Саҳарликни лозим тутинг
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳарлик қилинглар. Албатта, саҳарликда барака бордир», дедилар (Бухорий, Муслим, Термизий ва Насоий ривояти).
Шарҳ: Демак, саҳарлик қилиш фазилатли иш. Шунинг учун баъзи бир ривоятларда айтилганидек, бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилиш керак.
Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бизнинг рўзамиз ила аҳли китобларнинг рўзаси орасидаги фарқ саҳарлик ейишидадир», дедилар (Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривояти).
Шарҳ: Бу ҳадис рўзада саҳарлик қилишнинг алоҳида аҳамияти борлигини кўрсатади. Аҳли китобларга ўхшаб қолмаслик учун ҳам саҳарлик қилишга уриниш керак бўлади.
Ушбу ҳадисларга амал қилган ҳолда эринмасдан, доимо саҳарлик қилиб, рўза тутишга одатланишимиз лозим.
Yaqinlaringizga ham ulashing.
Kanalga a'zo bo‘ling:
👉@soktari_masjidi 👈