Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


-Яшашдан қўрқасизми ва ё ўлимданми?-деди.
-Яшасак Аллоҳнинг паноҳида, ўлсак, ҳузуридамиз-дедим...
Салим АЙЮБИЙ
©Муаллифлик ҳуқуқи мавжуд, кўчиришда муаллиф ва манба келтиринг!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций


Ёзувда:

– Ўлтирган ҳолатда, ўнг қўлда ичилади.
– Тасмия (бисмиллаҳ) айтилади.
– Учга бўлиб ичилади.
– Сўнг ҳамд айтилади.

дейилган. Ишлаб чиқаради, сотади, шунинг орасида ҳам одобга чақиради. Мусулмон одамнинг иши шу!

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Рано абдуллаева ўлди.

У 1935-йил, 16 сентябрда Бухоро вилояти Шофиркон туманида туғилган. Компартия аъзоси. Отаси – НКВД офицери[1937 йил айнан хизмат қилган НКВД да қамоққа олинган].

Идеология-мафкура ишлари бўйича етакчи бўлган.
Атеистик сиёсатни амалга оширишда фаол иштирок этган.

Масжидларни ёптириш, диний арбобларни таъқиб қилиш ва диний урф-одатларни чеклашда ташаббускор бўлган.

Рўмол ўраган аёлларга босим ўтказиш ва рўмолларни мажбурий тарзда ечиш ҳолатлари кузатилган. Унинг иши авжига чиққан вақтида онамизнинг оналари айнан ўзлари гувоҳ бўлиб қолган ишларидан бири- Наманган чорсуси атрофида 10 га яқин комсомоллар кўчадаги ўткинчи аёлларнинг бошларидаги рўмолларни тортиб олиб, йиртган.

Зиёлилар ва дин арбоблари устидан таъқиблар ўтказилган.

Фуқароларнинг шахсий ҳаётига аралашув кучайган.

"Бу ишларнинг кўпчилиги Совет Иттифоқи сиёсатининг Ўзбекистондаги маҳаллий ижрочиси сифатида амалга оширилган бўлса-да, Абдуллаева шахсан ушбу сиёсатларнинг амалга оширилишини таъминловчи етакчи, ташвиқотчи, фидокор шахс бўлган.

1970–1980 йилларда Ўзбекистонда Раъно Абдуллаева мафкура бўйича раҳбарлик қилган даврда, ҳукуматнинг босими остида кўчаларда рўмол ўраган аёлларнинг рўмоллари йиртилган ёки уларга нисбатан маънавий таъқиблар амалга оширилган"(шу қисми chatGPT дан олинди).

Совет ҳукумати учун садоқатди хизмат қилган,
Амалларини ҳамроҳ қилсин...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Ушбу сурат араб саҳифаларидан бирида эълон қилинди ва изоҳига "Шу дарахт қаерга экилганини биладиганлар борми? Топиб, уни суғуриб ташлаш керак! Токи, бу золим итнинг орқасидан кўчатнинг илдизи ҳам қолмасин!" деб ёзиб қўйилди...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Йиғлаб юбориладиган видео:

Уруш бошлангандан бери дадасини кўрмаган қизча "Сиз дадаммисиз?" деди ва ўзини отасининг қучоғига отиб, "бизга учоқлардан ўқ отишди" дея, чинқириб йиғлади...

Яшасин золимларга жаҳаннам!!!

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Бир дона кичкина пашша жангсиз, лашкарсиз, "мен худоман" деган, минглаб аскари бор намруд деган катта подшони ўлдириб қўйганини эшитганмисиз? Агар у сизга узоқ эртакка ўхшаса, ҳозирча бирор урушсиз талофот кўриб турган яҳудийлар ва қўллаганларнинг ҳолини кўриб туринг...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


