"𝙎𝙪𝙯𝙪𝙠𝙤𝙩𝙖" | 𝘽𝙞𝙡𝙞𝙢 𝙫𝙖 𝙩𝙖𝙧𝙗𝙞𝙮𝙖 𝙢𝙖𝙨𝙠𝙖𝙣𝙞.


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Тошкент шахар, Шайхонтоҳур тумани, "Сузукота" жоме масжиди! Устоз, Саййид Аюбхон қори хафизаҳуллоҳнинг www.suzukota.uz веб саҳифаси расмий телеграм канали.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#ЭСЛАТМА:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар сизларнинг биронтангиз эснаса, қурби етганча уни қайтарсин, ва сизларнинг бирортангиз эснаса, “ҳоҳ” демасин. Чунки у шайтондан, кулади”, дедилар.

(Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Яъни, бу ўринда шайтон унинг мусулмон кишини юзини ўзгартириб, бужмайтириб, оғзига кириб ва устидан кулиш орқали муродига етмаслиги учун эснашни қайтариш ва қўлини оғзига қўйишга амр қилиняпти. Чунки шайтон инсонни эснашини ёқтиради, сабаби бу ҳолатда унинг кўриниши бироз хунукроқ тус олади ва у мазах қилиб кулади.

(«Фатҳул Борий» ва «Шарҳу Муслим линнававий» китобидан).

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


«Муҳаммад» исмининг маъноси

«Муҳаммад» нинг маъноси – тўхтовсиз, тинимсиз, ҳамиша мақталадиган, яъни мақталаверади, мақталаверади ва яна мақталаверадиган. Мақтовга муносиб сифатлари, мақтовли хислатлари, мақтовга лойиқ амаллари ва тақдирланарли ишлари жуда ҳам кўп, бутун фазилатлар эгаси.

Барча пайғамбарлар мақталадилар, аммо пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тўхтовсиз мақталадилар. Барча пайғамбарларнинг мақтовга муносиб сифатлари, мақтовли хислатлари, мақтовга лойиқ амаллари ва тақдирланарли ишлари мавжуд, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламники эса ҳаммасиникидан кўра кўпроқдир. Барча пайғамбарлар фазилат эгалари бўлиб, умматларига намунавий, ибратли, комил инсонлар бўлишган, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эса ўзларида бутун фазилатларни жамлаган ва қиёматгача келадиган бутун инсоният учун энг мукаммал гўзал намунали зотдирлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, менинг ва мендан олдинги пайғамбарларнинг мисоли, худди бир уйни яхшилаб, чиройли қилиб қуриб, бир бурчагида бир ғиштнинг ўрнини қолдириб қўйган кишига ўхшайди. Одамлар уни айланиб кўриб қойил қолишади ва: «Мана шу ғишт ҳам ўрнига қўйилганида эди!» дейишади. Мен ўша ғиштман, мен пайғамбарларнинг сўнггисиман», дедилар.

Пайғамбаримизнинг яна бир исмлари «Аҳмад» нинг маъноси эса Аллоҳ таолога кўпроқ ҳамд-мақтовлар айтувчидир.

Барча пайғамбарлар Аллоҳ таолога ҳамд-мақтовлар айтишган, аммо пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам улардан кўра кўпроқ айтганлар.


«Муҳаммад» Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг буюк ва машҳур исмларидир. Мусулмон бўлиш учун «Муҳаммад расулуллоҳ» дейиш керак, аммо «Аҳмад расулуллоҳ» деса, кифоя қилмайди.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


ЎҚИНГ! РОББИНГИЗ ЭНГ КАРАМЛИДИР

Аллоҳ таолодан Пайғамбар алайҳиссаломга «Ўқинг», деган ваҳий келганида у зот алайҳиссалом “мен ўқишни билмайман”, дегандилар. Шунда Аллоҳ таолодан яна такроран «Ўқинг! Роббингиз энг карамлидир» деган ваҳий келди. Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи у зот алайҳиссаломнинг “мен ўқишни билмайман” деган узрини кетказиш ва ўқишга бўлган тўсиқни олиб ташлаш учун эди. Бунинг маъноси “сизни ўқишга буюрган Зот энг карамли Зотдир. У зот карамли бўлгани учун сиз уммий бўлишингизга қарамай сизга Ўзи таълим беради”, деганидир. ...

