Репост из: «MUMTOZ»
Диний экстремистик видео тарқатган шахс жавобгарликка тортилди
Тошкент вилоятида яшовчи О.Н. таъқиқланган видеоларни таниш-билишларига юборгани аниқланди.
👉 Obuna bo’ling👉 @mumtoz_25_y
Тошкент вилоятида яшовчи О.Н. таъқиқланган видеоларни таниш-билишларига юборгани аниқланди.
Хабарда билдирилишича, ушбу шахс Россиянинг Москва шаҳрида ишлаётганда диний экстремистик ташкилот аъзолари таъсирига тушиб, экстремистик мазмундаги видео маърузаларни яқин танишларига тарқатиб келган.
Қайд этилишича, мазкур видео материаллар экспертиза қилиниб, қонуний қарор қабул қилиш учун судга тақдим этилган. Суд қарорига кўра, О.Н.га нисбатан тегишли моддалар асосида БҲМнинг 20 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ диний экстремистик мазмундаги таъқиқланган гуруҳлар рўйхати эълон қилинган эди.
👉 Obuna bo’ling👉 @mumtoz_25_y