Судьялар олий мактаби тингловчилари
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш
агентлигида
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Иқтисодий ҳуқуқ ихтисослиги тингловчилари кафедра профессори Фозилжон Отахонов бошчилигида 2025 йилнинг 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигида бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди.
Хусусан, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар, бу борада ташкилий-ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган қонунлар ва қарорларнинг мазмун-моҳияти, коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, коррупцияга қарши ички назорат (комплаенс) тизимининг жорий қилиниши, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш ва жамоатчилик билан ишлаш йўналишида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.
Учрашувда тингловчилар ўзларини қизиқтирган бошқа саволларига ҳам батафсил жавоб олдилар.