Жорий йилнинг 7 май куни Судьялар олий мактаби томонидан Интелектуал мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низоларга доир ишлар бўйича судьялар учун масофавий (онлайн) қисқа муддатли ўқув курси ташкил этилди.
Мазкур ўқув курси Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Cудьялар олий мактаби ва Адлия вазирлиги ҳамкорлигида Zoom электрон платформаси орқали ташкил этилган бўлиб, унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар, туманлараро, туман, шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судлари судьялари иштирок этди.
Масофавий (онлайн) қисқа муддатли ўқув курсида “Товар белгисидан реал ва номинал фойдаланиш оқибатлари: суд амалиёти”, “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар. Интелектуал мулк ҳуқуқи объектларини ҳуқуқий ҳимоя этиш ва уни бузганлик учун жавобгарлик” ва “Интеллектуал мулкни ҳимоя қилишда амалиётдаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари” мавзулари бўйича машғулотлар малакали судьялар ва интелектуал мулк бўйича ҳуқуқшунос экспертлар иштирокида ўтказилди.