Фильтр публикаций


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги Қарори

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Пўлат Раззоқович Бобожонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


⚡️ Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган Азиз Анварович Тошпўлатов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимига тайинланди.

❗️Ички ишлар вазири Пулат Раззакович Бабаджанов лавозимидан озод этилди.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Kun.uz шов-шувларга сабаб бўлган Трамп ва Зеленский ўртасидаги тортишувга айланиб кетган мулоқотни таржима қилибди.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


🇺🇸 Инглиз тили 249 йилдан кейин АҚШнинг расмий тилига айланди.

Трамп тегишли фармонни имзолади. Бунгача инглиз тили 32 штатда расмий тил эди.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇮🇷🇺🇦 Украина бўйича уч йил аввалги огоҳлантириш эслатмаси

2022-йил 1-март

Эрон етакчиси: Менимча, Украина ҳам АҚШнинг инқирозлар яратиш сиёсати қурбонига айланди.

Америка Украинани бугунги аҳволига олиб келди. Ғарб давлатларининг ўз қўғирчоқларини қўллаб-қувватлаши фақат алдов, аслида улар ҳақиқий ёрдам бермайди.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Рўза тутиш бизни нималарга ўргатади?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇸🇺🇦 ОАВ Трамп ва Зеленский ўртасида баҳс юзага келгани ҳақида хабар бермоқда

“РБК-Украина” нашрининг ёзишича, кескин мунозара Украина президенти АҚШдан хавфсизлик кафолатлари талаб қилганидан сўнг бошланган.

Бунга жавобан Трамп ва Вэнс Зеленскийга "Сиз АҚШга нисбатан ҳурматсизлик қиляпсиз ва Америкага нимани ҳис қилиши кераклигини буюриш ҳуқуқига эга эмассиз", деб жавоб берган.

"Сиз дунёни 3-жаҳон уруши хавфига етаклаяпсиз. Сиз уруш бошланганидан бери оғир аҳволдасиз. Сиз биздан миннатдор бўлишингиз керак. Одамлар ҳалок бўлмоқда, сизда ҳарбийлар етишмаяпти. Бизга сулҳ тузишни хоҳлайсизми ёки йўқми, деб айтолмайсиз," – дея қўшимча қилган АҚШ президенти.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Дональд Трамп инглиз тилини АҚШда расмий тил сифатида эълон қилмоқчи.

Бу федерал идораларнинг бошқа тилларда ҳам хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлари учун бюджетдан маблағ олишига барҳам беради.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


🔰 Ўзбек тилини ўрганиш қийин эмас. Чунки таълим қайси тилда бўлишидан қатъий назар барча мактабларда ўзбек тили дарслари ўтилади

Давлат тилидан имтиҳон барча битирувчилар учун мажбурий этиб белгиланди – бу шунчаки таълимга оид янгилик эмас, муҳим сиёсий қарордир.

Аслида Ўзбекистон фуқароларини, қайси тилда мулоқот қилишидан қатъий назар, давлат тилини билиши – барлаштирувчи нуқта бўлиши керак. Кўп мамлакатларда шундай, жамият уларда бу масалада муросага келган, давлат буни кафолатлаган.
Ўзбекистонда ҳам умумий ўрта таълимни битираётганларга давлат тилидан имтиҳон киритилиши адолатли ва қонунийдир.

Биринчидан, таълим қайси тилда бўлишидан қатъий назар барча мактабларда ўзбек тили дарслари ўтилади. Давлат тилидан билимларни текширишдан аввал давлат бу билимларни беряпти (таълим сифати – бошқа масала).

Иккинчидан, ўзбек тилини ўрганиш учун тил муҳити мавжуд. Телевидение-радио-интернет-ижтимоий тармоқларда ҳам контентлар бор. Ҳозирги болалар сунъий интеллект орқали чет тилларини ўрганишяпти, ўзбек тилини ҳам СИ жуда яхши билар экан. Демак, ўрганишда муаммо бўлмайди.

Учинчидан, имтиҳон белгиланган фанларнинг яхши ўтилишига ота-оналар ва жамоатчиликнинг эътибори кучаяди, демак, мактабларда ўзбек тили дарслари сифати ортишига олиб келади.

Тўртинчидан, ва ниҳоят, “сен менинг тилимда гапир-мен сенинг тилингни билмайман” деган баҳслар тугайди, ўзбек тили ўзаро мулоқот ва бирлаштирувчи тилга айланади.

Ўзбек тили ўрганишга қийин тил эмас. Ва чиройли тил. Биз ота-оналар болаларимизга шу томондан озгина эътиборли бўлсак, кифоя.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


2025 йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келади - президент қарори

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


❗️Ҳукумат қарори лойиҳаси:

Чиройли рақамли ID-карталар, паспорт ва ҳайдовчилик гувоҳномалари қиммат нархда берилади


Харидоргир рақамлар комибинациясига эга бўлган идентификацияловчи ID-карта, хорижга чиқиш биометрик паспорти, ҳайдовчилик ва автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш тизими жорий этилади.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


🇺🇿Минтақада экологик муаммолар фақат Тошкентда эмас

🇰🇿 Экология ёмонлашуви сабаб, Олмаота шаҳрига эски автомобильлар кириши пулли бўлиши мумкин

Олмаота шаҳар ҳокими Ерболат Досаев бу ҳаво сифатини яхшилашга қаратилганини айтди. У автотураргоҳ нархлари ҳам ошишини маълум қилди.

