Tamer


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Haqiqiy erkaklar uchun 🐺
Nomussiz hayotdan, nomusli oʻlim yaxshi.⚔️
©Amir Temur

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Менинг онам ўта хайрли, меҳрибон аёлдир. Дуо қилинг, ё Расулуллоҳ, дуо қилингки, Оллоҳ таоло унга ҳам ҳидоят берсин ва жаҳаннам азобидан халос этсин. Абу Бакрнинг онаси учун дуо қилинди ва Умму Хайр у ердан мусулмон бўлиб қайтди.

Шу дамда Абу Бакр азоб бераётган оғриқларини ҳам унутган эди.

* * *

Расулуллоҳ (с.а.в.) орасира қўлларини дуога очар, «Оллоҳим, бу динга Умар ибн Хаттоб билан ёхуд Амр ибн Ҳишом билан қувват бер», деб илтижо қилар эдилар.

Мўминлар бу дуога «Омин» дердилар. Фаришталарнинг ҳам ушбу дуога «Омин» деб қўшилганликларига ҳеч шубҳа йўқ.

Оллоҳ ҳар нарсага қодир. Унинг қудрати қаршисида имконсиз нарсанинг ўзи йўқ. Пайғамбар Довуднинг (а.с.) қўлида темирни юмшатган, тошларни, темирларни йўнишга қодир Буюк Оллоҳ истаса, бу тошбағирларнинг қалбларини юмшатиши ҳам ҳеч гап эмас.

Биринчи китоб битди

@NewEditon


ҲАҚЛИ БЎЛИШ ЕТАРЛИМИ?

Абу Бакр (р.а.) орасира Расулуллоҳга (с.а.в.) кўпчиликнинг ўртасига чиқиб баралла даъват қилишни таклиф этар, Набийи Муҳтарам (с.а.в.) жанобимиз эса:

— Ё Абу Бакр, биз ҳали сон жиҳатидан озчиликмиз, — деб жавоб қилардилар.

Ҳазрати Абу Бакрнинг ўжарлиги тутгач, Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам ортиқ йўқ дея олмадилар, унинг таклифини қабул қилдилар. Масжиди Ҳарамга бордилар.

Ҳар бир мусулмон қабиладошларининг орасидан ўрин олди. Расулуллоҳ (с.а.в.) бир чеккага ўтирдилар. Шундан кейин Абу Бакр (р.а.) ўрнидан турди ва мажлис аҳлини баланд овоз билан Ислом динига даъват этди.

Энди гап бошлаган эди ҳамки, ёнатрофдан луқма ташлаганлар бўлди, овозлар борган сари авжига минди, Абу Бакрнинг сўзлари эшитилмай қолди.

— Овозини ўчиринг шу даҳрийнинг!

— Беринг жазосини!..

Бир зумда Абу Бакрнинг овози узилиб қолди, Утба оёғидаги пойафзалини ечиб, унинг юзига урар, қорнига аямай тепар эди. Жанжал узоқ давом этмади. Ерда беҳуш ётган Абу Бакрнинг бурни пачоқ бўлган, аммо юзидан ажралмай қолган эди. Шу аснода Масжиди Ҳарамда ўз қабиладошларининг орасида ўтирган мусулмонлар ҳам ҳужумга учраб, роса калтакландилар.

Тайм қабиласидан бир неча киши Ҳазрати Абу Бакрни бир чойшабга ётқизиб, уйига олиб кетдилар. Тирик қолишига умид йўқ эди.

Кўп ўтмай Масжиди Ҳарамда бир эълон пайдо бўлди:

«Агар ушбу калтаклаш натижасида Абу Бакр жон таслим этса, Утба Тайм қабиласидан омонлик кўрмайди. Ҳамма буни яхши билиб қўйсин!..»

Яна Абу Бакрнинг ёнига қайтдилар. Ҳамон беҳуш эди. Орасира уни чақириб кўришар, аммо жавоб олишолмас эди. Кун ботгач, пичирлагани эшитилди:

— Расулуллоҳнинг аҳволи нечук? Қабиладошларнинг юраклари сиқилди.

— Ўзинг ўлим тўшагидасанку, шунда ҳам Муҳаммадни ўйлайсана?

Абу Бакр уларнинг гапини эшитмади, яна ҳушидан кетди.

Кабиладошлари онаси Уммул Хайрга мурожаат қилиб:

— Сен унга бирон нарса едир, сув томизиб, чанқоғини бос, — дедилар. Ва у ердан чиқиб кетдилар.

Орадан яна хийлагина вақт ўтди. Уммул Хайр ўғлига қошик билан нимадир ичиришга уринар, аммо Абу Бакрнинг оғзи очилмас эди.

— Расулуллоҳ қай аҳволда?..

Уммул Хайр қошиқни ўғлининг оғзига яқинлаштирар экан:

— Худо ҳаққи, ўртоғингга нима бўлганини билмайман, ўғлим, — деди.

— Хаттобнинг қизи Умму Жалилни топиб ундан сўра. Уммул Хайр йўлга чиқди. Саид ибн Зайднинг уйига борди. Эшикни тақиллатди.

— Қизим, — деди Уммул Хайр, — Абу Бакр сенга салом йўллади ва Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг ҳолаҳволи тўғрисида сўради.

— Мен на Абу Бакрни танийман ва на Муҳаммад ибн Абдуллоҳни!

— Аммо, қизим, мени сенинг қошингга ўғлим жўнатди, Хаттобнинг қизидан сўра, — деди.

— Деган бўлса, менга нима? Мен уларни танимайман. Қай аҳволда эканини билмоқчи бўлган одам ўзи боради.

— Уғлим жуда оғир аҳволда ётибди, ўзи боролмайди. Фотима (Умму Жалил) бир чорасини топди:

— Агар истасанг, ўғлингнинг ҳузурига ўзим бораман. — Жуда яхши бўларди.

Биргаликда уйдан чиқдилар. Абу Бакрникига борди лар. Хонасига кирганларида, у ҳамон беҳуш эди. Бир фарёд кўтарилди:

— Кофирлар! Фосиҳлар! Сени ҳали шу аҳволга солдиларми? Илоё Оллоҳнинг Ўзи жазосини берсин бу гумроҳларнинг!

Абу Бакрни танимайман деган ёш жувоннинг гаплари эди бу.

— Расулуллоҳнинг (с.а.в.) аҳволи калай?

— Онанг шу ерда, сўзларимизни эшитиб қолиши мумкин.

— Онамнинг зарари тегмайди. Бемалол гапиравер.

— Яхши. Расулуллоҳ соғсаломатдирлар.

— Қаердалар?

— Арқамнинг уйида.

— Бориб, ўз кўзим билан кўришим керак.

— Бу аҳволда бора олмайсан, деб қўрқаман. Бу гапни иккала аёл бараварига гапирдилар.

— Худо ҳаққи, Расулуллоҳни кўрмагунимча, томоғимдан бир луқма овқат ҳам, бир ютум сув ҳам ўтмайди, деди.

Орадан яна бир неча соат ўтди. Ташқарига сукунат чўкди. Шундан кейин Абу Бакр икки аёлнинг елкаларига таяниб, судраласудрала Арқамнинг уйига борди.

Расулуллоҳ (с.а.в.) ярим тун келганда Абу Бакрни бу аҳволда кўриб, юраклари тилкапора бўлди, унинг пешонасидан ўпдилар. Муборак қалбларига улкан қайғу чўкди.

— Ота-онам сенга фидо бўлсин, — дея ингради Абу Бакр, бу мен учун дард эмас. Аммо анави баттол юзимга ёмон урди...

Бирикки сония дам олиб, яна давом этди:


— Менинг онам ўта хайрли, меҳрибон аёлдир. Дуо қилинг, ё Расулуллоҳ, дуо қилингки, Оллоҳ таоло унга ҳам ҳидоят берсин ва жаҳаннам азобидан халос этсин. Абу Бакрнинг онаси учун дуо қилинди ва Умму Хайр у ердан мусулмон бўлиб қайтди.

Шу дамда Абу Бакр азоб бераётган оғриқларини ҳам унутган эди.

* * *

Расулуллоҳ (с.а.в.) орасира қўлларини дуога очар, «Оллоҳим, бу динга Умар ибн Хаттоб билан ёхуд Амр ибн Ҳишом билан қувват бер», деб илтижо қилар эдилар.

Мўминлар бу дуога «Омин» дердилар. Фаришталарнинг ҳам ушбу дуога «Омин» деб қўшилганликларига ҳеч шубҳа йўқ.

Оллоҳ ҳар нарсага қодир. Унинг қудрати қаршисида имконсиз нарсанинг ўзи йўқ. Пайғамбар Довуднинг (а.с.) қўлида темирни юмшатган, тошларни, темирларни йўнишга қодир Буюк Оллоҳ истаса, бу тошбағирларнинг қалбларини юмшатиши ҳам ҳеч гап эмас.

Биринчи китоб битди
@NewEditon


«Бас, албатта, ҳар бир оғирликмашаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир. Албатта, ҳар бир оғирликмашаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир» (56).

Бу оятларда ҳар бир машаққатдан кейин эмас, балки айни ўша машаққат билан бирга енгиллик борлиги икки бор таъкидланади. Буни икки хил маънода тушунса бўлади. Биринчиси: ҳар бир қийинчиликдан кейин шу қадар тез осонлик келадики, гўё улар иккиси бирга, ёнмаён тургандек бўлади. Бас, демак қийинчиликка рўбарў келганда, ноумидликка асло ҳожат йўқ. И|скинчи маъно: бир кишининг имони, эътиқоди сабабли бирон оғирлик тушса, у киши ҳаргиз бундан ранжимаслиги лозим. Зеро, у охиратдаги осонликка — мангу саодатга дунёда тортаётган айни мана шу қийинчилиги шарофати билан, яъни, қийинчиликка сабртоқат қилгани сабабли эришиши мумкин. Демак, у киши тортаётган муваққат машаққатнинг ўзида унинг учун мангу бахтсаодат бор экан.

Аммо нима бўлганда ҳам, тутилган йўл тўғри, Оллоҳ розилигига уйғун бир йўл эди... Ақл ушбу йўлни кўрсатар, виждон бошқа бир йўлни танлашга рози бўлмас эди. Бугун мушрикларнинг қўли баланд бўлса ҳам, мўминларнинг виждони улар учун қийналар, «Оллоҳим, уларга ҳам ҳидоят йўлини кўрсат, уларни ҳам бу жаҳолат ботқоғидан халос эт!» тарзидаги дуолар тун ярмидан ўтганда ҳам Буюк Даргоҳ сари йўналар эди.

Бу сура туширилганда мўминлар бир жойга йиғилган эдилар. Даврадан ғоят мамнун ҳолда, ушбу оятларни такрорлайтакрорлай тарқалдилар.

Бугунги кунга қадар чекилган заҳматлар ҳисобини Буюк Оллоҳдан бошқа ҳеч ким билмас эди. Эртага уларга яна янги машаққатлар қўшилади. Аммо бир куни бўрон тўхташи, ёқимли хушҳаво шабадалар эса бошлаши, бўғувчи туманлар ўрнини мусаффо ҳавога бўшатиб бериши, Абу Жаҳлларнинг салтанати қулаши, Оллоҳнинг мўмин бандалари ҳоким бўладиган кунларнинг келиши ҳам муқаррардир.

Ҳабашистондан қайтганда ўзларига биронбир ҳимоячи топганлар шаҳарда бемалол айланиб юришар, топа олмаганлар эса, мазахга учраб, гоҳ калтакланишар, гоҳо хақоратланар эдилар. Бирмунча вақт шу зайлда ўтди.

* * *

Валид ибн Муғийра уни зиёрат қилишга келган Усмон ибн Мазъунни хурсанд бўлиб кутиб олди, ёнига таклиф этди. Усмон кўрсатилган жойга ўтирганда кейин гап бошлади:

— Эй Абдушшамснинг отаси, сендан менга берган ҳимоянгни қайтиб олишни илтимос қилиб келдим.

