ИМОМ РАББОНИЙ АҲМАД АЛ-ФАРУҚ САРҲИНДИЙ ҚУДДИСА СИРРУҲУ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАКТУБОТЛАРИДАН
Бисмиллаҳ, Алҳамдулиллаҳ, Вассоламу ъала Расулиллаҳ!
5-МАКТУБДАН.
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم
Хожа Бурҳоннинг ҳазрати Муҳаммад Боқийбуллоҳга юборилиш баёни
У зот ихлос соҳибларидан бири эди.
Имом Раббоний ҳазратлари аввалги мактублари каби буни ҳам шайхлари Боқийбуллоҳ ҳазратларига ёзадилар.
Хожагон тариқати баёнида бир рисола ёздим. Аллоҳ уларнинг сирлари қудсиятини зиёда айласин!
Ўша ёзганларимни ҳузури олийларига йўлламоқдаман. Тила- гим табаррук фикрингизни олмоқдир. Не қилайки, рисола аввал- ги, илк ҳолидадир, қайта ишлаш учун имкон тополмадим. Сабаби Хожа (олим, шайх, пир, устоз, саййид, оға ва муаллим) Бурҳоннинг шошилинч йўлга чиқиши бўлди. Эҳтимол, унга баъзи маълумот- лар илова этилгайдир.
***
Кунлардан бир кун Аҳрор силсиласига кўзим тушди. Ёдимга тушди: сизга арз этай ундаги маълумотлар аёни бобида бирор нарса ёзарсиз. Йўқса, бу фақирга амр этсангиз, унга бир нарса ёзаман. Мазкур фикрим барқарорлашди.
Айтган фикрга чўмар эканман, мазкур мусвад (илк нусхадаги қоралама)даги маълумотлар файз йўли билан келди. (Барокатин- гиздан файзланиб) ёздим.
Бу юбораётган мусваддаларни ўша рисола учун бутунлама (ту- гал) санармикинсиз? Йўқса, баъзи уйғун маълумотлар унга қўши- лади, унинг бошқа бир жиҳати бўлгай.
Шу маънода зиёда очилмоқни адабга зид санадим.
Хожа Бурҳон бу муддат ичида гўзал феъллар ишлади - яхши иш- лар қилди. Қувонса бўладиган, хуш амалларга муваффақ бўлди. Жаз- ба мақомига уйғун учинчи сайрдан насибасини олди. Не бўлдики, ҳо- зир кечим (тирикчилик) сабаблари ила ташвишли ҳолга тушган.
Ишлар паришон ҳолатда. Бу аҳволи билан юксак ҳузурингизга йўналган, юзланган. Унга ҳар амрингиз бахт-омад, қутлуғ барака бўлгай!
꧁✿🌺🌸꧂🌸🌺
https://t.me/tasavvuf02 🕊