Биз ҳам ўқийверайлик, қийналсак ҳам ўқийлик, ўқишдан тўхтамайлик. Роббимиз карамли, ин шаа Аллоҳ, Ўзи таълим беради. ...

«Ҳикматлар чашмаси»дан
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


#ХУШХАБАР

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлим онларида Жаброил алайҳиссаломдан:
- “Мендан сўнг умматимнинг аҳволи нима бўлади?” – деб сўрадилар. Шунда Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссаломга ваҳий этди:
- “Ҳабибимга хушхабар бер, уммати ичида уни уялтирмайман. Ҳашр кунида у қабрдан энг олдин чиқадиганлардан бўлади ва Маҳшаргоҳда тўпланганларнинг саййиди қилинади. То унинг уммати кирмагунича бошқа умматларга жаннатга кириш ҳаромдир”.
“Ана энди кўзим қувончга тўлди” - дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам”.

(Имом Табароний ривояти)
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉 @suzukotaziyoratgoxi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

Умар ибн Хаттоб (р.а) бундай деган:
"Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтмагунингча қилган ҳар қандай дуоинг кўтарилмай осмон билан ер ўртасида тураверади".
(Термизий ҳасан санад билан ривоят қилган)

«Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала али саййидина Муҳаммад».

Маъноси:
«Аллоҳим! Саййидимиз ҳазрати Муҳаммадга ва саййидимиз ҳазрати Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)га раҳмат айла!»

Эрта тонгда қилган яхши тилаку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин. Пок ниятларга етказиб кунларимизни хайру барокатли бўлишини насиб айласин.

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!
Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube | Telegram


​​#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ:

Ҳижрий 1446 йил *28* - “Ражаб”

*28- Январь 2025 йил.
ТОШКЕНТ ШАҲРИ УЧУН:


🕰 Тонг - 06:15 (Саҳарлик вақти)
🕰 Қуёш - 07:38
🕰 Пешин - 12:35
🕰 Аср - 15:52
🕰 Шом - 17:38 (Ифторлик вақти)
🕰 Хуфтон - 18:52

Тошкентдан олдин: Ангрен–3/4, Андижон–12/13, Хонобод–14/15, Шаҳрихон–10/12, Хўжаобод–13/13, Наманган–9/10, Поп–6/7, Чортоқ–10/10, Чуст–8/8, Фарғона–9/11, Риштон–6/9, Қўқон–6/7, Қува–10/12.

Тошкентдан кейин: Бекобод–2/0, Бухоро–22/19, Газли–26/23, Ғиждувон–21/19, Қоракўл–25/23, Гулистон–4/2, Сардоба–5/4, Жиззах–8/6, Зомин–6/4, Фориш–10/9, Ғаллаорол–9/7, Навоий–18/16, Зарафшон–20/18, Мингбулоқ–26/24, Конимех–19/17, Нурота–16/15, Учқудуқ–22/23, Нукус–37/39, Мўйноқ–38/43, Тахтакўпир–34/37, Тўрткўл–32/30, Қўнғирот–40/43, Самарқанд–12/8, Иштихон–14/11, Мирбозор–16/13, Каттақўрғон–15/13, Ургут–11/9, Термиз–10/6, Бойсун–14/9, Денов–9/2, Шеробод–13/7, Шўрчи–10/6, Қарши–19/14, Деҳқонобод–17/11, Муборак–20/15, Шаҳрисабз–13/10, Ғузор–18/12. Урганч–35/35.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram

«Сузук ота» жомеъ масжиди намоз вақтлари: 👇👇


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ВИДЕО

💬 ФОЛБИНЛАРГА АЛДАНМАНГ!

🎙Маъруфжон домла Нишонов

Тошкент тумани “Раҳбар ота Акбар ўғли” жоме масжиди имом-хатиби
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |
Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ВИДЕО

📹 ГУНОҲ ҚИЛГАН МЎМИН ҲАҚИДА АҲЛИ СУННАНИНГ ЭЪТИҚОДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |
Telegram


​​ Ким нима қилса ўзига қайтади!