Валид ҳайрон бўлиб:

Нима учун? Биров сени безовта қилдими? Менинг ҳимоямдан норозимисан? — деди.

— Ҳеч ким менга озор бергани йўқ. Аммо мен ҳам рози эмасман!

— Нега энди? Ҳеч ким озор бермаса, барибир норози бўлсанг? Очиқроқ гапирчи.

— Норозилигимнинг боиси, — деди Усмон, биродарларимдан бир қанчаси ҳақоратга учраянти, дўпггосланишяпти, шундай пайтда менинг тинчхотиржам, бемалол юришим ёқмаяпти. Ё улар ҳам мен каби ҳузурҳаловатда яшашлари керак, ёхуд мен ҳам улар сингари азобуқубат тортишим керак. Мана шу муносабат билан мени ўз ҳимоянгдан чиқарсанг. Менга Оллоҳнинг ҳимояси ҳам кифоя қилур.

Валид Усмоннинг бу фикрини ғаройиб бир хулоса деб тушунди.

— Агар чиндан ҳам шуни истасанг, у ҳолда Масжиди Ҳарамга боргинда, у ерда ўз ихтиёринг билан менинг ҳимоямни рад этганингни очиқ эълон қил. Чунки мен «Валид берган ҳимоясини қайтиб олди» дейишларини асло истамайман, — деди.

Сўнгра биргабирга Масжиди Ҳарамга бордилар. Усмон, Валид ибн Муғийранинг аҳдига вафо қилганини, ҳимоясини инсоф билан давом эттирганини, бироқ ўзи бу ҳимояни рад этганини эълон қилди ва шу йўсинда ҳимояси ниҳояга етди. Валид ҳам қисқагина қилиб, ҳимояни тзад этган кишини ҳимоя қила олмаслигини баён этди. Ўша ердаги кишилар бунга шоҳид бўлдилар.

Усмон у ердан кетди. Бир оздан кейин ўн бешйигирма кишилик бир жамоага дуч келди. Машҳур шоир Лабид шеър ўқир, атрофидагилар уни завқ билан, диққат билан тинглар эдилар. Усмон ҳам тўхтади, шеърга қулоқ тутди.

Лабид шундай дер эди:

— Диққат қилинг, Оллоҳдан бошқа ҳар қандай борлиқ фонийдир, йўқ бўлишга маҳкумдир.

— Офарин, жуда тўғри!

Буни айтган Усмон эди. Нигоҳлар унга қадалди. Лабид, гарчи тасдиқ этилган бўлса ҳам, сўзлари бўлинганидан ранжиганэди.

Ўқишда давом этди:

—Ҳар қандай неъмат ҳам сўнгида завол топажак, қўлдан чиқажак...

—Ёлғон гапирдинг, жаннат неъматлари завол топмайди!..


Энди бу жуда хаддидан ошди, деб ўйладилар. Лабид тоқат қила олмади.

—Эй қурайшийлар, қасамки мени хафа қилдингиз, асабимни буздингиз. Нималар бўляпти ўзи, бу одам ким? Қаердан келиб қолди?

—Ссн унга иарво қилма, эй Лабид! Ақлсиз, тентак бир йигит у. Қавмидан, динидан қайтган даҳрийлардан бири бу.

Шундай дер экан, Абдуллоҳ ибн Абу Умаййа бор кучи билан Усмоннинг юзига мушт туширди. Усмоннинг кўзи кўкариб кетди.

Саъд ибн Абу Ваққос ҳам шу ерда эди. Бу аҳволга бепарво қараб туролмади, жим туришни эп кўрмади, у ҳам Абдуллоҳни бир урди. Абдуллоҳнинг бурнидан тирқираб қон оқиб, чайқалиб кетди. Жанжал авжига минмасдан, одамлар орага кириб, уларни ажратиб қўйишди.

Усмон ҳимояни рад этганидан буён ҳали бир соат ҳам ўтмаган эди. Валид уни бу аҳволда кўриб:

— Эй Усмон, эй жиян, ҳимоямни рад этмаганингда, шояд бу жанжал чиқмас, бундай аянчли аҳволга тушмас эдинг, — деди.

Усмон жавоб берди:

— Мен афсус чекаётганим йўқ. Оллоҳ йўлида иккинчи кўзимни ҳам бажонидил тутиб беришим мумкин. Мен Роббимнинг охиратда берадиган мукофотидан умидворман. Ўша асл мукофотдан маҳрум бўлишдан қўрқаман.

— Истайсанми, сени қайта ўз ҳимоямга оламан?!

— Йўқ. Мен ёлғиз Оллоҳдан паноҳ тилайман.

Валид Усмоннинг бу қадар мустаҳкам эътиқоди ва имонига қойил қолди.
@NewEditon


— Ё Абу Толиб, — дедилар, укангнинг ўғлини ҳимоянгга олдинг, кўндик. Аммо бу сафар ҳеч бўлмаса Абу Саламани бизнинг ихтиёримизга топширасан, — деб талаб қилдилар.

— Яна нималарни истайсизлар? — деб жавоб килди Абу Толиб. — Муҳаммад укамнинг ўғли, Абу Салама эса, синглимнинг фарзандидир. Жигарларимдан бирининг ўғлини ҳимоя килолмасам, иккинчисининг ўғлини қандай ҳимоя қиламан? Қолаверса, кимни ҳимоямга олишни сизлар билан маслаҳатлашишим керакми?

Келганлар, ўжарлик қилиб туриб олган, қандай қилиб бўлмасин, бу сафар Абу Саламадан воз кечишга ундар эдилар. Охирида Абу Лаҳаб жим туролмади:

Энди ҳаддиларингдан ошяпсизлар. Ваъдаси учун бу одамни бунчалик танқид қилишга, унга бу қадар тазйиқ ўтказишга ҳақларинг йўқ. Жаҳлимни чиқармангларда, хозироқ ўжарликни бас қилиб, бу ердан даф бўлинглар. Акс ҳолда, мен ҳам унга қўшиламану Муҳаммадни ҳар бир ишида кўллабқувватлайман, мақсадига етгунга қадар ёрдам бераман! — деди.

Кўзларидан ғазаб учқунлари сачрагудай асабийлашиб айтган бу сўзлари келганларни жим бўлишга мажбур қилди.

— Мана, ҳозир кетамиз, айтганингни бажо келтирамиз, эй Утба, — дедилар.

Абу Толиб укаси ёнини олганидан жуда ҳам мамнун бўлди. Шу маънода миннатдорчилигини билдириб, бир қасида ўқилди. Биргаликда Муҳаммадга ёрдамчи бўлишга чақирди. Аммо Абу Лаҳаб бу таклифга ҳеч кандай жавоб килмади.

* * *

Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абу Ухайҳа бин Жарроҳ сингари бир неча киши ҳеч кимдан ҳимоя сўрамадилар, кечаси яширинча шаҳарга кирдилар.

Кимдан ҳимоя сўрашни билмаган Салама ибн Ҳишом, Аййош ибн Абу Робиа, Ҳишом ибн Ос, Абдуллоҳ ибн Сухайл ва янабир неча кишини эса, қўлга олиб қамаб қўйдилар.

Усмон ибн Аффон ва унинграфиқасини ўз ҳимоясига олган Абу Ухайҳанинг ўғли Холидга чексиз азиятлар етказгани, «Агар ушбу касалдан турсам, ортиқ Мухаммаднинг тангрисига ибодат қилинмайди!» деганлари айни ҳақиқатдир. Бу ҳам бўлса, жоҳилия даврига хос мантикка зид воқеликлардан бири эди.

Бу орада Расулуллоҳга (с.а.в.) Аср сураси туширилди.

«Аср вақтига қасамки, (барча) инсон зиёнбахтсизликдадир. Фақат иймон келтирган ва яхши амаллар қилган, бирбирларига Ҳақ (йўли)ни тавсия этган ва бирбирларига (мана шу Ҳақ йўлида) сабртоқат қилишни тавсия этган зотларгина (нажот топгувчидир)лар».

Севикли Пайғамбаримиз (с.а.в.) сабр билан боғлиқ равишда ушбу ривоятни нақл қилдилар:

«Оллоҳ таоло жаннат ва жаҳаннамни яратгандан кейин Жаброили Аминни жаннатга юборди:

— У ерни бир кўздан кечир, — деди.

Жаброил жаннатга бориб келгандан сўнг Роббул Оламинга мурожаат қилди:

— Сенинг иззат ва шарафингни ўртага қўйиб қасам ичаманки, у ер ҳақида эшитган ҳар ким албатта ўша ерга киради, — деди.

Шундан сўнг Оллоҳ таоло амр этди, жаннатнинг атрофи нафс орзу килмайдиган амаллар билан ўралди. Такрор Жаброилга:

— Яна бир боргинчи, — деб буюрди. Қайта бориб кўрди, сўнгра:

— Сенинг шонинг ҳаққи қасамлар бўлсинки, у ерга ҳеч ким кира олмаса керак, деб қўрқа бошладим, —деди.

— Энди жаҳаннамга бориб, у ерни ҳам кўриб кел. Жаброил бориб келди:

— Шонингга қасамлар бўлсинки, у ерни эшитган биронта одам у ерга киришни орзу қилмаса керак.

Оллоҳ таоло яна амр этди, жаҳаннамнинг атрофи нафс орзу қилиши мумкин бўлган нарсалар билан тўлдириб ташланди. Жаброилга:

— Яна бориб кел, — деди.

Борди, кўрди ва қайтиб келгач:

— Шонингга қасам бўлсинки, ҳеч ким у ердан кутула олмаса керак, деб ичим увишиб кетди, — деди».

Бу ривоят жаннати бўлиш учун талаб этиладиган сабртоқат ҳақида бир ибратли мисол бўлди.

Уша кеча мўминларнинг кўплари уйқуга ётар эканлар Афзали Анбиёнинг (с.а.в.) қуйидаги сўзларини қайтақайта эсладилар:

«Бир мусулмоннинг бошига чарчоқ, касаллик, тақдир тақозоси бўлган ғамкулфат тушишидан тортиб, тикан ботишигача уни безовта қиладиган нимаики тушса, Оллоҳ таоло бу безовталикларни ўша мусулмоннинг гуноҳларидан ўтиш учун каффорат ҳисоблайди».

Аммо бу азобуқубатларнинг ниҳояси борми? Ваъда қилинган натижа қачон келажак? Сабр даври қачон тугайди? Ҳузурҳаловат, тинчликосойишталик даври қачон бошланади? Азияту ҳақоратлар измаиз юраверадими? Бу йўлнинг охири борми?

Кўнгиллар яқинда туширилган Шарх сурасини ёдга олди:


Улар (яъни, яҳудий ва насронийлар) шакшубҳа қилаётган Исо ибни Марям (ҳақида Оллоҳнинг) Ҳақ сўзи мана шудир. Оллоҳ учун ҳеч қандай бола туғиш жоиз эмас — У Зот (бундай нуқсондан) покдир. У бирон ишни қилмоқни истаса, фақат унга «Бўл», дер. Бас, (ўша иш) бўлур. (Исо айтди:) «Албатта, Оллоҳ Парвардигорим ва Парвардигорингиздир. Бас, унга бандалик қилингиз! Мана шу ҳақ йўлдир!» (16 — 36).

Бу оятларни тинглар экан, ҳукмдорнинг (Нажошийнинг) кўзларидан ёшлар оқар эди. Дин арбобларининг орасида ҳам йиғлаганлар бўлди. Ҳукмдор кўзёшларини артиб:

— Бу калом Исога ва Мусога туширилган манбадан келади. Уларнинг қандиллари ёғду олган чашмадан зиёолур, — деди. Эгилди, ердан бир чўп олиб, деди: — Ҳақиқатдан, асл Исо сизлар баён қилганларинг Исодан мана шу чўпчалик ҳам фарқ қилмайди.

Бу гапни эшитиб, дин одамлари пўнғиллай бошлади.