АЙТИШЛАРИЧА

Танишларимиздан бирларининг айтишларича...
Талаба жиянларимга ижарага уй гаплашиб бердим. Уй соҳиби ёзувчи-шоир бўлиб, шу топширадиган жойига келиб кечгача китоб ёзарди. У кишининг шарти, ижарачилар ҳамма хоналарни тозалашлари, таом пиширишлари, идиш-товоқларни ювиб қўйишлари, дўконга чиқиб келишлари, боринг-ки, шу уйдаги барча юмушларни қилишлари эди. Бу ишлар эвазига ижара пули олмаслиги ва озиқ-овқатга кетадиган ҳаражатни ҳам ўз ёнидан тўлашини айтди. Жиянларимга ижара тўламаслиги, ҳаражат қилмаслиги, ҳатто, озиқ-овқат ҳам бепул бўлиши жуда ёқиб кетди ва дарров рози бўлди...
Орадан олти ойлар ўтганда жиянларим олдимга келиб "биз у уйдан қочиб кетамиз" деди. "Нега?" дедим ҳайрон бўлиб. "Жонимизга тегди. Безор бўлдик. Ишимиздан ҳали у, ҳали бу деб камчилик топади. Ювган идишларимиз ёқмасдан бошқаттан ювдиради. Пиширган таомимиздан ҳам камчилик топади. Ҳоҳласа тузи пас, ҳоҳласа таги олибди деб қаттиқ тегади. Дўкондан олиб чиққан нарсаларимизни ҳам маъқул келмаса бошқасига алиштириб чиқишга мажбур қилади. Чой совиб қолди деб баҳона қилади. Уй тозалашни-ку, қўяверинг. Яна унинг устига, кийимларини ювдириб, дазмол ҳам қилдиради. Бирор марта раҳмат айтмайди. Унинг ўрнига урушаверади, урушаверади. Кўнгилни бехузур қилиб, сигарет ҳам чекади. Бу одам бошқа ёққа чиқиб кетишимизга ҳам қўймайди. Ҳуллас, безор бўлдик, қочиб кетамиз" деди...
Арзларини эшитиб бироз жим қолдим. Кейин айтдим-ки, "Қаранг-а, бу ишларингиз ҳар хонадондаги бор юмуш. Ҳар бир аёл шу ишларни эртадан кечгача ортиғи билан бажаради. На эри, на қайнонаси раҳмат айтади. Қайинсингиллари кун бермайди. Ишлари ҳеч қачон маъқул келмайди. Таомларидан камчилик топилади, гап эшитади. Дазмолида айб бўлади. Боласига қарайди, сув ташийди, сигир соғади, нон ёпади, кир ювади. Бу ишларининг эвазига ҳеч қачон тақдирланмайди, ташаккур эшитмайди. Эр ёқса ҳам, ёқмаса ҳам, чекса ҳам, урса ҳам мажбур яшайди. Биласизми? Сизда бор имконият уларда йўқ, улар сиздай қочиб кетолмайди" дедим...
"Эркак киши уйидан чиқиб кетса, барибир қайтиб келишни ният қилади, гарчи дунёнинг нариги четига кетса ҳам. Туғилган уйни ташлаб кетиш, ундан бир умрга айрилиш нияти билан чиқиб кетиш осон дейсизми? Бу айрилиқ, бу жудолик, бу машаққат ҳар бир қиз, ҳар бир аёлнинг бошида бор...
Шунинг учун ҳам, сингилларингиз уйингизга келганда ҳуш кайфият билан кутиб олинг, кўнгилларини кўтаринг, чиройли меҳмон қилинг, аёлингизга ҳам буни тайинланг. Сизнинг уйингиз улар учун ёпиқ эшик эмас, зада бўлган қалбларининг ороми бўлсин. Сиз уларнинг кўнгилларини олинг. Бу энди сизга бир умрлик дарс бўлсин" дедим...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

1k 0 21 3 35

Ота-она ўтгандан кейин қарилик аломатлари сезила бошлайди...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


У киши:

Хазинани адолатли тақсимлади.

Солиқларни қисқартирди, мусулмон бўлмаганларга зўравонлик қилинмаслигини таъминлади.

Закот тизимини кучайтирди.

Зулмга учраганларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилди.

Мансабдор шахслар ва ҳокимларнинг зулмини тўхтатди.

Мол-мулкни ноқонуний йўл билан олиб қўйган давлат ходимларини жазолади.

Аллоҳдангина қўрқди, буйруғига амал қилди, қайтарганидан қайтди, қатъий риоя қилди.

Умавийлар давридаги зулмни бартараф этди.

Уламолар ва дин пешволари билан маслаҳатлашиб иш тутди.

Барча қавмлар ўртасида тенглик тамойилини жорий қилди.

Адолати билан машҳур бўлди ва Умар Соний, Иккинчи Ҳазрати Умар номи билан аталди.

Орадан бир ярим минг йил ўтди, ҳануз у на ёмон ном билан эсланди ва на унутилди.

Унинг номига масжидлар, мадрасалар, таълим муассасалари, хайрия ташкилотлар, университетлар ва ҳатто, кўчалар барпо қилинди...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Битта эр, битта хотин, битта айиқ, иккита мошина совғанинг қадри ҳақида ҳикоя қилади...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Аёлларнинг сукутлари гўзалликларини зиёда қилишини билганларида-ми, умрларининг охирига қадар унга амал қилган бўлардилар…

Салим АЙЮБИЙ(таржима)


Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

830 0 21 2 20

Биз доимо буюгига интиламиз ва ўшани кўрамиз. Ўнг тарафда каттагина юк мошинаси турибди, Сиз унга эътибор ҳам қилмадингиз.

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Янги қурилган кўп қаватли уйлар менга жуда ёқди. Қўшнингиз билан гаплашмасангиз ҳам, уларнинг ҳол-аҳволи, кимнинг бетоблиги, кимнинг иши юриб-юрмаётгани, оилавий шароити, болаларининг исмларигача билиб оласиз. Етти ёт бегона бўлиб, узоқ бўлгандан, яқин бўлиб, хабардор бўлган яхшида...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

1k 0 11 1 33

Бу дунё ёлғон дунё. Чин ихлослилар кўпинча пойгакда қолиб кетишади...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Ширинликдан уй қуришинг мумкин, аммо, ҳаёт қуриб бўлмайди...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Ҳурматли ота оналар!

