Салиб юришлари якунида бутун Насроний олами бугунги мусулмонлар каби умидсиз бир ҳолга тушиб қолди. Ғарбда қудратли Қурдоба давлати, шарқдан салжуқийларнинг тобора ўсиб бораётган босими олдида Европа монархлари чорасиз бир ҳолга тушиб қолишди. Бундай вазиятда қуролли кураш самарасиз бўлиб, бу турли миллатлардан иборат мусулмонларни янада мустаҳкамроқ жипслашувига олиб келар эди. Муслмонларни ғоявий жиҳатдан парчаламасдан туриб, жисмонан енгишни имкони йўқлигини яхши тушунган ғарб миссионерлари ва мусташриқлари, уларнинг “диний клдекси”(Остроумовдан)ни чуқур таҳлил қила бошладилар. Насронийлар орасида Мусулмон мадрасаларида турли номлар билан таълим олиб, кейинчалик “етук мутахасис” ва ҳаттоки Рим Папаси бўлган Сильвестр II каби шахсиятлар етишиб чиқишди.
Усмонийларнинг таҳдиди ўсиб бориши билан, Европада “Қуръон илми”ни ўрганишга қизиқиш кучайиб, бу жараён айниқса 1543 – йилдан кейин шиддатли тус олди.
Клюнилик аббат Петр Муҳаммад(соллоллоҳу алайҳи вассаллам)нинг дини билан танишиш, унинг манбаини ўрганиб, хатоларни топиш ва бу таълимотнинг ёлғонлигини исботлаш мақсадида Испаниядан Роберт Ретензи ва Петр Далмат исмли кишиларни чақиртириб, уларга Қуръонни лотин тилига таржима қилишни топширди. Таржимадаги хатолар, қисқартма ва қўшимчалардан иборат бу таржима асл манбадан анча йироқ бўлиб илмий жиҳатдан аҳамиятга эга эмасди. 1143 йилдаги бу таржима 1543 – йилдан бошлаб кенг миқёсда лотин тилида чоп этила бошланди. XII аср охирига келиб Доминиканлик Рикольд–де–Монте–Круа Қуръонни таржима қилишни мақсад қилди. Аммо ҳар бир вароқ таржимасидан кейин, китобдаги маълумотга нисбатан таржимоннинг нафрати ортиб боравергани сабабли(эҳтимол ўз эътиқодида шубҳа пайдо бўлгани сабабли) бу олийжаноб доминаиканлик ишини охирига етказмай, таржимани тўхтатишга мажбур бўлади.
Шундан кейин узоқ вақт ғарб католиклари Қуръоннинг таржима қилиниши насроний эътиқодига таҳдид солиши мумкин деб ҳисоблашди ва ҳаттоки араб тилини ўргатадиган мактабларда ҳам бу китобдан фойдаланиш бошқа “куфр китоблари (еретические книги)” қатори қатъий тақиқланди.
ХV аср охирларида Барселона епископи инквизитор Мартиннинг топшириғига кўра мусулмончиликдан насронийликка ўтган рухоний Иоганн Андреас Қуръонни арагон тилига ўгирди. XVI аср бошларига келиб Венецияда Paganius de Brescia исмли кимса Қуръонни тўлиқ таржима қилди, аммо негадир папа бу таржимани ёқиб юборишга буюрди.
1547 йилга келиб, Венецияда италян тилида, 1616 ва 1623 йилларда олмон тилида ва у асосида 1641 голланд тилида қуръон таржималари пайдо бўлди. 1649 – йили Дю–Риер Қуръонни французчага ўгирди. 1649 – 1688- йилларда Англияда бир неча марта Қуръон инглиз тилига таржима қилинди. Аббат Людовик Марраччи 1698 – йили изоҳлар ва раддиялар билан таржима қилиб,
деб ёзганди. Марраччидан 40 кейин 1734 йилда инглиз таржимони Джорж Сель (G. Sale) Қуръонни таржима қилди.
Европанинг мусулмон ўлкаларига истилоси дастлаб ғоявий тажовуз кўринишида бўлиб, ҳарбий босқиндан 300-400 йиллар аввал бошланганди. Сайёҳ, талаба, олим, савдогар кўринишидаги миссионерлар авом орасида турли шубҳа ва бузуқ ақидаларни кенг ёйиб халқни ғоявий фалаж қилишга уринишди.
Мусулмонлар орасидаги миллий ва ақидавий зиддиятланинг пайдо бўлишида, ўз эътиқодида шубҳаси бўлган, исломдан узоқлашиш ҳисобига, ғарблашишни тараққиёт дея тушунадиган тоифаларнинг шаклланишида Мулла Жафар(Демезон), Лоуренс, Я. Д. Коблов, Н. И. ИльминскийН. П. Остроумов каби минглаб миссионерлар армиясининг “хизмати” катта бўлди.
Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

“Таъқиқланган Қуръон таржималарини тақдим этишда уни муносиб тарзда раддиялар билан оммага етказиш лозим, акс ҳолда авомнинг эътиқодига зарар етказиш мумкин”