Кўп йиллик тажрибага эга бўлган қурувчи нафақа ёшига етди. У бошлиғига ўз режаларини - нафақага чиқмоқчилиги, қолган умрини рафиқаси ва фарзандлари билан фароғатда ўтказмоқчилигини айтди. Бошлиқ шундай тажрибали қурувчиси ишдан кетаётганлигидан афсусланди ва қурувчидан ўзи учун яна битта - охирги уйни қуриб беришини сўради.
Қурувчи истар-истамас рози бўлди. У ҳафсаласиз, қўл учида ишлади, уйни имкон қадар тезроқ битиришга ҳаракат қилди, сифатсиз материаллардан фойдаланди. Уй битганида, бошлиғи уни кўздан кечиришга келди. У уйни кўриб чиққач, калитни қурувчининг қўлига тутқазиб деди: "Бу сенинг уйинг. Мендан сенга совға!" Қурувчи буни сира кутмаган эди. Бу қурувчи учун яхшигина кутилмаган совға бўлса-да, у ўз-ўзидан уялиб қолганди. Агар бу унинг ўз уйи эканлигини билганида, уни бошқачароқ қурган бўларди. Энди эса яхши қурилмаган уйда ўзи яшашига тўғри келади.
Сенинг бугунги танловинг, қарорларинг ва муносабатинг эртанги ҳаётингни белгилайди, уни ақл билан қуринг!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


Ҳаёт омонатга берилган марварид сингари бебаҳо!

Бир овчи бор эди. Кунларнинг бирида овлаган балиғининг ичидан қимматбаҳо марварид чиқди. “Субҳаналлоҳ! Балиқ қорнидан марварид чиқди-ку!” деб хурсанд бўлди ва уйига бориб: “Хотин! Хотин! Буни қара, балиқ ичидан дур чиқди” деди.
Кейин марваридни заргарга олиб борди. Заргар марваридни кўриб: “Бу бебаҳо-ку! Мен дўконимни, уйимни, қўшнимнинг уйини сотсам ҳам бу марваридни сотиб ололмайман. Сен уни қўшни шаҳардаги фалон заргарга олиб бор, балки у сотиб олар. Аллоҳ муродингни ҳосил қилсин!” деди.
Кейин овчи марваридни ўша заргарга олиб борди. У ҳам дурни қўлига олиб, яхшилаб назар солди ва “Эй дўстим, бу топилманг бебаҳодир. Лекин мен сенга бунинг ечимини айтаман. Марваридни шаҳримиз ҳокимига олиб бор, менимча, у буни сотиб олиши мумкин” деди. Овчи унга ташаккур айтиб, ҳокимнинг саройи томон жўнади.
Сарой эшиги олдида бироз кутиб турди. Киришга рухсат бўлгач, ичкарига кириб, бўлган воқени ҳокимга айтиб берди ва қўлидаги марваридни унга узатди. Ҳоким дурни кўриб, “Мен бу дурни анчадан бери излаётган эдим. Сени нима билан мукофотлашни ҳам билмайман. Сенга ўзимнинг хос хазинамга киришга изн бераман. У ерда олти соат қолиб, истаганингча нарса олишинг мумкин” деди.
Шундай қилиб воқеамиз қаҳрамони махсус хазинага кирдию ҳайратдан қотиб қолди. Хазинанинг ичи жуда катта бўлиб, уч қисмдан иборат экан: Биринчи хонаси қимматбаҳо тошлар, олтину кумушлар билан тўла, иккинчиси ётиб, дам олиш учун ҳозирланган хона ва учинчиси турфа хил таомлар ва ичимликлар тайёрлаб қўйилган хона.
Буларни кўрган овчи ўзича: “Шунча олтинларни қандай олиб кетаман? Унда аввал яхшилаб овқатланиб, кучга тўлиб олай. Кейин кўпроқ олтин олиб кетишимга имконим бўлади” деди-да, таомлар ҳозирланган хонага кириб, берилган вақтнинг икки соатини еб-ичишга сарфлади. Таомланиб бўлгач, олтину жавоҳирлар билан тўла хонага бораётганда, йўлдаги тўшаклар солинган иккинчи хонага кўзи тушиб, яна ичида: “Ҳозир овқатланиб, қорнимни тўйдириб олдим. Энди бироз мизғиб олсам, яна кўпроқ куч тўплайман-да, кўпроқ бойлик олиб кетаман. Шундай ажойиб сўри ва тўшакларда ухламай кетавераманми?!” деб ўйлади. Шундай қилиб, ухлаш хонасига кирди, чўзилдию, дарҳол ухлаб қолди.
Орадан бироз муддат ўтгач, “Эй аҳмоқ овчи, ўрнингдан тур! Муддатинг ниҳоясига етди. Бу ердан чиқишга тайёргарлик кўр” деган овозни эшитди. Қўрқиб кетиб, “Илтимос, менга муҳлат беринг, ахир мен ўзимга берилган вақтдан фойдалана олмадим-ку!” деди.
Ҳалиги овоз яна: “Сенга бу ерда ўзингга керакли буюмларни олишинг учун олти соат вақт берилди. Сен эса уйқудан энди турдинг. Энди олтин олмоқчимисан?! Нега шу олти соатнинг ҳаммасини олтин ва жавоҳирларни йиғишга сарф қилмадинг?! Кейин ташқарига чиқиб, шу олтинларга энг афзал таом, ажойиб тўшаклар сотиб олишинг мумкин эди-ку! Аммо сен аҳмоқ, ғофил кимса экансан. Қани, энди ташқарига чиқ!” деди.

