TABLOID


Гео и язык канала: Узбекистан, Русский
Категория: Новости и СМИ


Бу шаҳарга янги қаҳрамон керак.
Муссафо осмон остида яшовчи фуқаронинг юртимизда ва дунёда содир бўлаётган ҳодисалар ҳақидаги блоги.
Реклама: @tabloid_reklama

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Русский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Шавкат Мирзиёев ва Юн Сок Ёль рафиқалари билан Регистон майдонида.

@tabloiduzbekistan


Ҳамма Тошкентни тарк этмоқда.

Байрам арафасида Тошкентдан чиқиш постларида даҳшатли тирбандликлар кузатилмоқда. Соат 22:00га яқинлашаётган бўлсада, тирбандлик камаяётгани йўқ.

@tabloiduzbekistan


Ўзбекистонда электр энергияси етишмовчилигига ўзбек халқининг бойиб кетгани сабаб сифатида кўрсатилди.

Халқимиз бойиб кетди, ҳаммада кондиционер бор. Ёзда кун исиб кетса, ҳамма кондиционер ёқади ва бирдан электр етишмовчилиги сезилади” - деди Электр энергетикаси тармоғини ислоҳ қилиш лойиҳаси директори ўринбосари Баҳромбек Умарбеков.

@tabloiduzbekistan


Япония Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бераётган Ўзбекистон компаниясига қарши санкция жорий этди.

Айнан қайси ўзбек корхонаси санкцияга тушгани маълум қилинмаган. Шунингдек, Хитой, Ҳиндистон, БАА компанияларига ҳам худди шу сабаб билан санкциялар қўлланилган.

@tabloiduzbekistan


Индонезиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тошкентда вафот этди.

Тиббиёт фанлари магистри, профессор Сунарио Картадината 13 июн куни Тошкентда вафот этди. У бир вақтнинг ўзида Индонезиянинг Қирғизистондаги элчиси ҳам ҳисобланарди.

1950 йилда туғилган Сунарио Картадината 2019 йилдан бери Ўзбекистонда дипломатик фаолият олиб бораётганди.

@tabloiduzbekistan


Павел Дуров Қирғизистонга ташрифи давомида Notcoin туфайли қамалган бола ҳақидаки гапларни эшитгач Ўзбекистонга учишга қарор қилганлиги айтилмоқда.

@tabloiduzbekistan


Қорақалпоғистонда содир бўлган ушбу видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Ҳозирда бу томошани уюштирганлар қўлга олинган.

Нима учун, нима сабабдан, қайси калла билан бунақа маймунбозлик уюштириш мумкин?

@tabloiduzbekistan


Баъзиларнинг шу мушукчалик фаросати йўқ.

@tabloiduzbekistan


Ёзишларича, Аббосбек Файзуллаев фаолиятини Испаниянинг «Вильярреал» клубида давом эттириши мумкин экан.

@tabloiduzbekistan


“Насаф”, “Шарқ”, “Ўзбекистон” поездлари чипта нархларининг тариф қисми 1 июлдан 25%га оширилади.

@tabloiduzbekistan


Номақбул баёнот берадиган чет элликларнинг Ўзбекистонга кириши тақиқланади Қонун лойиҳаси.

Ўзбекистоннинг давлат суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига зид бўлган, давлатлараро, ижтимоий, миллий, ирқий ҳамда диний адоватни келтириб чиқарувчи ҳамда Ўзбекистон халқининг шаънини, қадр-қимматини ёки тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишлар қилган ёхуд ҳаракатлар содир этган чет эл фуқаролари (ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар) мамлакатда бўлиши номақбул деб топилади.

Бир гуруҳ депутатлар томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасига кўра, бундай шахсларга беш йил давомида Ўзбекистонга кириш, банкларда ҳисобварақ очиш, кўчмас мулк сотиб олиш, давлат мулкини хусусийлаштиришда иштирок этиш, молиявий ва шартномавий муносабатларга киришиш тақиқланади.

Ўзбекистон ҳудудида қонуний асосларда яшаш ва бўлиш ҳуқуқи бекор қилиниб, мазкур шахс депортация қилинади.

@tabloiduzbekistan


Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакат бўйлаб Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, Тошкентда Қурбон ҳайити намози 16 июн, якшанба куни соат 05:10 да ўқилади. Қолган ҳудудлардаги намоз вақтлари билан суратда танишиб олишингиз мумкин.

@tabloiduzbekistan


“Notcoin” сотгани сабабли қамалган талабага “Notcoin” ҳамжамияти янги iPhone совға қилмоқчи.

Жамоа йигитни қандай топиш мумкинлигини сўраб твит ёзиб қолдирган.

Термиз давлат университетининг 24 ёшли битирувчисига ноткоин сотган учун маъмурий қамоқ жазоси қўлланди. У крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузганликда айбли деб топилган, талабани Samsung Galaxy A30 русумли телефони мусодара қилинган.

@tabloiduzbekistan


16 июнь, Қурбон ҳайити кунида Тошкент метрополитени соат 03:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.

@tabloiduzbekistan


Тармоқда фуқароларга, жумладан аёл кишига қўл кўтарган ва зўравонлик қилган ИИВ ходими видеоси тарқалди.

@tabloiduzbekistan


Кечаси портлаш овози эшитилган видео тарқалди.

Расмий маълумотларга кўра, Тошкент шаҳар Юнусобод туманида содир бўлган воқеага юқори кучланишли симларнинг қисқа туташуви сабаб бўлган экан.

@tabloiduzbekistan


Мексика чегарасидан ноқонуний равишда ўтган ўзбекистонликлар зудлик билан АҚШдан депортация қилинади.

“New York Post” нашрига кўра, буйруқ Американинг Калифорния штати чегарачиларига берилган.

Тегишли буйруқ бўйича АҚШдан нафақат Ўзбекистон, балки Тожикистон, Россия, Грузия, Қирғизистон ва Молдовадан келган вояга етган мигрантлар ҳам зудлик билан депортация қилинади.

@tabloiduzbekistan


16 июнь – Қурбон ҳайити!

2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади. 

Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

@tabloiduzbekistan


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Ҳисорак” сув омбори билан боғлиқ хабарлар юзасидан Шаҳрисабз тумани ҳокими Ҳасанов Самад Ахатиллаевич ва Қашқадарё вилояти ФВБ раҳбари Мирзаев Фарход Мирзаевич сув омбори ёнидан видеомурожаат қилиб, ҳолат юзасидан тушунтириш беришди.

Қашқадарёлик ҳамюртларимиздан ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган турли тасдиқланмаган хабарларга ишониб, яшаш уйларини тарк этмаслик ва ортиқча ваҳимага берилмаслик сўралади.

Масъуллар вазият назоратда эканини қатъий таъкидлаб, аҳоли ўз яшаш хонадонида тунни осуда ўтказиши мумкинлигини билдиришди.

@tabloiduzbekistan


Қашқадарё вилояти Шахрисабз туманида жойлашган Ҳисорак сув омбори тоғони сув чиқиш жойидан кўп миқдорда сув чиқиб, Оқсув дарёсида тўсатдан сув тошқини бўлгани билан боғлиқ видеолар тарқалмоқда.

Айтишларича, масъул тузилмалар тез орада расмий муносабат билдириши кутилмоқда.

@tabloiduzbekistan

Показано 20 последних публикаций.