Барча йирик шаҳарларда бўлгани каби, шаҳримиздаги автомобиль тўхташ жойларининг нархини сезиларли даражада оширамиз. Бу орқали шахсий автомобильларни шаҳар марказидан сиқиб чиқаришга эришамиз, деди Ерболат Досаев.

🇰🇬Қирғизистон ҳам Бишкек шаҳрида ҳаво ифлосланиши ортганлиги боис, пойтахни Иссиқ кўл атрофига кўчирмоқчи.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


#Биласизми

2029 йилда олимлар ернинг айланиш тезлиги ошгани сабабли бир сонияни қисқартиришга мажбур бўлади. Бу сайёрада биринчи марта содир бўладиган ҳодиса.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


⚡️Яхши янгилик!

Энди таълим тили ўзбек тили бўлмаган синф битирувчилари ҳам давлат тилидан имтиҳон топширади

Бунга асос Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 20 февралдаги 65-сонли буйруғи.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇸 Трамп: мен Украинага бошқа пул сарфлашни хоҳламайман

🔰 Трампнинг баёнотлари:

— Сўнгги икки йил давомида Путин билан Украинадаги уруш ҳақида гаплашдим;

— АҚШ Украинага берилган пулни қайтариб олади.

— АҚШ Украинага муҳим хавфсизлик кафолатларини бермайди, Европа буни қилсин.

— ЕИ АҚШни алдаш учун яратилган, бу унинг мақсади. Улар буни яхши қилишди, лекин ҳозир мен президентман;

— АҚШ Россияга қарши санкцияларни бекор қилишга тайёр, бироқ Украинадаги келишувдан кейин.

— АҚШ йўқолган ҳудудларнинг бир қисмини Украинага қайтариш бўйича саволларни кўтаришга ҳаракат қилади, аммо бунга эришиш қийин.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


📢 Педагоглар учун хушхабар

Вазир жамғармасидан устама олишнинг янги тартиби тасдиқланди


Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига педагогларни аттестациядан ўтказиш, касбий сертификатлаш ва рағбатлантириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Вазир жамғармаси:

⁃ эндиликда вазир жамғармасидан ҳар ойлик устама олиш учун номзодлар рўйхати аввалгидек ҳудудий кенгашлар тавсияси асосида шакллантирилмайди. Синовларда барча фан ўқитувчилари иштирок этиши мумкин. Аввал МТТ тарбиячилари устама олишга даъвогарлик қила олмасди, энди улар ҳам синовларда иштирок этиб устама олиши мумкин.

Малака тоифа синовлари:

⁃ педагог кадрларга тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига нисбатан 70 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланишининг тартиби тасдиқланди. Унга кўра малака тоифа тест синовларида иштирок этиб (иккала босқичда), олий ва биринчи малака тоифасига эришган (ёки сақлаган) ҳамда 86 ва ундан юқори балл тўплаган педагогларга берилади.

Яна бир янгилик!

Энди Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида сертификатга эга бўлган педагогларга навбатдаги мажбурий аттестациянинг биринчи босқичи (мутахассислик фани ва касб стандарти) бўйича малака синовидан озод қилинади.

⚡️Хабарни ўқитувчи ва тарбиячиларга юбориб қўямиз.🛫

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


7404923.pdf
6.8Мб
Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси тасдиқланди.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


2024 йилда республикамизда ҳар 100 минг аҳолига 199 тадан содир этилган жиноятлар тўғри келган

2024 йилда республикада 132 298 та жиноят содир этилган. Жами жиноятлар сони мамлакат бўйича ҳар 100 минг аҳолига 199 тадан тўғри келган. Содир этилган умумий жиноятларнинг 92,4 фоизи фош этилган. Қидирувдаги шахсларнинг 8 736 нафари ушланган ва бедарак йўқолганларнинг 567 нафари топилган.

Аммо, олди олиниши лозим бўлган жиноятлар сони ҳанузгача жиноятларнинг салмоқли қисмини ташкил этмоқда. Бундай жиноятчиликнинг асосий улушини ўғрилик ва фирибгарлик жиноятлари ташкил этиб, уларнинг 59,4 фоизи ёшлар ва 36,1 фоизи илгари судланганлар томонидан содир этилган.

Шунингдек, жами маҳаллаларнинг 30,6 фоизида жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган. Ўз навбатида, жиноятлар қайд этилган маҳаллаларнинг 14,3 фоизи “қизил” тоифага киритилган.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


🇺🇸 АҚШ “Грин карта” ўрнига “Олтин карта” дастурини жорий қилади

Доналд Трампнинг сўзларига кўра, бу дастур орқали бой хорижликлар Қўшма Штатларга кўчиб келиб, фуқаролик олишлари мумкин бўлади.

"Бизда “грин карта” бор. Бу эса олтин карта. Биз бу картанинг нархини тахминан 5 миллион доллар этиб белгилаймиз. Бу сизга “грин карта” имтиёзларини беради, шунингдек, АҚШ фуқаролиги учун йўл очади. Бой одамлар ушбу картани сотиб олиб, мамлакатимизга келишади", – дея аниқлик киритди президент.

АҚШ Молия вазирлиги “олтин карта”ни сотиб олишга номзодлар синчковлик билан текширилишини маълум қилган.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar

Показано 20 последних публикаций.