Ҳукмдор:

— Худо ҳаққи, сизлар нима деб пўнғилласангиз ҳам, асл ҳақиқат мана шудир, — деди ва мўминларга ўгирилди: — Сизларга рухсат. Бемалол, тинчхотиржам яшайверинглар. Сизларни ҳар қандай хавфхатардан муҳофаза этишни ўз зиммамга оламан. Сизларга ёмонлик қилган киши менинггина эмас, Оллоҳнинг ҳам қаҳрига учрагай. Сизларга чоҳ қазиганнинг ўзи ўша чоҳга йиқилур, сизларни ҳақорат қилган кимса жазосини топқусидир. Олтин ҳадя этишса ҳам, сизлардан биронтангизни безовта қилишларига тоқат қилолмайман!

Амр ибн Ос бу сафар ҳам мағлубиятга учраганини билиб, тарвузи қўлтиғидан тушди.

Ҳукмдор қурайшлар олиб келган совғасаломларни қайтариб беришни буюрди.

— Менинг бу ҳадяларга эҳтиёжим йўқ. Қўлимдан зўрлаб олинган мулкимни Оллоҳ менга қайтарганида ва халқимни менга итоат эттирганида, У мендан пора олмади. Мен ҳам пора олиб, сизларнинг ноҳақ талабларингизни бажо келтира олмайман. Совғасаломларингизни олингларда, тезда бу ердан жўнаб кетинглар, — деди.

Амр расман қувилган эди. Саройдан қовоқтумшуғи осилиб, паришон, абгор бир аҳволда чиқди. Чексиз бир адоват туйғуси билан келган бу гумроҳлар орқага қайтишга мажбур бўлган эдилар.

Мўминлар эса, аксинча, у ердан хурсанд бўлиб, Оллоҳга шукроналар билдириб чиқиб кетдилар. Набийи Акрамнинг (с.а.в.) «У ерда адолатли бир ҳукмдор бор, умид қиламизки, у сизларни ўз паноҳига олиб, хавфхатардан асрайди», деб буюрганлари эсларига тушди. Бу хотира ёноқларга севинч ва соғинч тўла ёшларни оқизди.

* * *

Расулуллоҳ (с.а.в.) кўчада жондан азиз амакиларининг ҳимояси остида вазифаларини адо этар, уйларида эса, улкан бир фидокорлик ва соғлом дунёқараш ўрнаги бўлган умр йўлдошларининг ёнида ҳордиқ чиқариб, ором олар эдилар. Гўёки Абу Толиб ва Ҳадича у зотга вазифасини тўлатўкис адо эта олишлари учун хизмат қилишда кимўзар мусобақасига киришгандек эди.

Бир куни Ҳабиби Адибимиз қурайшийлардан анчамунча киши тўпланган очиқ бир жойда Нажм сурасини ўқидилар. Суранинг охири сажда ояти билан тугар эди. Ўқиб бўлгач, ўрниларидан туриб, сажда қилдилар. У ерга тўпланганларнинг ҳаммаси — мўмин ҳам, мушрик ҳам беихтиёр саждага қўшилдилар. Ҳатто белини бука олмайдиган бир қария ҳам эгилди, ердан бир ҳовуч тупроқ олди, пешонасига суртди: «Мен учун мана шу амалнинг ўзи сажда ўрнига ўтар», деди.

Мўминлар ушбу оятда Оллоҳга сажда ва ибодат қилиш амри берилгани учун саждага эгилган эдилар. Аммо мушрикларчи? Хўш, уларни саждага чорлаган нарса нима эди?! Эҳтимол, Қуръони Каримнинг беқиёс ва мукаммал каломи уларнинг кўнгилларини қамраб олган бўлса ажаб эмас. Узларини унутгудек ҳолда илоҳий каломнинг жозибасига маҳлиё бўлган эдилар. Шу аснода Расулуллоҳ (с.а.в.) сажда қилганини кўриб, ортидан мўминлар ҳам саждага эгилгач, беихтиёр равишда улар ҳам сажда қилган эдилар.

* * *

Бу хабар айланибайланиб Ҳабашистонга ҳам етиб борди. Аммо оғизданоғизга ўтиб, муболағалар билан бойиган бу хабар Ҳабашистонда «Бутун Макка халқи Расулуллоҳнинг орқасида саф тортиб, хузури илоҳийга (яъни, илоҳий ҳузурга) бош қўйган эмишлар», деган тарзда тарқалди.

Бу хабарни жиддий қабул қилган бир қатор мўминлар севинчдан қанот ёзиб учгудай бўлдилар. Дарҳол ватанга қайтиш ҳозирлиги кўрила бошланди...


Ниҳоят, кунлардан бир куни мусулмонларнинг анчагина қисми Ҳабаш ўлкасини тарк этди. «Қайдасан, Макка», дея йўлга тушдилар. Қайтаётганларнинг орасида Расулуллоҳнинг (с.а.в.) куёвлари Усмон ибн Аффон ва нуридийдалари Руқаййа ҳам бор эди. Ҳаммаси бўлиб ўттиз уч эркак ва уч аёл эдилар.

Ҳабашистонда қолганлар кетаётганларни аччиқаччиқ кўз ёшлари билан кузатиб қоларканлар, биродарлари қурайшийларнинг ҳийла тузоғига илинганликларига шубҳа қилмасдилар.

Узоқ давом этган қуруқлик ва денгиз сафаридан сўнг Жиддага етиб келдилар. Шундан кейин яна йўл бошланди. Энди кўпи билан уч кундан сўнг Она ватан остоналарига етиб боришади. Каъбани тавоф этишади.

Аммо йўловчилар Макка томондан келаётган бир кишига дуч келганларидан кейин хурсандликлари бир зумда барҳам топди. Кўнгилларга ғашлик чўкди. Пешоналарда совуқ тер томчилари пайдо бўлди. Кейинги, ундан кейинги йўловчилар ҳам дастлабки йўловчининг хабарини тасдиқлашди. Макка сари ташланаётган ҳар бир қадам энди ташвишларига ташвиш қўшар эди.

Жиддий бир музокара қилдилар. Нима қилиш кераклиги ҳақида баҳслашдилар.

Ҳеч ким бекорданбекорга ўлиб кетишни истамасди. Орқага қайтишни ҳам хаёлларига келтирмасдилар. Биргина йўл қолган, у ҳам бўлса, шу кунгача ашаддий душманлари бўлиб келган мушриклардан бирининг ҳимоясини сўраш...

Бу арабларнинг ажойиб ва олижаноб одатларидан бири эди. Мардонавор, жасурона бир хаттиҳаракат эди. Ким бўлишидан қатъи назар, ҳимоя сўраган кишининг илтимоси рад этилмас, паноҳ истаганга қарши қилич кўтарилмас эди.

Қабила аҳлидан бир аёлнинг этагига бош уриш ёки қабила чодирларидан бирининг арқонини ушлаш ўша қабиладан паноҳ истаганликни билдирар, сўнгра ҳимоя сўраганнинг афв этилгани, ҳимоя остига олингани эълон этилар ва шу кундан эътиборан қабила орасида эркин юриш хаққи берилар эди. Унга нисбатан қилинган тажовуз бундан буён уни ўз паноҳига олган кишига тажовуз деб баҳоланарди. Уни ҳар қандай хавфхатардан сақлаш, ҳимоя остида бўладиган муддат давомида осойишта яшашига шартшароит яратиш ҳар бир қабила аъзосининг бурчига айланарди.

Ночор аҳволда қолган мусулмонлар арабларнинг ушбу одатларидан фойдаланишга мажбур бўлдилар.

* * *

Ўғли Холид ибн Саид томонидан «Оллоҳим, уни 6у касалликдан қутқарма», деб дуоибад қилинган Абу Ухайха Саид ибн Ос неча ойлардан бери ёпишган оғир касаллик туфайли тўшакка михланган, бу дарддан фориғ бўлмаган эди.

—Бир киши сени йўқлаб келибди, — дедилар.

—Ичкарига таклиф қилинг.

Хонага бир одам кирди. Абу Ухайҳадан ҳолаҳвол сўради. Сўнг ўзини танитиб, нима мақсадда келганини билдирди:

— Маккага яқин бир жойда Усмон ибн Аффонни кўрдим. Ҳабашистондан қайтаётган экан, ҳимоянгга олишингни сўради, — деди.

Абу Ухайҳа бу таклифни қабул қилди. Бир соатлардан кейин Макка кўчаларига жарчи чиқарилди. Ҳар кўча бошларида:

— Эй Макка халқи, шуни билингки, Усмон ибн Аффон ва унинг хотини Руқаййа Абу Ухайҳа Саид ибн Оснинг ҳимоясига олинди. Бирон кимса уни безовта қилмасин, зиёнзаҳмат етказишга уринмасин!.. — дея эълон этилди.

Шундан кейин Абу Ухайҳа чопар жўнатиб, Жидда йўлидан Усмон ибн Аффонни топдириб келди.

Руқаййа Набийлар Сарвари бўлган отасининг бўйинларига осилар экан, ҳўнграб йиғлаб юборди. Неча ойлардан буён қаттиқ соғинган онаси, сингилларига етишди. Ҳар ким ўзининг аччиқчучук хотираларини сўзлади. Усмон ибн Аффон ҳам энди бемалол Расулуллоҳнинг ҳузурларига бориб келадиган бўлди. Бошқа мўминларнинг кўпчилиги ҳам биттадан кишининг ҳимоясига кирдилар. Масалан:

Абу Салама — тоғаси Абу Толибнинг,

Абу Хузайфа⎯ Умаййя ибн Халафнинг,

Мусъаб — Нодир бин Хориснинг,

Зубайр — Замъа ибн Асваднинг,

Абдурраҳмон Асвод ибн Абди Яғуснинг,

Усмон ибн Мазъун⎯ Валид ибн Муғийранинг,

Амир ибн Робиа — Ос ибн Воилнинг,

Абу Сабр — Ахнас ибн Шариқнинг,

Хотиб ибн Амр Хувайтиб ибн Абдул Уззонинг ҳимоясидан паноҳ топдилар.

Маълумки, бу кишилар мусулмонлар қўлларига тушгандай бўлса, боплаб таъзирларини бериш орзуида юрган, мўминларга дунёни зиндон қилган кишилар эди.

* * *

Абу Толиб жияни Абу Саламани химоясига олгани мушрикларга хуш ёқмади. Маҳзум қабиласига мансуб бир неча киши яна унинг ҳузурига келдилар.


ҲАБАШИСТОН САРИ

Дўқпўписа, зиёнзаҳмат ва зулмларнинг аксариси, одатда, ҳеч кими йўқ, мадад берувчи бир ҳимоячиси ҳам бўлмаган мўминларга нисбатан қилинарди. Масалан, Ҳамзага биров бир нарса демасди. Аммо заиф, ожиз, чорночор қуллар озодликка эришган бўлсаларда, мушрикларнинг дағдағаю азиятларидан қутулмаган эдилар.

Кунданкунга авж олаётган бу ҳодисалар мўминларнинг сабркосасини тўлдираёзди. Мусулмонларга қилинаётган бу зулмларни бартараф эта олмаслик Расулуллоҳни (с.а.в.) жуда ҳам хафа қилар, аммо ҳеч маъқул бир чора топа олмай, ҳайрон эдилар. Ниҳоят, бир куни уларга:

— Ҳозирча Ҳабашистонга бориб туринглар. У ерда бир хукмдор бор, унинг ҳокимияти остидагиларга асло зулм қилинмайди, унинг паноҳида яшовчилар хузурҳаловатда, эмин яшайдилар. Умид қиламанки, Жаноби Ҳақ у ерда сизларга осойишталик беради, дедилар.

Мўминлар бирбирлари билан шу масалани муҳокама қилиб, бир қарорга келдилар, сўнгра йўлга ҳозирлик кўра бошладилар. Кетишга аҳд қилган кишилар аниқланди, қайси куни йўлга чиқиш белгиланди.

Сафар тадоригини кўраётганлар орасида Расулуллоҳнинг (с.а.в.) нуридийдалари — эндигина келин бўлган Руқаййа билан унинг умр йўлдоши Усмон ибн Аффон ҳам бор эдилар.

