Бугун оралиқ назорат синовлари бошланди
Жорий йилнинг 11 ноябридан то 15 ноябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг2024/2025 ўқув йилида судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш магистрлик курсининг 187 нафар, жумладан жиноят ҳуқуқи ихтисослиги бўйича 102 нафар, фуқаролик ҳуқуқи ихтисослиги йўналишида 45 нафар, иқтисодий ҳуқуқ ихтисослиги бўйича 20 нафар ва маъмурий ҳуқуқ ихтисослиги йўналишида таълим олаётган 20 нафар тингловчилари учун ўқув режасига мувофиқ оралиқ назорат имтиҳонларини ўтказиш белгиланган.
Шунга кўра, бугун жиноят ҳуқуқи ихтисослиги бўйича 1, 4-гуруҳлар тингловчилари учун “Жиноят тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш асослари” фанидан, жиноят ҳуқуқи ихтисослиги бўйича 2, 3-гуруҳлар тингловчилари учун “Жиноят процессуал ҳуқуқ нормаларини қўллаш асослари” фанидан ҳамда маъмурий ҳуқуқ ихтисослиги бўйича йўналиши тингловчилари учун “Маъмурий судларда процессуал ҳуқуқ нормаларини қўллаш асослари” фанларидан оралиқ назорат имтиҳонлари ўтказилмоқда. 2024/2025 ўқув йили 1-семестри учун судялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курси тингловчиларига мутахассислик фанлари бўйича ўтказиладиган оралиқ назорати бўйича тузилган комиссиялар таркибига Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Судьялар олий кенгаши, Тошкент шаҳар, Тошкент вилояти суди ва туман (шаҳар) судининг малакали судьялари киритилган ва улар томонидан оғзаки шаклда оралиқ назоратлари ўтказилмоқда.