Расмий муносабат
“Generalissimus” телеграм-каналидаги судьялик лавозими учун гўёки сунъий чекловлар қўйилаётганига оид танқидий чиқишни тегишли қонун ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар, уларда белгиланган тартиб ва талаблардан яхши хабардор бўлмаган ҳолда билдирилган янглиш ва асоссиз фикрлар дейиш мумкин.
“Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 2024-2025 ўқув йили учун қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-бандида давлат органлари, шунингдек ташкилотларнинг юридик хизмати ходимларининг меҳнат фаолияти юридик ихтисослик бўйича меҳнат стажи сифатида инобатга олиниши белгиланган. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандида юридик хизмат фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланган бўлиб, унга жумладан шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, давлат органи ва ташкилотининг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш кабилар киритилган.
Бундан ташқари, мазкур Низомнинг 16-бандида юридик хизматнинг ўндан ортиқ функциялари назарда тутилган бўлиб, жумладан, қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, меҳнатга оид муносабатларни тартибга солиш, давлат органи ва ташкилотининг буйруқлари, фармойишлари, шартномалари ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатларини ишлаб чиқиш кабилар киритилган. Шу боис, “Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 2024-2025 ўқув йили учун қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомда назарда тутилган “юридик хизмат ходимлари” деганда Президентнинг юқорида қайд этилган қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган фаолиятни амалга оширувчи барча юридик хизмат ходимлари тушунилади.
“Таълим шифри нега айнан 5240100 ёки 5380100 бўлиши керак? Дипломига юрист малакаси берилган, лекин шифри ёзилмаганлар тақдири нима бўлади?” деган саволга изоҳ қуйидагича.
Олий юридик маълумотни тасдиқловчи давлат намунасидаги дипломларнинг шифри одатда 5240100 ёки 5380100 деб белгилангани боис, қабул ҳақидаги эълонда улар аниқлаштириш мақсадида кўрсатилган. Шифри кўрсатилмаган дипломлар масаласида муаммо йўқ: “юрист” ёки “ҳуқуқшунос” ихтисослиги берилган шахслар олий юридик маълумотга эга бўлган шахс сифатида тан олинади ва ҳужжатлари қабул қилинади.
“Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 67-моддасида – судьялик лавозимига номзод бўлишга монелик қиладиган 6 та ҳолат кўрсатилган. Бироқ, “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддасида илк марта судьялик лавозимига тайинланадиган шахсларга “Судлар тўғрисида”ги Қонунда белгиланган талаблардан ташқари қўшимча талаблар ҳам белгиланган: бенуқсон обрў-эътибор, ҳалоллик, лаёқатлилик, етарли ҳаётий тажрибага эгалик... Шундан келиб чиқилса, "судьялик лавозимини эгаллашга монелик қиладиган бошқа ҳолатлар” масаласида ҳам ҳаммаси тушунарли, яъни, иддао қилинганидек, “қонундан ташқари талаб” қўйилаётгани йўқ.
“ Юридик ихтисослик бўйича камида етти йиллик иш стажини ҳисоблаш, судда ўрта-махсус юридик маьлумоти билан 7-8 йил ишлаб, кейин олий юридик маьлумот олганлар ҳуқуқи” масаласи хусусида қуйидагилар тушунтирилади:
“Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 68-моддасига кўра, ушбу Қонуннинг 67-моддаси талабларига жавоб берадиган, ўттиз беш ёшга тўлган ва юридик ихтисослик бўйича камида етти йиллик иш стажига эга бўлган шахс туманлараро, туман, шаҳар судининг, ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси бўлиши мумкин.
“Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддасига кўра давлат томонидан тасдиқланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжат, шунингдек нодавлат таълим ташкилотлари томонидан бериладиган Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган таълим тўғрисидаги ҳужжат узлуксиз таълимнинг кейинги тури (даражаси) бўйича ўқишни давом эттириш ёки тегишли мутахассислик ва касб бўйича ишлаш ҳуқуқини беради. Шунга мувофиқ “Судлар тўғрисида”ги Қонунда назарда тутилган юридик ихтисослик бўйича иш стажи деганда “Таълим тўғрисида”ги Қонунда назарда тутилган тегишли дипломни олгандан кейинги давр тушунилади.
Судьялар олий мактаби
Қабул комиссияси