Машҳур Утба ибн Робианинг ўғли Абу Ҳузайфа ва унинг хотини Сахло, Абу Салама ибн Абдул Асад ва хотини Умму Салама, Амир ибн Робиа ва рафиқаси Лайло... Булар эрхотин бўлиб кетаётганлар. Булардан ташқари, яна яккаякка кетаётганлар ҳам анчамунча эди. Зубайр ибн Аввом, Мусъаб ибн Умайр, Абдураҳмои ибн Авф, Усмон ибн Мазъун, Сухайл ибн Байда, Абу Сабра ибн Абу Руҳм, Хотиб ибн Амр ва Абдуллоҳ ибн Масъуд ва бошқалар...

Тайёргарлик яширин равишда борди ва қисқа муддат давом этди.

Бир куни тонг саҳарда Набийлар Сарварининг суюкли қизлари Руқаййа бир эшакка минган ҳолда, ёнида эри билан, Маккани тарк этдилар. Жуда ҳам ғамгин бир айрилик бўлди бу. Балки энди бир неча йилгача ота-онаси, опасингилларини кўрмаслиги ҳам мумкин эди. Аммо бу сафар давомида доимо уларнинг ёди билан яшаши аниқ. Чунки кўнгиллар бир, мақсад бир.

Ота улар борадиган жойда ҳокимият тепасида адолатли бир ҳукмдор турганини айтган эдилар... Аммо бу ерда қолаётганларнинг ҳоли нима кечади? Бу зулм, жабру ситамлар шу билан тўхтармикан, ниҳоясига етармикан бу истеҳзо ва камситишлар?..

* * *

Амир ибн Робианинг хотини Лайло майдачуйда кийимкечакларни йиғиштириб, эшагига юклар экан, бирдан чўчиб тушди.

— Йўл бўлсин,. эй Абдуллоҳнинг онаси, бирон сафарга отландингми, деймана?

Ким эканлигини билиш учун Лайло бошини ўгиришига ҳожат йўқ, кимлиги маълум эди. Шунинг учун бутун жасоратини йиғдида, хотиржам жавоб қилди:

Ҳа, ё Умар, Оллоҳнинг даргоҳи кенг, эркин нафас олишимиз мумкин бўлган бир юрт қидириб йўлга тушмоқчимиз. Ахир, сизлар бизни оғир аҳволга солиб қўйдингизку? Аёвсиз эзиб, хўрладиларингиз. Ўз ватанимизда осойишта яшашимизга қўймадиларингиз. Умид қиламизки, Оллоҳ бизга ҳам бир бошпана бериб қолар. Жуда соз. Оллоҳ йўлдошингиз бўлсин...

Лайло Умарнинг овозида қандайдир маъюслик, ачиниш оҳангларини сезди. Аслида, у жуда ғамгин эди, ичи ёнарди, ҳўнграб йиғлаб юбормаслик учун тўхтовсиз равишда лабларини тишлар эди. Уйини, гўшасини, туғилиб ўсган ватанини тарк этиш осонми?

Балки мана шу ғамгинлик боис Умарнинг овозида маъюслик бордек туюлгандир. Ёки Умар чиндан ҳам унга ачиндими?

Бир оздан кейин эри Амир келгач, унга бор гапни сўзлаб берди. Амир хотинининг кузатишларига унчалик аҳамият бермади.

— Нима, Умар мусулмон бўлади деб ўйлаяпсанми?!

— Ҳа, нимагадир кўнглимда шунақа фикр уйғонди. Қилган зулмларига пушаймонлик ҳисси бор эди, назаримда.

— Ақлим бовар қилмайди, — деди Амир. — Хаттобнинг эшаги ҳам мусулмон бўлмагунча, Умар мусулмон бўлмайди.

Суҳбат асносида тайёргарлик ҳам тугади. Жондан азиз ватанларини тарк этар эканлар, олдиндаги эшакка «Чуҳ!» дедилар.

Бошқабошқа вақтларда, гўё бирбирларидан бехабар каби йўлга чиққан хотин ва эркаклардан иборат ўн беш кишини Жидда йўли бирлаштирди. Ўн биттаси эркак, тўрттаси аёл эдилар. Бирлашганларидан сўнг, мабодо орқамиздан хабар топиб яна таъқиб этиб юрмасинлар, деган ўйда тез тез юриб кетдилар.


МАХСУС БИР ДУО

— Оллоҳим, бу динга ё Умар билан, ё Амр билан қувват бер...

Мўминлар орасира Расулуллоҳнинг (с.а.в.) шундай дуо қилаётганларини эшитиб қолишар, «Омин» (дуоимизни қабул айла, ё Робб) дейишар эди. Бу дуонинг албатта қабул бўлишини билишар, аммо ҳидояти Роббонийга қайси бири эришиши уларга қоронғи эди.

Қоятошдан ҳам қаттиқ бу юракларнинг юмшаши осон эмасди. Мусулмонларга доимо совуққина тикилишга одатланган бу нигоҳлар, бу дафъа уларга илиққина, мархамат билан қарай олармикан? Тоғлар ўрнидан қўзғалиб, дунё остинустин бўлиб кетганда ҳам, бу одамларни ҳидоят йўлида кўришни ҳеч ким тасаввур қила олмасди. Аммо Оллоҳнинг раҳмати, ҳидояти чексиз, чегарасиз эканлиги ҳам айни ҳақиқатдир. Бу иккисидан бирига илоҳий назар бир йўналса дарҳол ўзгариш юз бериб, музлар эриши, тош юраклар мумдек эриши турган гап.

Ҳа, Умар ибн Хаттоб билан Амр ибн Ҳишом (Абу Жаҳл) Макканинг энг сўзи ўткир икки одами... Бири билак кучи, жасорати ва довюраклиги, мардлиги ва уддабуронлиги билан шуҳрат қозонган, иккинчиси қавми орасидаги кучқудрати, шайтонларга ҳам нанд берадиган ярамаслиги билан шуҳрат топган, ҳар иккаласи ҳам зако зинапоясининг сўнгги поғонасигача кўтарилган кимсалар эди.

* * *

Ҳаж мавсуми.

Бу сафарги ҳожилар орасида мусулмонликни қабул этган биронта ҳам киши йўқ. Чунки хар томондан имонга олиб борувчи йўллар тўсиб қўйилган, келган ҳар бир карвонга «янги ва уйдирма» бир диннинг ўртага чиқарилгани уқтирилган, динни келтирган киши эса, сеҳргар деб билдирилган эди.

Гўёки «бу сеҳргар юз йиллардан бери ота-боболаридан қолиб келаётган динларини хуш кўрмас» эмиш. Қурайшга кирадиган ҳамма қабилаларни жоҳил ва нодонга чиқариб қўйган, баобрў кишиларни аҳмоқ дер, илоҳларга тил теккизар, одамларни ота-онаси, қариндошуруғи, қабиласидан совутар, фитна уруғини сочар» эмиш. Энг ёмон томони — «унинг ёнига учрашиш учун бир борган киши ўзини унинг сеҳридан халос эта олмас» миш.

Келганларга, агар ақллари жойида бўлса, Валид, Утба сингари тажрибали, муҳтарам зотларнинг насиҳатларини тинглаш, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ билан учрашишдан қочиш фикри сингдирилди.

Бу йўлда зўр ғайрат билан қилинган ташвиқотлар ўз таъсирини кўрсатди. Бутун Араб ярим оролида донг таратган, ўзини тан олдирган бир қабиланинг каттаю кичиги «бу сеҳргарнинг ёмонлиги» ҳақида гапириб турса, ишонмай бўладими, ахир. Қани, шахсан ўзим бориб кўрайинчи, дейиш бошга бало орттириш демак эди.

Шундай бўлсада, Набийи Акрам (с.а.в.) ҳожиларнинг орасида юрардилар, улар билан суҳбатлашишни, Ислом динининг устивор асослари ҳақида сўзлаб беришни истардилар, аммо ким ҳам у кишига қулоқ соларди дейсиз. Устига устак, қизғиш соқолли, қизғиш юзли бир одам орқаларидан соядек эргашиб, қучоғига тўлдириб олган тошларни У зотга қарата бирбир отиб бораркан:

— Зинҳор алданманглар, қурайшларнинг тинчини бузган сеҳргар худди мана шу кишидир. Уни яқиндан танийман, чунки у менинг жиянимдир, — дерди.

Ҳали шаҳарга кирмаслариданоқ «Зинҳор гапларига ишонманглар», деб огоҳлантирилган бу нур юзли инсонни ҳожилар кўрар, покиза қалб эгасига ўхгаатсаларда, «зиёни тегмасин яна», деган ўйда ўзларини олиб қочар эдилар.

— Қавминг сени биздан кўра яхшироқ билади. Шунинг учун кел, бизни ўз ҳолимизга қўй, — дея қайрилиб кетардилар.

Шу тариқа бу ҳаж мавсумида мушрикларнинг ғайрати ўзлари кутган самарани берди.
@NewEditon


Ёнатрофдагилар мазкур воқеани муҳокама қилишга тушдилар. Абу Жаҳл бир қўли билан бошидаги ярасини силай бошлади. Қон унинг афтибашарасини жирканч бир ҳолга солган эди.

Дўстлари ҳануз унга қараб туришар, бир ишорасини кутишар эди.

Абу Жаҳл уларга ўгирилди:

— Абу Умора (Ҳамза) ҳақлидир. Мен бугун унинг жиянини бекорга ранжитдим. Ўз навбатида у мендан жиянининг Ал-Амини олди, — деди.

Воқеанинг бундай ечим топишини ҳеч ким кутмаган эди. Чунки бунақа адолат, инсонийлик туйғуси Абу Жаҳлга хос эмас эди. Тушда ҳам Абу Жаҳл бу даражада ҳақпарвар бўла олмасди, ахир. Қолаверса, ёнида дўстлари бор, боплаб Ҳамзанинг таъзирини бериши мумкин эди. Бошидан қонлар оқаоқа, Ҳамзани жазолай олиши мумкинлигини билатуриб, бундай муомала қилиш ҳар қандай мард йигитнинг ҳам қўлидан келавермайди.

Муқаррар жанжалнинг олди олинди. Абу Жаҳл Ҳамзага қарши ломмим демади, айбдор эканлигини тан олди. Абу Жаҳлга керакли сабоқни бердим, деган фикр билан Ҳамза у ерни тарк этди.

Унчамунча одамлар тарқалгандан кейингина Абу Жаҳл ниқобини олиб ташлади:

— Ҳамза жаҳл устида бориб Муҳаммадга қўшилмасин тағин, деб қўркдим. Қўяверинглар, бир марта ургани билан ҳеч нарса бўлиб қолмайди...

Масаланинг асл моҳияти мана шунда эди.

Ҳамза уйига келди. Қалбини қандайдир ажиб бир ҳузурҳаловат қоплаган. Ҳатто бегона бир чўрининг виждонини азоблаган бу жирканч ҳодисага яхшигина бир жавоб билан барҳам бергани, Абу Жаҳлга жазосини ўз қавми ва қабиласининг кўзи ўнгида бергани айниқса кўнгилдагидай иш бўлди. Аммо жаҳл устида айтиб юборган сўзларичи? Нимадан дарак беради у? «Мен ҳам унинг динидаман!» деди. Ҳолбуки, шу бугунга қадар бу Ҳақда ҳали ҳеч жиддий бош қотириб кўрмаган.

Жиянига бўлган ишончи чексиз эди. Тўғри сўзли, одобли инсон. Модомики, у шундай даъво билан майДонга чиққан экан, албатта, нияти холис бўлади; одамлар айтаётганидек, бир можаро чиқариш орзуида бошламаган бу ишларни — Ҳамзанинг қаноати шундай эди.

Бадахлоқ акаси Абу Лаҳаб сингари, унга душман ҳам бўлмади, аммо ота-боболаридан мерос бўлиб келаётган динини ўзгартириш заруратини ҳам ҳозирча ҳис этгани йўқ эди... Шайтон Ҳамзани китиқлар, Абдулмутталибнинг динини тарк этишига ҳеч рози бўлмас эди. Мияси худди бир жанг майдонига айландиқолди.

