1991 йилдаги Кўрфаз уруши давомида Саддам Ҳусайн раҳбарлигидаги Ироқ Исроилга 39 та баллистик ракета отган. Бу ҳужумлар Ироқнинг Қувайтни босиб олишига қарши АҚШ бошчилигидаги халқаро коалициянинг "Чўл бўрони операцияси" давомида содир бўлган. Ироқ асосан Совет Иттифоқи томонидан ишлаб чиқилган ва кейин модернизация қилинган "Скад" баллистик ракеталаридан фойдаланган. Ракеталар асосан Тель-Авив ва Ҳайфа шаҳарларига йўналтирилган. Ҳужум натижасида Исроилда 74 киши ҳалок бўлган: уларнинг аксарияти ўқ-дорилар сабаб эмас, балки юрак хуружлари ва саросимага тушиш оқибатида вафот этган. Минглаб уйлар ва инфратузилмага жиддий зарар етказилган бўлиб, молиявий йўқотишлар миллиардлаб долларга баҳоланган.
Саддам Ҳусайннинг бу ҳаракатлари Исроилни можарога жалб қилиш ва араб давлатларини халқаро коалициядан ажратишга қаратилган стратегик манёвр бўлган. Бунга қарамай, АҚШ босими остида Исроил жавоб ҳужуми қилмаган, бу эса араб давлатларининг коалиция таркибида қолишига ёрдам берган. АҚШ Исроилга "Патриот" ракета ҳимоя тизимларини етказиб берган, уларнинг баъзилари Скад ракеталарини йўқ қилишга муваффақ бўлган. Бу ҳужумлар нафақат ҳарбий, балки геосиёсий жиҳатдан ҳам муҳим аҳамиятга эга, балки Саддам Ҳусайннинг халқаро майдондаги ўрнр ва қудратига мисол бўлади.
@tarixiy_faktlar2