Талабларингизга биноан онлайн курсларга сизларни таклиф қиламиз.


Гуруҳларимиз:

6 ёшли болажонлар учун рус алифбосини, ҳамда, тўғри ўқишни ўргатамиз.
(Фонетика, чтение)

(Курс нархи ойига 200 минг сўм)

6-10 ёшли болаларни рус тилидаги сўзлашувини нольдан бошлаб ўргатамиз.

( Разговорная речь)
( Курс нархи ойига 250 минг сўм)

Дарслар хафтада 3 марта олиб борилади.


Курс давомийлиги– боланинг ва гуруҳдаги иштирокчиларнинг прогрессига қаралади.

Гуруҳлар 7 та талабага мўлжалланган.

Дарслар телеграм платформасида овозли чатда ўтиб борилади.

Индивидуал холатда ҳам курс сотиб олишингиз мумкин, бу ҳолатда сизга ёлғиз дарс бериб борилади.
(Курс нархи ойига 500 минг сўм)

Талаблар:

Дарсга онанинг назоратида мунтазам қатнашиш.

Уйга берилган вазифани бажариш.

Интернет тармоғининг сифатли ва узлуксиз ишлаши.

Дарслар уч марта кетма кетликда қолдирилса, гуруҳдан четлатилади.

Талабгорлар:

@toliba_annesi га

мурожаат қилишингиз мумкин бўлади.


Опоқдадамиз ўттизинчи йиллар ҳақида гапириб берардилар. Дадамиз бой бўлганлари учун ерлари тортиб олиниб, ўзлари қулоқ қилинганлар, онамиз олима аёл эдилар, сўроқ саволсиз қамалиб, шу билан хат-хабарсиз, изсиз йўқ бўлиб кетганлар. Отилиб кетганлар дейишади. Учта гўдак сингилларимни боқиш менинг зиммамда қолган. Буғдой ўриб кетилган жойлардан бир-икки дона тўкилиб қолганларини тергани чиқиларди. Бир ҳовуч терилса беш-тўрт ҳовуч курмак аралаштириб, ун қилинарди. Аччиқ, захардай нон бўларди. Ўшани ҳам колхоздагилар тердирмасди. Ушланиб қолган одам қамаларди. Бир кун мени отда юрган раис кўриб қолди. Қувлади, қочдим, етиб олиб орқамдан бошимга қамчи билан урди. Тарс этиб ёрилиб кетди, тирқираб қон оқарди, отдан тушиб тепди. Курмак аралаш озгина буғдой қўлимдан учиб кетиб, сочилиб кетди. Қўлим бўш кирдим уйга. Жуда кўп қийналдик. Сингилларим учаласи ҳам очликдан ўлиб кетишди. Мен ўшанда, бошим ёрилганда ўн ёш эдим...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

805 0 10 7 47

Биз кимнингдир ҳаётига ҳавас қилиб боқаётганимизда, у ўзига йўқ ердан бахт ясаётган бўлади...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Кеча телеграмдан хат келди. Эри бир ярим йил аввал ўлганини, ўзи саратон касал бўлганини, 17 ярим миллион доллар пули борлигини, бирор яхши одам топса, шуни ҳадя қилмоқчи бўлганини ёзибди. "Сен юмшоқ кўнгилли одамлигингни билиб турибман, шунга меросимнинг ҳаммасини сенга қолдирмоқчиман, сен яхши одамсан, ҳужжатларингни тезроқ жўнат, мен яқинда ўлиб кетаман, чунки, саратон касалман" дебди. "Сен ўлмадинг, биз қутулмадик, ростанам касал бўлсанг-у, бизам сендан тезроқ қутулсак" дедим. Кейин қарасам, мени блок қилиб, ёзувларини ўчириб чиқиб кетибди, биринчи марта фирибгар хафа бўлганини кўришим)))...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

777 0 11 8 47

Дунё катта бир ит боқяпти. Унга ҳар ким, ҳар куни, ҳар бир одам, кимдир катта, кимдир кичик егулик беряпти. У ҳам семиряпти, ҳам киши билмас қутуряпти. Бу бутун дунё одамлари ўзини ейдиган, ғажийдиган, ямламай ютиб юборадиган ваҳшийни кун сайин боқиб боряпти. Бу қутурган, қутураётган ит– Хитой. У билан сиз ҳам, биз ҳам, бошқалар ҳам олди-берди, савдо-сотиқ қилиб, иқтисодини кучайтиряпти. Унинг қаршисидаги ғарб ҳам, америка-россия ҳам аллақачон "духи"ни олдириб бўлган, улар ҳам ўлганининг кунидан жилмайяпти. У нафақат қутурган ит, балки, занжирини узишга шай бўлган аждарҳо-ки, у тириклайин, ямламай ютишга тайёрланяпти. У глобал муаммо! У занжирини узганда яҳудийларнинг қилаётган хунрезлиги ип эшолмай қолади.

Уни, энг хатарли душманимизни сиз, биз, бирга боқяпмиз...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

1k 0 21 4 35

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Показано 20 последних публикаций.