«Ўлим ҳам инсонга динидан воз кечишдан кўра яхширокдир. Неча йиллардан бери қошларида бош эгганинг илоҳлар юзига қандай қарайсан? Хубал, Лот, Уззо, Манот, Исоф, Ноила... булар нима бўлади? Ҳаммаларидан воз кечасанми?»

«Аммо жиянинг инсонларни ёмонликка чақираётгани йўқ. Тошлар ва ёғочларга қул бўлиш жаҳолатидан кутулишга, ёлғиз Ҳаққа қул бўлишга чақирмокда. Ҳаққа ҳурматда, тоатибодатда бўлишга чорламокда».

Ҳамзанинг зеҳни гоҳо шайтоннинг васвасалари, гоҳо қалбидан, ақлидан юксалаётган фарёдлар мунозарасидан алғовдалғов бўлди. Тонггача мижжа қоқмади. Қуёш чиқа бошлади, аммо Ҳамза ҳали ҳам ухламаган эди. Ҳануз юқоридаги икки қарамақарши фикрнинг кураши билан банд эди хаёли.

«Тур! Яхшиси жиянингнинг каломини тингла! Дардингни бориб унга айт!»

Тўсатдан пайдо бўлган бу фикр хаёлидан япшн тезлигида ўтди. Энг мақбул чора шу эди. Дарҳол ўрнидан турди, жиянининг ҳузурига борди. Унга чўри билан учрашган дақиқадан тортиб шу пайтгача бўлган воқеаларни ва хаёлидан ўтган фикрларни баён қилди. Расулуллоҳ (с.а.в.) унга Ислом дини ҳақида маълумот бердилар. Жаннат ва жаҳаннам, неъмат ва азобни ёдига солдилар. Ниҳоят, Оллоҳ таолонинг ҳам ёрдами етишди. Васваса булутлари биринкетин тарқалиб кетди. Лотлар, уззолар том маънода бир тош сифатида акс эта бошлади. Шаҳодат калималарини келтирди ва мусулмон бўлди.

Расулуллоҳ (с.а.в.) амакиларининг мусулмон бўлгани боис чексиз севиндилар. Абу Жаҳлнинг ҳақоратлари берган дил оғриғининг ўрнини қатқат мамнуният ҳислари қоплади.

Абу Жаҳл ҳам ушбу кечани беҳаловат ўтказди. «Ҳамза жоҳиллик қилиб Муҳаммадга эргашиб кетсая?» деган савол эрталабгача унга тинчлик бермади.

«У имон келтирадиган бўлса, шунча йилдан бери индамай юрармиди?! Жиянини сендан кўра юз чандон, минг чандон яхшироқ билади, сен сира ҳам ташвишланма».


Абу Жаҳл баъзан мана шундай ўйхаёллар оғушида енгил тортгандек бўларди. Олдидаги қадаҳни қайтақайта тўлдириб бўшатар экан, ичаётган шаробидан ҳам кўнглига бир тасалли ахтарарди. Аммо бундай осойишталик дамлари ўткинчи эди, бир неча дақиқадан сўнг ўтардикетарди.

«Одамларга асло ишониб бўлмайди. Эртага Валиднинг, Нодирнинг, Уқбанинг, ҳатто Абу Лаҳабнинг ҳам мусулмон бўлганини эшитасан, ўшанда зинҳор ўзингни йўкотиб қўймагин», деган бир шивиршивирни қалбининг тубтубидан ҳис этарди.

Абу Жаҳл бир неча марта: «Э борэ, бир Ҳамзанинг мусулмон бўлгани билан бу иш бошланмайди ҳам, битмайди ҳам. Бўлар иш бўлар», дея ўзини юпатишга уринди, бўлмади.

Аммо кўнгил деб қўйибдилар буни: на сўзни тушунади ва на фармонни бажаради! Туриб у ёқбу ёққа юрди, бўлмади, ўтириб шароб ичди, бўлмади. Бориб чўрилари билан кўнгилхушлик қилмоқчи бўлди ҳамки, қалби таскин топмади.

Хуллас, у ҳам Ҳамза каби кечани уйкусиз ўтказди... Айланибайланиб хаёли яна боши берк кўчага кириб қолаверди. Бир чора тониш керак, Ҳамзанинг кўнглини овлаш, бир амаллаб уни ўз динида қолдириш даркор...

Эрта тонгда тўғри Абу Лаҳабникига йўл олди. Унга дардини айтмоқчи, укасига панднасиҳат қилишини сўрамоқчи эди. Ҳаяжон ичида бораркан, бир «совуқ» хабар уни буткул саросимага солиб қўйди. Йўлдаёқ эшитдики, «Ҳамза мусулмон бўлибди!»

Абу Жаҳл янгиликни илк бор маълум қилган одамнинг ёқасига ёпишиб, кўйлагини йиртиб юборай дейди:

— Ҳазиллашма мен билан, жиддий гапиряпсанми?! —деди.

— Албатта, жиддий. Салгина олдин ўзидан эшитдим. Қўлини пешонасига қўйди. Бу хабар унинг кўксига наштар ургандай бўлди. Бир неча сония кўзи юмуқ Ҳолда туриб қолди, сўнгра лаблари бужмайиб, худди илон заҳар сочаётгандай вишиллаб шундай деди:

— Шошмай тур, Ҳамза!.. Сени ҳам йўқ қилмасам, отимни бошқа қўяман!
@NewEditon


ЖАҲАННАМНИ ҚЎРИҚЛАЙДИГАН ЎН ТЎҚҚИЗ МАЛАК

Расулуллоҳ (с.а.в.) бу бўлиб ўтган мажлис ҳақида бошқа тарафдан хабардор қилиндилар. Ҳамма нарсани кўриббилиб турадиган Буюк Оллоҳ ваҳий фариштасини жўнатиб, Доруннадвада тўпланган иттифоқчиларга алоқадор ушбу оятларни туширди: «Чунки қачон (қиёмат қойим бўлгани ҳақида хабар бериб) бурғу чалинганида, ана ўша кун қийин кундир! Кофирларга осон бўлмаган (кундир)! Мен сўққабош ҳолида яратган кимсани ўзимга қўйиб беринг! Мен унга кенгмўл молдавлат ва ҳозиру нозир ўғилларни (ато) қилдим. Яна унга (ҳаётнинг барча неъматларини) қулайосон қилиб қўйдим. Сўнгра у яна зиёда қилишимни тама қилур. Йўқ (унинг тамаси беҳудадир)! Чунки у бизнинг оятларимизга қаршилик қилувчидир. Яқинда Мен уни бир харсангтошга дучор қиламан. Чунки у (Қуръонни эшитгач, бу илоҳий Китобга қандай туҳмат қилиш тўғрисида) ўйлади, режа тузди. Ҳалок қилингур, қандай режа туздия?! Яна ҳалок қилингур, қандай режа туздия?! Сўнгра у (ўйлаган режаларига) қаради. Сўнгра (Қуръондан бирон айб топа олмагач, пешонасини) тириштирди ва (афтини) буриштирди. Сўнгра (Ҳакдан) юз ўгирди ва кибрҳаво қилди. Бас, у: «Бу (Қуръон Оллоҳнинг сўзи эмас, балки) фақат (аввалгилардан) нақл қилинаётган бир сеҳрдир. Бу фақат башарнинг сўзидир», деди. Яқинда мен уни Сақарга (жаҳаннамга) киритажакман. Сақарнинг нима эканлигини сиз қаердан ҳам билар эдингиз. У (бирон кофирни) қолдирмасқўймас (У беш юз йиллик масофадан) инсонларга яққол кўриниб тургувчидир. Унинг устида (ўн тўққиз фаришта қўриқчилик — эгалик қилур).

(Муддассир сураси, 8 — 30.)

Қавми орасида битта деб ҳисобланадиган, тенги ва тимсоли йўқ улуғ зот сифатида танилган Валид учун беқиёс бир таҳдид, улкан бир азоб хабари эди бу. Мазкур оятларни мўминлар бирбирларига ўқиб бердилар. Хотини мусулмон бўлганларку уйларида ҳам бу оятларни такрорладилар. Ниҳоят, бир куни бу оятлар мушрикларнинг ҳам қулоқларига етиб борди.

— Бу диннинг сафсата эканлиги мана энди аниқ бўлди, — деди Уқба. — Шуҳрати Шомдан Яманга қадар тарқалган Валиддек бир одам жаҳаннамга тушармишу, қаёкдаги ялангоёқлар жаннатга киритилармиш... Мен бунга қойил эмасман.

— Хўш, унда «ўн тўққизта» деган рақамга нима дейсиз? Муҳаммад уқтирган жаҳаннамда ўн тўққизта азоб фариштаси бор эмиш.

— У ҳолда дўзах унчалик катта жой эмас эканда.

Абу Жаҳл бировнинг сўзини эшитадиган ҳолатда эмас эди.

— Агар ўртага чиқиб жар солсам, ундай ўн тўққизлардан қанчақанчасини атрофимга тўплайман. Қаранг, Ибн Абу Кабша сизларни ўн тўққиз киши билан қўрқитмоқчи. Сизлар эса, улкан бир жамоасиз. Ўнтаўнта бўлиб бирлашганда ҳам бир кишига бас келолмайсизларми?

Абу Асвад Жумоҳий қаҳқаҳа отди:

— Ташвишланманглар, мен ўнг елкамга ўнтасини, чап елкамга қолган тўққизтасини олиб авраб тураман, сизлар солланасоллана жаннатга кириб оласизлар.

Суҳбат ана шундай ҳажв оҳангида давом этар экан, Валиднинг кўнгли ҳеч тинчланмас эди.

Юракюрагидан чиқаётган бир нидо унинг бутун вужудини титратар, «Сен Муҳаммаднинг беҳуда, ёлғон гапирганини ҳеч эшитганмисан? Вақтисоатинг яқин энди, тайёргарлигингни кўравер, эй Валид!» дея ҳайқирар эди.

— Нималарни ўйлаб қолдинг, амаки? Валид дудуқланиб:

— Ўзим... шундай... ҳеч нима, — деди.

— Жуда ўйчан бўлиб қолдинг, очиғини гапиравер.

— Шу, Муҳаммаднинг сўнгги каломи борку... Абу Жаҳл кулди:

— Қўйэ, амаки, дунёга куруқ сафсатанинг устида бош қотиришга келибмизми биз?!

* * *

Мушрикларга янги мавзу топилган эди. Дуч келган жойда мусулмонларни мазах қила бошлашди.

— Ўн тўққиз киши бор эмиша? Ҳар бирини жаханнамнинг бир бурчагига боғлаб чиқамиз. Сўнгра у ерда ҳам ҳокимият бизники бўлади...

Куч ишлатишга тўғри келадиган бўлса, паҳлавон Рукона ўзини кўрсата бошларди. Дуч келган мусулмонни туртибсуриб:

— Нима гаплар бор сизларнинг ўн тўққиз фариштангиз томонларда? Худо ҳаққи, ҳаммасининг адабини, мана, ўзим бераман! — дер, сўнгра каршисидаги мусулмон билан енгил синов намойишига киришар эди.

Ҳамма ерда ўн тўққиз фариштанинг жаҳаннамдан вазифа олиши ҳақидаги гап!

Шу аснода Расулуллоҳнинг (с.а.в.) қалблари ушбу мавзуни ёритиб берадиган оятлар билан йўғрилди:


ҲОЖИЛАРГА НИМА ДЕЙМИЗ?

Ҳаж мавсуми яқин қолди. Бу пайтда ҳар томондан ҳаж зиёратини адо этиш учун кўплаб инсонлар Маккага оқиб келади.

Қўйиб берса, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ (с.а.в.) уларни ҳам ўз динига даъват қилиши турган гап. Бунинг олдини олиш ҳар нарсадан ҳам зарур. Бепарво бўлиш — кейин пушаймон қилдирадиган бир қатор воқеалар оқимига ҳозирданоқ таслим бўлиш демак эди. Бугунги кунгача қурайшларнинг орасида мартабаси улуғ, сўзи ўтадиган кўпгина кишиларнинг обрўйи бир пул бўлиши мумкин эди.

