Хамма керакли маслаҳатлар жамламаси. Исириқни майдалаб туйиб ейилса, тутқаноқ, қалтироқ, жиннилик, паришонхотирлик ва бошқа совуқ мижозга алоқадор бош ҳамда асаб хасталикларига даво бўлади.
Хардал ёғи истемол қилинса, асаблар тугунини ёяди, фаромушхотирликни бартараф этади.
Турбуд мия, меъда ҳамда бачондонни ҳар хил балғамлардан тозалаб, уларда пайдо бўлган тугунларни ечиб юборади, фалаж, асабга алоқадор хасталиклар, меъда ва бод турубатларига боғлиқ йўталга даво бўлади.
Толгулдан олинган ёғ суртилса, ярага айланган қўтир, қичима, пес доғи, совуқ мижозли хасталиклар, асаблар сустлиги, аъзоларнинг нотавонлиги, бел оғриқлари, тиззадаги эски дардлар ва шунга ўхшаган хасталикларга даво бўлади.
Гулхайри баргини ҳўллигида янчиб бошга боғланса, миядаги шишлар ва унинг пардасини, яъни илмий тиббиётда менингит деб аталадиган дардни даволайди.
Тоғжамбил ейилса, одамни хушнут қилади, тана аъзоларидаги тиқилма ва тугунларни очади, кўкрак ичи ва қорин исидаги аъзоларни, шунингдек, маркази инсоннинг юраги ва мия бўлган ҳайвоний ҳислар ҳамда мавқеи марказий асаб бўлган нафсоний руҳга қувват бағишлайди.
Газакўтни еса ва қўйиб боғласа, фалаж, қалтироқ, аъзоларнинг чангак бўлиши, бўғимларнинг ҳар хил дардлари ва радикулит сингари мия ва асаб ҳолатига алоқадор хасталикларга шифо бағишлайди.
Наргиз пиёзини туйиб асал билан аралаштириб боғланса, асабларнинг чангак бўлишини бартараф этади. Асабнинг таранг тортилган торларини бир-бирига пайвасталайди. Агар гулининг ўзини туйиб қўйиб боғланса, асаб аъзолари жароҳатларига даво бўлиб, уларни бир-бирига ёпиштиради.
Равочни олма шарбати билан ейилса, кекириш, мушаклар сустлиги ва асаб дардлари, ва асаб дардлари, шунингдек, уларнинг узилиши ва йиртилиши, нотовонлашиши, аъзоларнинг кучли зарблардан заха топиши (жумладан миянинг чайқалиши)га яхши даво бўлади.
Бешбармоқ бурулган асабларнинг тўғрилайди, маъқад (орқа аъзо)нинг ёрилишига сиҳат бағишлайди.
Чиннигул қайнатмаси ичилса, бепуштликтуфайли асаб толалари бўшашиб, фикрлаш қобилиятлари ҳам издан чиққан кишиларнинг асаблари нормаллашади, зеҳни ёрқинлашиб, мулоҳаза билан иш тутиш ўрнига бақириб-чақириб ва бўлар-бўлмасга асабийлашиш қусурларидан халос бўлади. Чиннигул инсон саломатлиги, айниқса асаблари учун бебаҳо малҳам ҳисобланади. Бу гиёҳни чой ўрнида ичиб юрилса, асаблар бузилиши, моддалар алмашунуви издан чиқиши оқибатида сочнинг эрта оқаришига даво бўлиб уни қорайтиради.
Қизилгул мияни кучли қилади, уйқусизлик дордини даф этади, шунингдек, бош мия пардаси ва миянинг шишини таҳлил қилади. Қизилгулдан олинган ёғни сиркага аралаштириб бошга суртилса, шундай фойда қилади. Ана шу ёғни сирка ва гулоб билан бирга шишага қуйиб, вақти-вақти билан чайқатиб, оғзинидан ҳидланса, бош оғриғини босади, мияда тўпланган ҳовурларни тарқатиб юборади, бош мағзи пардасининг шиши ва миянинг ичига фойда қилади. Ёғни тайёрлаш учун гул барглари зайтун ёғида тиндирилади.
Молкўзи мойчечаги бурулган асабларни тўғрилайди, бадан терисидаги ҳаво кирадиган тешикчаларни очади, терлатади, тананинг пастки қисмидаги шишларни қайтаради, шунингдек, у шишларни пиширади, асабга алоқадор аъзолар жароҳатларига шифо бағишлайди, еса ҳам, суртса ҳам шундай самара беради.
Бодом ва шакар **** туринг. Мияга қувват беради, ақлни зиёда қилади, фикрни равонлаштиради.
Чирмовуқ мия ва асаб касалликларига доридир, асосий истеъмол қиладиган қисми бу ҳар томонга тармоқловчи “иплари”ва уруғларидир. Уни мурч билан қўшиб еса яна яхши. 3 мисқолни (1 мисқоли 4.25 грамм) узоқ қайнатмасдан, уруғини эзмасдан ейиш керак.
Семизўт, сунбул, қоқи асабни асабда юз берадиган ҳар қандай касалликни, уйқусизликни, изтироб, ташвиш ва юрак сиқилишини йўқотади.
Асаб касалига йўлиққан бемор ёнғоқ баргини қайнатиб, 300 грамм сувини баданларига суртса шифо топади.
Лавлаги илдизидан сув олиб, асал билан қориштириб, бурунга томсангиз миядаги зарали микробларини ўлдиради.
Аччиқ ошқовоқнинг гул сувидан бурунга томизсангиз, мия иллатларини кетказади.
Оқ атиргул ёғидан 4,5 грамм ичган одамнинг мияси бақувват бўлади.