг"
Аҳмад Яссавий ҳазратларининг мазкур байтларини бир кўнглиз юмшаган пайти ўқиб қўйишингизни тавсия қиламан.
Эй кунгил, қилдинг гуноҳ ҳаргиз пушаймон бўлмадинг,
Сўфимен, деб, лоф уриб толиби жонон бўлмадинг.
Хайф умрунг ўтти бир лаҳза гирён бўлмадинг,
Сўфинақш бўлдинг вале ҳаргиз мусулмон бўлмадинг.
Сўфилиғ шундоқмудур, доим ишинг ғафлат билан,
Донаи тасбеҳ қўлингда, тилларинг ғийбат билан,
Саллани чилпеч ўрарсен, нафси бад иззат билан.

Сўфи бўлсанг соф бўлгил, журму исён бўлмасун,
Тоату тақво қилиб, кўнглунг паришон бўлмасун.
Жону дилдан йиғлагил, маҳшарда ёлғон бўлмасун,

Сўфилик шартидур тунлар қўпуб қон йиғламоқ
Ҳар жафоға сабр этубон белни маҳкам боғламоқ,
Толиби Аллоҳ бўлуб ҳар яхши сўзни сўзламоқ,

Сўфиё тоат қилурсен барчаси ўжбу риё,
Жону дил дунёга мағрур, тилларингда оҳу воҳ.
Жон берурда бўлгунг нури иймондин жудо,

Сўфи бўлмай найласун, уйда қилурга иши йўқ,
Сўфилик даъво қилур, халққа берурга оши йўқ,
Оҳу воҳ дерлар, яна кўзида қатра ёши йўқ,

Сўфи бўлуб нафс учун ҳар дам эшикка боқасен,
Назр олиб келдиму деб ҳар дам кишига боқасен,
Аллоҳнинг лаънатин бўйнунгга ҳар дам тоқасен,

Сўфимен, деб лоф урарсен, сўзу афғонинг қони?
Ашки сурху рўйи зарду чашми хунборинг қони?
Муршиди комил мукаммал роҳимардонинг қони?

Сўфиё беғам юрарсен, донаи тасбеҳ олиб,
Дунёга мағрур бўлиб, дин ишини орқа солиб,
Қўрққил эмди, қўрққил эмди Худога юлбориб,

Сўфи бўлиб моли кас олмоқ учун қилдинг жадал,
Зоҳиринг сўфинамодур, ботининг дуну дағал,
Эй бехабар, эй бехабар, шармандасен рўзи азал,

Донаи тасбеҳ олиб эл кўзига хуб сўфисен,
Нафси бадни олдида тарсо, жуҳуднинг тўфисен,
Бандалик қилғил Худога, йўқса саги Кўфисен,

Сўфиё, ўз таврига ёлғиз Худога бандасен,
Аслингга боқсанг агар олам ичинда гандасен,
Пургуноҳу пурхатар ҳам осию шармандасен,

Сўфиё қилдинг муҳаббат даъвосин, девона бўл,
Молу мулку хонумондин кечгилу бегона бўл,
Ким Худо деб сўзласа минг ўргулиб парвона бўл,

Сўфиё, даъвойи ишқ қил, барчадин безор бўл,
Уйқуни айлаб ҳаром, тунлар қўпуб бедор бўл,
Дарди йўқ бедардни кўрсанг қочқилу озор бўл,

Аҳмадо, сен сўфи бўлсанг, сўфилик осон эмас,
Ҳақ Расул сўфи бўлуб дунё молин суйғон эмас,
Дунёни суйғон киши бешак, билинг инсон эмас,

Манба: Аҳмад Яссавий, «Девони ҳикмат», Тошкент, Ғ.Ғулом Нашриёти, 1992 йил. 141-143-бетлар
Ошиқлар Ила Баҳам Кўринг 🌼🌾
💦🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺💦
┄┄┅┅✿🍃❀🌺
🌺❀🍃✿┅┅┄┄
https://t.me/tasavvuf02 🕊🕊