Бу муаммони атрофлича мухокама этиш ва бир қарорга келиш учун мушрикларнинг улуғлари Доруннадвада йиғилиб, машварат ўтказди.

Тўрда Валид ўтирибди. Унинг икки ёнидан Абу Жаҳл ва Нодир ўрин олишди. Абу Суфён, Абу Лаҳаб, Укба, Мунаббиҳ, Набих, Умар, машҳур полвон Рукона, Ос, Умаййа, укаси Убайй, Асвад, Утба, Абдуллоҳ ибн Абу Умаййа, Шайба, Абу Ухайҳа... каби қавмларининг оқсоқоллари мажлисдаги жойларини эгалладилар. Ҳошимийлардан бирортаси бу мажлисга чақирилмади. Гарчи Абу Лаҳаб ҳошимийлардан бўлса ҳам, унинг эътиқоди ва дунёқараши бу ердагиларга кундек равшан эди.

Мажлисни Валид ибн Муғийра очди.

Ҳаж мавсумининг яқинлашгани ва Муҳаммад ибн Абдуллоҳга қарши бошланиши керак бўлган кураш бугунги мажлиснинг бош масаласи эканлигини маълум қилгач, сўзини шундай давом эттирди:

— Мукаммал бир ташвиқот юритишимиз даркор, бу масалада бир ёқадан бош чиқармасак, мағлубиятга учрашимиз муқаррардир. Ҳар ким ўзбошимчалик қилиб, би римиз иккинчимизнинг сўзимизни тингламасак, мусофирлар биздан шубҳаланадилар. Энди ҳар ким ўз фикрини билдирсин. Мухаммадни ким деб, қанақа қилиб таништиришимиз маъқулроқ бўлади? Уни шундай тасвирлайликки, келган ҳожилар ундан ўзларини олиб қочсинлар.

— Қулоғимиз сенда, эй Абдушшамс!..

— Қайси йўлдан юришни маъқул десанг, ҳаммамиз шунга рози бўламиз.

— Мен олдин сизларнинг фикрингизни билмоқчиман. Ўз фикримни ҳаммангиздан кейин айтаман. Балки меникидан ҳам кўра маъқулроқ фикр чиқиб қолар.

— Ҳақлисан, эй Валид. Биринчи таклиф билдирилди:

— Уни ёлғончи деб танитайлик. Валид бошини чайқади.

— Орамизда қирқ йилдан бери яшаб келаётган бу одамнинг бирон марта бўлса ҳам ёлғон гапирганини эшитган киши борми? Бу сўзга ҳеч ким ишонмайди, ҳатто ўзимиз ҳам.

— Телба десак, қандай бўларкан?

— Қанақасига жинни бўлсин? Ҳеч телбаларни кўрмаганмисизлар ўзи? Муҳаммаднинг гапсўзи, хатти-ҳаракати телбаларникига ўхшайдими? Телбаларда кузатиладиган чираниш, депсиниш, васвасалар, тутруқсиз гапсўз ва ҳаракатлар борми унда? Биз шундай чора топишимиз керакки, унга нафақат бегоналар, балки ўзимиз ҳам ишонайлик.

— Фолбин дейлик, мана шу нарса унга ярашади.

— Биз бугунгача кўпгина фолбинларни кўрдик, уларнинг бемаъни гапларини эшитдик. Аммо унинг сўзлари билан фолбинлик орасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ. Қолаверса, Муҳаммадни кўпдан бери танийсизлар, унинг ҳеч фолбинларга иши тушганини кўрганмисизлар?

— Энг тўғриси — уни шоир деб танитайлик, — деди яна бири.

— Азизим, биз шеърни ҳис этмайдиган, шеър ўқимайдиган одамлар бўлсак ҳам, бошқа гап эди. Шеърнинг ҳамма турини биламиз. Қасам ичаманки, бу ўтирганлар ичида шеьриятни мендан яхширок биладиган киши йўқ. Аммо унинг каломи шсър эмас. Бундай десак, бизга ҳеч ким ишонмайди.

— Жодугар дейлик бўлмаса.

— Ҳечамда. Унинг жодуга алоқадор иши йўқ. Куф-суф қилмаса, ичида бир нималарни бидирламаса, қанақасига жодугар бўлсин?

Валид таклифларни шу тариқа рад этди. Бирон кимса: «Ахир, ҳақиқатни кўрабилатуриб инкор этишдан нима фойда?» деёлмас эди.

—У ҳолда энди гап яна ўзингда қолди, эй Абдушшамс. Бизнинг ҳамма таклифларимизни рад этдинг. Сен нима деб ўйлайсан. Нима дейишимизни истайсан, қани, гапир.

Валид боши эгик холда бирмунча жим бўлиб қолди. Қайси томонга юрса хам, охири берк кўчага бориб тақалиши аён эди. Ё туҳмат қилиш, ё мағлубиятга рози бўлиш керак. Учинчи йўл ҳам бор эди: Оллоҳ Расулининг байроғи остига тўпланиш, абадий саодат тожини кийиш. Аммо...

Бошлар эгилган, миялар ғувиллар эди. Валиднинг башараси дамбадам бужмая бошлади. Ишонтирса бўладиган чора топишга уринарди у. Лекин нимани ўйласа, барибир тўғри келтира олмасди. Ниҳоят, бошини кўтарди.


АМР ИБН ҲИШОМ АБУ ЖАҲЛ

Бир куни Масжиди Ҳарамда ўтирганларнинг юзида шайтон кулги зоҳир бўлди. Ораларидан биттаси ломмим демай қўллари билан Расулуллоҳни (с.а.в.) кўрсатди. Бу ишора баҳона бўлдию учқун аланга олди. Амр биродарларининг бирон нима дейишини кутиб ҳам ўтирмай ўрнидан турди ва коинот фахри бўлмиш Пайғамбар томон қадам ташлади. Ўтирганлар ортдан уни зўр ҳаяжон билан кузата бошладилар. Ҳаммани битта масала қизиқтираётган эди:

Амрнинг бу ташаббуси қандай натижа келтирар экан?

—Ўйлашимча, Амр Абу Толибнинг жиянини бу сафар аяб ўтирмаса керак, — деди бирови.

—Менимча эса, иш бу билан битмайди, — деди бошқаси.

Булар шу тариқа баҳслашар экан, Амр Каъба қаршисида намоз ўқиб ўтирган Расулуллоҳга (с.а.в.) яқин бораверди. Сўнг...

Бу ёкдан кузатиб ўтирганлар Амрнинг бирданига ортта тисарилганини, қаттиқ қўрқув ичида чекина бошлаганини кўрдилар. Ҳеч ким бу ҳолатга бир маъно бера олмади.

Бир неча одим илгариламоқчи бўлган Амр яна туйқус ортига кайтди. Ниҳоят, юзлари сарғайиб кетган бир алиозда биродарларининг ёнига келди.

— Ё Абул Ҳаким, сенга нима бўлди? — деб сўрашди ҳангоматалаб ошналари.

Ҳақиқатни яширишга ҳам Амрнинг ҳоли йўқ эди. Асабий ва титроқ бир овозда воқеани тушунтира кетди:

—Ёнига яқинлашганимни биламан, бирдан ўртамизда ичи оловга тўла бир чуқур очилиб келаётганини кўриб қолдим. Умримда бунчалик ловуллаб ёнаёттан оловни кўрган эмасман.

Ўша чуқурга тушиб кетмаслик учун орқага чекинишга мажбур бўлдим, — деди.

—Бошингдан офтоб ўтиб кетибди, Абул Ҳаким. Хаёлга берилибсан...

— Мен хаёлга бериладиган одамманми?

— Тўғрикуя, аммо бу ерда ўтирган шунча одамнинг кўзи кўр бўлмаса керак?!

Амр кулгига қолишни сира истамас эди.

—Ловуллаб олов ёниб турган ўша чуқурни ўз кўзларим билан кўрдим, ахир. Сал бўлмаса, юзларим куяр эди...

—Хўш, унда сен айтаётган ўша чуқур энди қаёққа ғойиб бўлди?

Амр нима дейишини билмай қолди. Бояги жойга қайтиб борди, диққат билан разм солди.

Аммо ўртада на чуқур бор эди, на олов.

— Ҳая, — дея пўнғиллади, — мени сеҳрлаган бўлса керак.

— Қўрққанингдан кўзингга кўринган бўлмасин тағин, эй Амр? — дейишда шериклари кинояомуз оҳангда.

— Мен ҳеч кимдан қўрқмайман!

— Аммо биз аввалига сенга борма дедик, огоҳлантирдик, ўзинг қулоқ солмадинг.

Амр ўрнидан турди. Уйида бир оз дам олмаса, бу ҳаяжонини ҳаливери тўхтата олмаслигига амин бўлган эди.

Қурайшларнинг оқсоқоллари йиғилишиб Абу Толибнинг уйига борганларидан буён ҳам, мана, бирикки ой ўтиб қолди, аммо Пайғамбарнинг (с.а.в.) даъватлари асло сусаймади.

Валид ибн Муғийра Амр ибн Ҳишомни кечки пайт уйида қабул қилди. Утириб, роса суҳбатлашдилар, кун сайин кескинлашаётган вазият тўғрисида фикр алмашдилар.

Ҳошимийларнинг етакчиси билан яна бир учрашишга қарор қилдилар.

Эртаси куни яна Абу Толибнинг уйига келдилар. Келасолиб, дағдаға қила бошладилар:

— Ё уни бу даъвосидан қайтарасан, ёхуд бизнинг қаҳрғазабимиздан муҳофаза этишдан воз кечасан! —деб масалани кўндаланг қўйдилар.

Абу Толиб жиянининг фазилатларини, устунликларини уқтиришга уринса ҳамки, фойдаси бўлмади.

Биламиз. Биз ҳам уни ёлғончи деяётганимиз йўқ. Ёмон ҳам демаймиз. Аммо бизнинг илоҳларимизга тил теккизишини асло истамаймиз. Бу таклифимизга рози бўлса, унга ҳар қанча ёрдам беришга тайёрмиз.

Абу Толиб икки ўт орасида қолган эди.

— Сўзларингизни унга уқтиришга уриниб кўраман, бу масалани ҳал қилишга қўлимдан келганича ғайрат қиламан, — дея олди, холос.

Улар чиқиб кетганларидан сўнг бошини қўлларининг орасига олиб, узоқ вақт ўйланиб қолди. Пастга тупурай деса, соқолига, баландга тупурай деса, мўйловига тегади...

Жияни «ҳеч қанақа фойдаси ҳам йўқ, зарари ҳам» деган бутларга улкан Макка халқи катори Абу Толиб ҳам сиғинар эди. Шу эътиқод билан қанчақанча ақли расо кишилар яшабўтиб кетган эди Маккада.

Аммо ҳар жиҳатдан фазилат намунаси бўлган жиянига бирон нарса ҳам дея олмасди. Одамларни даъват этаётган динининг, уларга буюраётган ибодат ва ахлоқнинг ҳеч бир нуқсони йўқ эди. Камчилик топиш учун виждонсиз одам бўлиш керак. Ҳолбуки, Абу Толиб инсофу тавфиқли, виждонли бир инсон эди.


Расулуллоҳ (с.а.в.) билан кўришадиган, У кишининг муборак юзларига яна бир бор боқадиган, ширинсухан сўзларини яна бир бор эшитадиган кунни зўр интизорлик билан кутди. Шундай имконият туғилган куниёк вақтни ғанимат билиб, дарҳол Расулуллоҳнинг ҳузурларига бош уриб борди. Кўзларида нам...

— Нима бўлди, ё Аммор? — дея сўрадилар У шарафли зот.

— Мени зўрлаб диндан қайтармоқчи бўлдилар, куфр сўзларни айтишга мажбур қилдилар, ё Расулуллоҳ.