Ҳа, азизлар! Воқеа ана шундай якунига етди.
Ҳикоядаги “марварид” нима эканини биламизми? Бу – бизнинг руҳимиздир. Руҳимиз бебаҳо нарсадир.
“Хазина” нималигини биламизми? У мана шу дунё ва ундаги зебу зийнатлардир.
Хазинадаги “олтину кумушлар, қимматбаҳо жавоҳирлар” нималиги биламизми? Булар – солиҳ амаллардир.
“Ажойиб тўшак” эса ғафлатдир.
“Таом ва ичиликлар” эса нафснинг хоҳиш-истакларидир.
Азизлар! Бизга берилган бу умрни ғанимат билайлик! Вақтларимизни ғафлатда ўтказмай, солиҳ амалларни кўпроқ қилайлик!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


​​​​ҒИЙБАТ КУЧИ

Бир аёл қўшнисини ғийбат қилибди. Fийбат гап тезда қишлоқ аҳолисига тарқабди.
Fийбат қилинган одам эса анча изтироб чекибди. Маълум вақтдан кейин ҳалиги аёл қилган ишидан пушаймон бўлибди. Хатосини қандай тузатишни билмай, бир доно зотга мурожаат қилибди.

Донишманд унга шундай маслаҳат берибди:
«Бозорга бориб товуқ сотиб ол ва сўйдир.
Кейин уйга қайтишда, патларини юлиб, йўл
бўйи ерга сочиб кел».

Аёл бу ғалати насиҳатга ҳайрон бўлса-да, донишмандга ҳурмати туфайли, ишни айтилгандек
бажарибди.
Эртаси куни донишманд аёлга:
«Кеча ташлаб келган патларингни бугун
териб кел», деб буюрибди.

Аёл кечаги юрган йўлидан бориб, патларни тўпламоқчи бўлибди. Қараса, шамол барча патларни учириб кетган экан. Соатлаб излаш натижасида, бор-йўғи бир-иккита патни топибди.

Доно зот унга: «Кўрдингми, уларни ерга ташлаш осон, аммо қайта тўплашнинг иложи йўқ. Fийбатни ҳам қилиш осон, бироқ асоратини кетказиш ниҳоятда мушкул» дебди...

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


#ЭСЛАТМА

Шошма-шошарлик ва пухталик бирга жам бўлмайди, келишмайди.

Изоҳ: Шошиб бажарилган ишда пухталик ва мукаммалик бўлмайди, балки у нуқсонли иш бўлади. Бирон ишни мукаммал амалга ошириш шошмасликни, диққат ва сабр-тоқатни талаб этади.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉 @suzukotaziyoratgoxi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Ўзи қўллаб, ишларимизни осон ва унумли қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!


КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


#СЎРАГАН_ЭДИНГИЗ

БУ КЕЧАДА ХОС ТАРЗДА ИБОДАТГА ЭЪТИБОР БЕРИШ БИДЪАТ

Ражаб ойининг 27 кечасига хос тарзда ибодат учун эътибор қаратиш бидъатдир. Аслини олганда, Аллоҳ таоло қайси кечада ибодат қилишга тавфиқ берса, нур устига нур. Лекин бир кунни алоҳида ибодатга хос тарзда тайин қилиб бўлмайди.
قال الطيبي وفيه أن من أصر على أمر مندوب وجعله عزما ولم يعمل بالرخصة فقد أصاب منه الشيطان من الإضلال فكيف من أصر على بدعة أو منكر
“Тийбий раҳматуллоҳи алайҳ айтди: “Бундан келиб чиқадики, ким мустаҳаб ишда бардавом бўлиб, буни қилмасам бўлмайди деган эътиқодда бўлса ва рухсатга амал қилмаса, шайтон уни адаштиришга муваффақ бўлибди. Энди, бидъат ва мункар ишда қаттиқ туриб олган кишининг ҳоли қандай бўлади” (Мирқотул мафотиҳ).

27 РАЖАБ РЎЗАСИ

Шунингдек, 27 ражаб кунининг рўзаси ҳақида баъзи одамлар «Ашуро ва арафа кунларининг рўзаси каби, ражаб ойи рўзасининг фазилати бор», деб тушунадилар. Ражаб ойининг рўзаси ҳақида бир-иккита заиф ривоятлар нақл қилинган. Лекин бу ҳақда саҳиҳ санад билан бирор ривоят собит бўлмаган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |
Telegram


​​#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ:

Ҳижрий 1446 йил *27* - “Ражаб”

*27- Январь 2025 йил.
ТОШКЕНТ ШАҲРИ УЧУН:


🕰 Тонг - 06:16 (Саҳарлик вақти)
🕰 Қуёш - 07:39
🕰 Пешин - 12:35
🕰 Аср - 15:51
🕰 Шом - 17:37 (Ифторлик вақти)
🕰 Хуфтон - 18:51

Тошкентдан олдин: Ангрен–3/4, Андижон–12/13, Хонобод–14/15, Шаҳрихон–10/12, Хўжаобод–13/13, Наманган–9/10, Поп–6/7, Чортоқ–10/10, Чуст–8/8, Фарғона–9/11, Риштон–6/9, Қўқон–6/7, Қува–10/12.

Тошкентдан кейин: Бекобод–2/0, Бухоро–22/19, Газли–26/23, Ғиждувон–21/19, Қоракўл–25/23, Гулистон–4/2, Сардоба–5/4, Жиззах–8/6, Зомин–6/4, Фориш–10/9, Ғаллаорол–9/7, Навоий–18/16, Зарафшон–20/18, Мингбулоқ–26/24, Конимех–19/17, Нурота–16/15, Учқудуқ–22/23, Нукус–37/39, Мўйноқ–38/43, Тахтакўпир–34/37, Тўрткўл–32/30, Қўнғирот–40/43, Самарқанд–12/8, Иштихон–14/11, Мирбозор–16/13, Каттақўрғон–15/13, Ургут–11/9, Термиз–10/6, Бойсун–14/9, Денов–9/2, Шеробод–13/7, Шўрчи–10/6, Қарши–19/14, Деҳқонобод–17/11, Муборак–20/15, Шаҳрисабз–13/10, Ғузор–18/12. Урганч–35/35.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram

«Сузук ота» жомеъ масжиди намоз вақтлари: 👇👇


#ОЯТ

لَا جَرَمَ أَنَّ ٱللَّهَ يَعۡلَمُ مَا يُسِرُّونَ وَمَا يُعۡلِنُونَۚ إِنَّهُۥ لَا يُحِبُّ ٱلۡمُسۡتَكۡبِرِينَ

Шубҳасизки, Аллоҳ нимани сир тутаётганларини ва нимани ошкор қилаётганларини биладир. Албатта, У мутакаббирларни хуш кўрмас.