— Хўш, қалбинг нима дейди?

— Қалбим имонга тўлиқдир!

Шундан кейин Аммор онаси ва отасига қилинган шафқатсизликларни, уларнинг қай тариқа ўлдирилганини йиғи аралаш гапириб берди.

— Агар яна зўрласалар, талаб қилган сўзларини айтавер, — дея ижозат бердилар Расулуллоҳ. Сўнгра атрофларини ўраб олган саҳобаларига ўгирилдилар: — Аммор имони мустаҳкам бир инсондир. Имон нури унинг суяксуякларигача сингиб кетганига ишончим комил, —дедилар.

Ушбу дамда Аммордан бахтиёр одам дунёда бўлмаса ксрак. Шу кунгача оғушида бўлгани руҳий азоб бирдан ўз исканжасини бўшатган эди. Кўзларига ёш қуйилди. Аммо бу ёшлар энди ғамалам ёшлари эмас, севинч ёшлари эди.

Аммор кейинроқ бундан ҳам кўпроқ хурсанд бўлишини ҳозир билмас эди. Аслида, ушбу машаваратда ҳозир бўлган бошқа кишилар каби, у ҳам бу хушхабардан қониққан эди.

Айни онларда фаришталар оламидан Расулуллоҳга етказиш учун навбатдаги илоҳий фармоннинг чопари йўлга чиққанини қайдан ҳам билар эди!

Дарвоқе, бу фармон Набийи Акрамнинг (с.а.в.) муборак чеҳраларига табассум югуртирди:

«Ким Оллоҳга имон келтирганидан кейин (яна қайтиб) кофир бўлса, (Оллоҳнинг ғазабига учрар). Лекин ким қалби имон билан ором олгани ҳолда (куфр калимасини айтишга) мажбур қилинса, (унинг имонига зиён етмас). Аммо кимнинг кўнгли куфр билан ёзиладиган бўлса, бас, ундай кимсаларга Оллоҳ томонидан ғазаб ва улуғ азоб бордир. Бунга сабаб улар ҳаёти дунёни охиратдан афзал билганларидир. Оллоҳ эса, кофир қавмни ҳидоят қилмас. Оллоҳ ундай кимсаларнинг дилларини, Қулоқларини ва кўзларини муҳрлаб қўйгандир. Улар ғофил кимсалардир. Шакшубҳа йўқки, улар охиратда зиён кўргувчилардир».

Бу оятлар Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) назоратлари остида Наҳл сурасининг 106—109 оятлари сифатида қайд этилди.

Энди ҳеч ким «Аммор диндан қайтибди», дея олмасди. Унинг имонли, мўмин банда эканлигига Оллоҳ таолонинг ўзи ҳам, Унинг шарафли Расули ҳам шоҳид бўлган эдилар.
@NewEditon


Аммор аввал онаси, сўнгра отасининг оғир азобуқубатлар ичида шаҳид этилганини ўз кўзлари билан кўрди.

Унга ҳамон зулм қилинарди. Кўз ўнгида оғир қийноқлар остида ота-онасининг шаҳид бўлиши юрагини тилкапора қилиб, дардига дард қўшиб юборди.

Ниҳоят, Амморнинг бошини сувга тиқдилар. Нафаси қайтган Аммор ҳушидан кетгач, сувдан чиқариб олинди. Хўш, нима дейсан? Ҳали ҳам Муҳаммадни пайғамбар деб даъво қилаверасанми?

— Ҳа... у ҳақиқий пайғамбардир...

Яна боши сувга тиқилди. Яна ҳушидан кетди. Бу сафар сувдан чиқарилганда, ичига анча сув кетган, рангирўйи оқарган эди. Аммор ўлим дақиқалари яқинлашаётганини сезди. Ортиқ бардоши қолмади. Бу одамлардан эса, раҳмшафқат кутиб бўлмасди.

— Хўш, энди нима дейсан? Муҳаммад ҳали қам сен учун пайғамбарми?

Аммор синди:

—Йўқ, энди пайғамбар эмас... — деди.

—У ёлғончидир, де.

—У ёлғончидир.

—Лот ва Уззочи?

— Лот ва Уззо илоҳларимиздир...

Амрнинг кўзларида зафар учқунлари чақнади.

— Мана, энди ўзингга кслдинг, бинойидай ақлинг бор эканку? Ота-онанг каби аҳмоқларча ўлиб кетмадинг, — деб бақирди.

Қийноқ тўхтатилди. Аммор кўйиб юборилди.

Бу хабар мусулмонлар орасида шиддатли бўрон каби тез тарқалди. Сумаййа билан Ёсирнинг бу йўлда жон берганини эшитиб, кўзёши тўкканлар, бу дафъа Амморнинг ортидан йиғладилар. Унга ачиндилар. Аммо унинг учун тўкилган ёшлар ва чекилган оҳларнинг маъноси бошқа эди.

— Ҳайф сенга, Аммор... эсиз. Атиги бир қадам қолган эдия, бардош беришинг керак эди, бардош.

Кейинги пайтларда мусулмонларнинг ҳам, мушрикларнинг ҳам биттагина баҳслашадиган мавзуи мана шу воқеа бўлиб қолган эди.

— Қандай бардошли одамлар экана, қойил!

— Худо ҳаққи, агар шундай зулм менга нисбатан қилинса, бутларни қарғашни талаб этсалар, ҳали қийноқ бошланмасданоқ Лотнинг ҳам, Уззонинг ҳам, Хубалнинг ҳам етти пуштини аймай қарғаб ташлардим.

Даврада қаҳқаҳа кўтарилди.

* * *

Булар қул эмас эди. Ёки заиф, орқасида суянчиғи йўқ кишилар ҳам эмас эди. Қулларга кўнгилхушлик учунгина азоб берадиган, азоб бераётганидан роҳатланадиган, исканжа остидаги қулнинг фарёдига ёки қийналишига эмас, балки елкасида қамчи қолдираётган изларга завқланиб боқадиган, уларни калтаклашга буюриб қўйиб, ўзлари шаробдан ичаича: «Отам учун ур, бобом учун ур!..» деб қийқирадиган, баъзан камчини ўз қўлига олиб: «Мана бундай, мана бундай уриш керак!» дея таълим берадиган насткаш одамлар эди булар.

Улар ўзлари калтак азобини тотиб кўрмаганлар. Кичик ёшдан, балки ҳали она қорнида эканлигиданоқ қулларни камситиб, сўкибуриб, туртиб катта бўлган кимсалар эди булар. Бир пайтлар: «Жигаргўшамни афв этинг, хўжайин...» дея ёлворган ота-оналар энди ўзлари фарзандларининг кўз ўнгида бу кичик хўжайинлар томонидан қамчиланар, азоб берилар, уятсиз қарғишларга дучор этилар эдилар.

Қулларни инсон қиёфасида яратилган бир ҳайвон деб билувчи, уларнинг ҳақхуқуки бормийўқми дея бош қотирмайдиган, лекин дунёдаги барча юмушларни улар бажариши керак деган фикрда собит турувчи кишилар эди бу кимсалар!..

* * *

«Лот ва Уззо илоҳларимиздир...»

Ёлғонларнинг ёлғони бўлмиш бу сўзларни Аммор чин кўнгилдан, самимий ишонч билан айтмаган эди. Аммо юраги ўта безовта, ўта нотинч эди. Кўпинча уни азоблаган душманларининг устига бостириб боришни, «Лот ҳам, Уззо ҳам бошларингдан қолсин!» деб ҳайқиришни истарди.

«Ажабо, чиндан ҳам динимдан юз ўгирдимми?.. Ажабо, Расулуллоҳ (с.а.в.) менинг 6у аҳволимга нима дер эканлар? Энди У зотнинг юзларига қандай қарайман?» деган ўйхаёллар гирдобида қийналар эди.

Аммо ўша кеча тонггача мижжа қоқмади. Кечқурунга бориб, рангирўйи сомондай сарғайиб кетди. Ичи чироқ ёқса ёришмас, қалби минг хил ўйфикр, минг хил андиша ичида ўртанар, виждон азоби тўхтовсиз қийнар эди.

Тун ярмида туриб: «Оллоҳим, мени афв эта оласанми?!» дея ёлворар, илтижо қилар эди.

Ўйлайўйлай, ахийри бир қарорга келди: фурсат топилди дегунча Расулуллоҳнинг ҳузурларига бош уриб боради, бор гапни тўкиб солади. Агар у зот, имонни қўлдан бой берибсан, дегудек бўлсалар, у ҳолда уни бу аҳволга солганларнинг устига бостириб борадида, ўлдирганича мушрикларни ўлдириб, сўнгра ўзи ҳам бу йўлда жон беради.


ЁСИР ОИЛАСИ ВА АММОР

Аммор оиласи мусулмон бўлганини эшитиб қолган Муғийра ўғиллари томонидан қийинқистовга олинди.

Амр ибн Ҳишом қабиласининг қуллари бўлган Аммор оиласига қарши қилинаётган жабру жафоларга шахсан ўзи ҳам қатнашар, ҳатто назорат этар эди. Барча таклифлар, таҳдиду дўқпўписалар ҳам зое кетди, қайтиб бутларга сажда қилмасликлари аён бўлди. Дастлаб Амморнинг онаси Сумаййа икки туянинг орасига келтирилди. Бир қўли билан бир оёғи туялардан бирига, иккинчи қўли билан иккинчи оёғи бошқа туяга боғланди. Туялар икки томонга ҳайдалганда, оёққўлар мумкин даражада керилди, танаси йиртилиб кетгудай бўлди. Бу азобуқубатни таърифлашга сўз ожиз эди. Сумаййа оғриқларга чидаёлмай, додфарёд кўтарди.

Туялар жойларига қайтарилдилар, қўллар бўшашди. Амр ибн Ҳишом Сумаййага яқинлашди:

— Хўш, қалай экан, маза қилдингми?

— Муҳаммадни инкор этсанг, бу азобуқубатлардан

ўша заҳоти қутуласан.

— Ўлсам ҳам уни инкор этмайман, — дея жавоб қилди Сумаййа бўғиқ овозда.

Амр туякаш хизматкорларига ишора қилди. Шу чоқ бир фарёд кўкларга юксалди...

Бу пайтда Амморнинг отаси Ёсир ҳам шундоққина хотинииинг ёнбошида қамчи билан саваланастган эди. Аммор ва унинг укаси Абдуллоҳга ҳам зулм қилинаётган эди.

Рамда деб аталувчи даштда оилавий тарзда қийноққа олинган бу инсонлар ёнидан бир куни Расулуллоҳ ўтиб қолдилар. Набийи Акрам (с.а.в.) бу аянчли аҳволни кўриб, юраклари эзилди.

— Сабр қилинглар, эй Ёсир оиласи! Сабр қилинглар, эй Ёсир оиласи! Сизларнинг мукофотингиз жаннатдир. Сабр қилинглар, эй Ёсир оиласи... — дедилар.

Қум устида судралаётган Ёсир:

Замон доим зўравонники бўлаверадими, ё Расулуллоҳ?! — деди.

Бу савол жавобсиз қолдирилди, аммо Иайғамбари Замон:

— Оллоҳим, Ёсир оиласидан раҳматингни, мағфиратингни дариғ тутма, деб ёлвордилар. Қалблари ғам-аламга тўлиқ ҳолда у ерни тарк этдилар.

Ёсир оиласининг сўнгги куни эди. Сумаййа ҳамон икки туянинг орасида боғлоқлик. Туялар тезтез икки томонга ҳайдалар, додфарёд кўтарилар, Сумаййанинг вужуди қоқ иккига ажралиб кстаёзгандагина туялар яна жойларига қайтарилар эди. Энг ачинарлиси шунда эдики, Сумаййанинг бу қадар азобланишини кўрабила туриб на Ёсир, на Аммор унга ёрдам бера олар эдилар. Чунки улар ҳам исканжа остида эдилар.

Амр қўлидаги шароб тўла косани бўшатдида:

Сен аслида Муҳаммаднинг ўзига ошиғу беқарор бўлгансан. Шунинг учун унинг динига ҳавас қўйдинг, шундай эмасми? — деди ҳақоратлаб.

Шу дамда бадахлоқ Амрнинг юзига бир туфурса, Сумаййанинг юрагида армони қолмас эди. Аммо бу аҳволда шунинг ҳам имконияти йўқ эди.

— Уятсиз, олчоқ! — дея олди, холос.

Амр қўлидаги косани ерга улоқтирди, туялар устида ўтирган хизматкорларига кескин ишора қилди. Хизматкорлар туяларни шундай қаттиқ савалашдики, жонҳолатда икки томонга югуриб, Сумаййанинг танасини иккига бўлиб юбордилар. Бу ҳам етмагандай, Сумаййа сўнгги нафасини чиқарар экан Амр қўлига найза олиб, бор кучи билан унга санчди. Сўнгги ва бўғиқ бир фарёд кўтарилдию ҳозиргина типирчилаб турган вужуд қимирламай қолди.

Ушбу онда хизматга доим шай фаришталар Оллоҳ йўлида биринчи бўлиб шаҳидлик шарбатини ичиш бахтига муяссар бўлган Сумаййанинг руҳини олдилар. Самовотга учган ва юксалган сари маънавий, абадий бир ҳаётга эришаётган азиз руҳ орқасида минг бир азоб билан типирчилайтипирчилай ҳаракатсиз қолган танани осонгина тарк этган эди.

Ислом динида илк имон келтирган Хадичатул Кубро ҳазратлари бўлса, бу йўлда илк шаҳидлик мартабасига эришган инсон Сумаййадир. Ҳали унинг орқасидан қанчақанча шаҳидлар келади, жонларини Оллоҳ йўлида севасева берадиган юзларча, мингларча кишилар унинг қаторидан ўрин оладилар. Аммо Оллоҳга илк восил бўлган шаҳдид ўлароқ, икки туя орасида жон олиб жон бераётган бир пайтда Оллоҳнинг энг ашаддий душмани томонидан энг маҳрам жойига санчилган бир найза билан шаҳид этилган нозик вужудли Сумаййа барибир улариинг олдида туради.

Сумаййадан кейин эри Ёсир ҳам шафқатсизларча қийноқларга ортиқ дош беролмади. У ҳам азиз руҳини жаннати олийага олиб кетиш учун келган фаришталарга топширди. Шу йўсин, шаҳидлар дафтарининг илк икки саҳифаси Ёсирлар оиласига бағишланган эди.


Абу Толиб улар кутгандек, «Сизларнинг динингиз менинг ҳам динимдир, сизларнинг маъбудларингиз менинг ҳам маъбудимдир. Бу муаммо сизни канчалик безовта қилса, мени ҳам шунчалик ташвишлантиради. Шу боис бу масалани менга кўйиб бераверинг. Жиянимнинг попугини пасайтириб қўйиш менинг вазифам», демади. Зотан, бундай дея олмасди ҳам. Ўрнига:

— Ҳақлисизлар, гапларингиз тўғри, — дейишдан нарига ўтмади. Булар шунчаки таскин берувчи сўзлар эди, холос.

— Бу муаммони қанчалик тез ҳал қилсанг, шунчалик яхши бўлади, эй Абу Толиб! — дейишди келганлар ва хайглпашиб чиқиб кетишди.

Иўлда боришаркан, ораларида бирлари:

— Нима дейсан, эй Амр? Хомуш кўринасан? — деб қолди.

Амр ибн Ҳишом қуруққина жавоб қилди:

— Нимага хурсанд бўлишим керак экан? Ахир, бу одам сизларнинг кўзларингизга қараб туриб, ёш болани аврагандек авраб чиқариб юбордику? — деди ва қўшимча қилди: — Абу Толиб шу кунгача бу ишлардан бехабар эди деб ўйлайсизларми? Ўнинг Муҳаммадни тўхтатиш нияти бўлганида, бугунгача қўл қовуштириб ўтирармиди? Мана, кўрасизлар, Абу Толиб унинг йўлига кирмаса ҳам, унга ёрдам бериб, ҳимоя килишда давом этаверади. Бу сўзларимга яқин орада ишонасизлар.

Амрнинг бу сўзлари баъзиларни ажаблантирди, бошқаларни ўйлантириб қўйди. Умаййа ибн Халаф:

Эй Ҳишом, илоҳим сўзларинг нотўғри бўлиб чиқсин, деди.

Қани энди янглишган бўлсам...

* * *

Абу Толиб меҳмонларни кузатгач, пешонасини қашлади. Энди буюк бир синов остонасига келиб қолганини ҳис этди.

Жияни бу ишга киришар экан, нияти бир можарони бошлаш бўлмагани кундек равшан эди. Илоҳий бир мақомдан фармон олганига Абу Толибнинг шубҳаси йўқ. Шу боис бу даъводан воз кечмаслиги аниқ. Келган меҳмонларнинг эса, бу даъвога қўшилишларига умид ҳам қилиб бўлмасди. Абу Толиб икки ўт орасига тушиб қолди. Ўзини панага олиб, мени бу ишларга аралаштирманглар, нимаики муаммо бўлса, ўзаро ҳал қилиб олаверинглар ҳам дея олмас эди.

Амр ибн Ҳишомнинг Набийлар Сарварига «Иккинчи марта бу ерда намоз ўқиганингни кўрмай...» деб дўкпўписа қилганидан кейин туширилган оятлар айланибайланиб унинг қулоғига ҳам етиб борди. Ўта жаҳлдор ва жангари одам бўлган Амр буларни эшитиб, ғазабдан кўкариб кетди. Атрофда эса, уни янада асабийлаштиришни, янада гижгижлашни истовчилар турар эди.

Ҳар доим шу ерда намоз ўқийвераман деганмиш...

— Сен унга ҳеч нарса қила олмайсан. Чунки азоб фаришталари келиб, сочларингдан тортиб жаҳаннамга итариб юборар эмиш...

Бу гапларни эшитган сари Амр ўзини ҳақоратлангандек ҳис этарди.

— Ортиқ сўзга ҳожат йўқ! деб бақирди бир куни. — Қасам ичиб айтаманки, уни бу ерда намоз ўқиётганини кўрсам, оёқларим билан бўйнини эзғилаб, бурнини ерга ишқалайман!
@NewEditon


— Худо ҳакқи, қурайшликлар Қуръоннинг очиқ-ойдин ўқилганини ҳали бирон марта ҳам эшитганлари йўқ. Биронбир мард йигит ўртага чиқиб, Қуръондан тиловат қилса, зўр иш бўлардида, — дедилар.

Кичкина бўйли, озғингина бир одам отилиб чикди: Мана мен, мен тиловат қиламан! — деди. Бу одам Уқба ибн Абу Муойтнинг собиқ қули Абдуллоҳ ибн Масъуд эди.

— Йўқ, у шундай бир одам бўлсинки, токи бошига бирон фалокат тушса, орқасида мадад берадиган киши турсин, — дейишди.

— Мени Оллоҳ ўз паноҳида асрайди! — дея жавоб қилди Абдуллоҳ ва ўртага чиқди. Масжиди Ҳарамга кирди. Баланд овоз билан аввал: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм...» деди ва «ар Роҳману ъалламал Қуръон...» дея тиловат қила бошлади.

Одамлар орасидан:

— Нималар деяпти Ибн Умму Абд?

— Шошмай тур, эшитайликчи... — деган овозлар эшитилди.

Абдуллоҳ бор кучи билан бақириб Қуръонни тиловат қилар эди. «Меҳрибон (Оллоҳ) Қуръонни таълим берди. У зот инсонни яратиб, унга (дилидаги мақсадини аён эта олиш учун) баённи (нутқни) таълим берди. Қуёш ҳам, ой ҳам (аниқ) ҳисобўлчов билан (жорий бўлур). Ўтўлан ҳам, довдарахт ҳам (ёлғиз Оллоҳга) сажда қилур бўйинсунур. У зот осмонни баланд қилиб қўйди ва сизлар тоштарозуда туғёнга тушмасликларингиз, (яъни, ўзгаларга зулм қилмасликларингиз) учун мезон — тарозуни ўрнатди. (Эй инсонлар, ўзаро олдиберди муомалаларингизда) тўғри, адолат билан тортинглар ва тарозудан уриб қолманглар!..» (Алақ сураси, 619.)

Ибп Масъуд ортиқ давом эттира олмади.

—Бу одам Муҳаммаддан ўрганган нарсаларини ўқиётган бўлмасин тағин?.. — дея хавотирлик билан берилган саволга:

—Ҳа, гапингиз тўғри. Мен ҳозиргина тиловат қилган Қуръон оятларини бизга Муҳаммад Расулуллоҳ ўргатдилар, — деб жавоб қилди.

Шу пайт бир тўда одам Абдуллоҳнинг устига бостириб кела бошлади. Уни ерга ётқизиб, аямай дўппослай кетди. Бирмунча калтаклаб хумордан чикди шекилли, тўда уни ўз ҳолига қўйиб тарқалди.

Ибн Масъудниг юз-кўзи шишиб кетган эди. Биродарларининг ҳузурига келганда, улар нима бўлганини дарров сездилар.

—Биз мана шу аҳволга тушишдан қўрққан эдик, эй Абдуллоҳ!

—Менга ҳеч нарса бўлгани йўқ, — деди ибн Масъуд. — Мен улардан анча устун эканлигимни аёвсиз калтаклаётганларида ҳам ҳис этиб турдим. Истасангиз, эртага яна уларни Қуръонни тинглашга мажбур қилишим мумкин.

— Бас, етар энди. Сен зиммангга тушганини зиёда қилиб бажардинг.

* * *

Қурайшликларнинг оқсоколарию аслзодалари Маккада юзага келган вазиятдан ғоят безовта эдилар. Ўртага чиққан ва кунданкунга мустаҳкамланаётган, тарафдорлари тобора кўпайиб бораётган бу дин бир кун келиб бошларига бир бало келтиришидан, қўлларидаги кучқудратдан ҳам маҳрум этиб, оддий инсонларга айлантириб қўйишидан қаттиқ қўрқа бошладилар. Бу кетишда кечагина бир чақалик қадри бўлмаган қуллар, жориялар эртага бошларига чиқиб, обрўэътиборли кишиларга айланишлари, улар билан тенг ва ҳатто устун бўлиб кетишлари ҳеч гап эмас эди. Биров одам ўрнида кўрмаган Билол сингари, Ибн Умму Абд каби қулларнинг, чўпонларнинг охиратда ҳавас қилса арзигудек мавқеларга эришиши ҳақидаги миш-мишлар жуда кенг тарқалди. Шунинг учун темирни қизиғида бос деганларидек, ўз вақтида бу офатнинг олдини олиш керак, деган хаслда эди 6у аслзодалар.

Валид ибн Муғийра бошчилигида ёши улуғроқ бир неча киши Абу Толибнинг эшигини қоқиб келишди. Абу Толиб уларни илиқ кутиб олди. Иззатикром кўрсатиб, ичкарига таклиф этди.

Бирпас у ёқбу ёқдан гаплашиб ўтирдилар. Сўнгра ган жияни ўртага чиқарган янги динга бориб такалди.

— Жиянинг бизнинг илоҳларимизга тил теккизди. Уларни ҳақорат қилди. Бизнинг ақли расо кишиларимизни аҳмокликда айблади. Акани укадаи ажратди. Фарзандни отага, қулни хўжайинига душман қилди. Биз орамиздаги қариндошлик алоқаларига футур етмасин дея бу муаммони ўзинг ҳал этишингни сўраб келдик. Кечаги кунгача яхшигина давом этиб келган дўстлигимиз бузилмаса, деймиз, — дейишди.

Абу Толиб бир кунмасбир кун шундай бир йўқлов бўлишини, мана шундай бир таклиф ҳам айтилишини биларди. Суюкли жиянига сўзи ўтадиган киши сифатида амакилари орасидан уни танлашлари ҳам табиий эди.

Показано 20 последних публикаций.

3

подписчиков
Статистика канала