(Наҳл сураси 27-оят).
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


ЕР ҚАБУЛ ҚИЛМАДИ!

Анас (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:
Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) даврларида “Бақара” ва “Оли Имрон” сураларини биладиган бир киши бор эди. Орамиздан бу сураларни билган киши улуғланар ва ҳурмат қилинарди.
Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга ваҳий ёзишни буюрдилар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ғофурон Роҳиман ёз”, десалар, у “Алиман Ҳакиман”, деб ёзар, агар: “Шундоқ, шундоқ ёз”, десалар, у: “Хоҳлаганимдек ёзаман”, дерди.
Ёки: “Алиман Ҳакиман ёз”, десалар, у “Самиъан Басирон”, деб ёзарди. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга: “Шундоқ, шундоқ ёз”, десалар, у: “Хоҳлаганимдек ёзаман”, дерди.
Кейинчалик у одам диндан қайтиб муртад бўлди ва мушрикларга қўшилиб кетди. Уларнинг ҳузурига бориб: “Мен Муҳаммадни сизлардан кўра яхшироқ биламан ва хоҳлаган нарсамни ёзганман”, дерди.
У одам вафот қилгач, Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Уни ер қабул қилмайди”, дедилар.
Анас (розияллоҳу анҳу) айтади: “Абу Талҳа менга ўша киши вафот этган жойга боргани ҳақида сўзлаб берди. Борса, унинг жасади ер устида ётган экан. Абу Талҳа у ердаги кишилардан: “Нега бундай ҳолда ётибди?!” деб сўраса, улар: “Бир неча бор кўмдик, аммо ер қабул қилмаяпти”, деб жавоб беришибди.

(Имом Бухорий ва Имом Аҳмад ривоятлари)
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉 @suzukotaziyoratgoxi


​​ БАХТНИНГ САБАБИ...

Сизларга бир савол билан мурожаат қилмоқчиман:

Расулуллоҳ алайҳиссалом бахтлимидилар!?

Ишончим комилки, барча ҳеч иккиланмай ҳа деб жавоб беради. Ҳаттоки йўқ деган жавоб ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайдилар. Лекин шу бахтнинг сабаби нима эди? Бойлик десак, пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг хонадонларида бир неча кунлаб қозон қайнамасди, мансаб десак, у зотни кийимларидан одамлар орасида ажратиб бўлмасди, фарзандлар келажаги десак, бир неча фарзандларини ўз қўллари билан тупроққа қўйганлар, одамларнинг мақтови десак, неча-неча жоҳиллар томонидан эшитмаган ҳақоратлари қолмади, ота-она билан ўтган болалик давр десак, у зот етим ҳолда улғайдилар. Демак ҳақиқий бахт бу нарсаларда эмас. Ҳақиқий бахт Аллоҳдан рози қалбларда. Қачонки инсон тақво қилса, Аллоҳ ва Расулининг йўлидан юрса, қандай ҳолатда бўлса ҳам шу ҳолати учун Аллоҳга ҳамд айтиб шунга қалбидан қаноат қилса ана шундагина бахтли бўладилар.
Бахтни бошқа нарсалардан излаётганлар вақтларини бекор сарф қилмоқдалар ҳолос.

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


#БИЛАСИЗМИ:

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳга: “Бир кишини амру маъруф қилиб, яхшилик чақирсанг-у, у гуноҳ ишидан тўхтамаса, нима қилмоқ керак?” деб айтишганида, у зот: «Уни тек қўйгин. Агар даъватни зиёда этсанг, амру маъруфинг зое кетиб, фақат ўз нафсингни қондирган бўлиб қоласан.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉 @suzukotaziyoratgoxi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

Аллоҳ ҳар лаҳзангизга баракот берсин!
Ундан унумли фойдаланишгизни насиб этсин!
Хонадонингизга тинчлик, Ўзингиз ва яқинларингизга саломатлик, умрингизга барокат, дастурхонингизга тўкинликни берсин!

ДАМ ОЛИШ КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram

Показано 20 последних публикаций.