🇺🇿 SIRDARYONI OQOLTINI BUGUN 🇺🇿


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Оқолтин тумани ва Сирдарё вилояти мухим хабар ва янгиликлари.
Хамда АДМИНГА юборилган мурожаатлар куриб чикилиб, тегишли мутасаддиларга юборилади ва конун доирасида хал килишга кумакдош булади.
Админга мурожаат учун @activistka_85

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жудаям таъсирли булди 🤗


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳурматли санъат мухлислари!

Ҳозирги пайтда Оқолтин тумани Маданият марказида "ИНСОН, ЎЗИНГ!" номли театр томошаси намойиш этилмоқда. Жонли ижро, таъсирли саҳналар ва чуқур маъноли воқеалар — буларнинг барчаси сизга унутилмас таассурот уйғотиши аниқ!

Санъат ва маърифат шиддатини ҳис қилиш учун шу ерда бўлинг!

✅ Янгиликлар учун обуна бўлинг:
@sirdaryoni_oqoltini_bugun


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро судининг қарорига асосан банк ва фуқаро ўртасида тузилган кредит шартномаси ҳақиқий эмас деб топилди

✅ Янгиликлар учун обуна бўлинг:
@sirdaryoni_oqoltini_bugun


💼Сирдарё вилояти ҳокими в.б. Эркинжон Турдимовнинг тегишли қарори билан Хидиров Аброр Абдуазимович вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

✅ Янгиликлар учун обуна бўлинг:
@sirdaryoni_oqoltini_bugun


😊😊😊😊😊

Оқолтин тумани аҳолиси диққатига!

🔥Ходимлар табиий газ босими бўйича иш олиб бормоқда. Лекин яна бир муҳим жиҳатни инобатга олиш керак: агар кимнингдир хонадонида табиий газ босими ўзгармаган бўлса, бу охирги марта газ жиҳозларини қачон ревизия қилдиргани ёки таъмирлатганига ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.

Илтимос қиламиз, фойдаланаётган газ жиҳозларингизни соз ва тоза саклашингизни хамда йиллик техник кўрикдан ўтказинг чораларини куришларингизни сураймиз. Бу нафақат газ таъминоти барқарорлиги, балки хавфсизлик учун ҳам зарур.

Ходимлар бутун туман бўйлаб табиий газни бир меъёрда ва хавфсиз етказиб бериш учун ишламоқда. Агар хонадонингизда табиий газдан муаммо бўлса, буюртма беринг, мутахассисларимиз бориб газ жиҳозларингизни кўриб чиқади ва керак бўлса тўғрилаб беришади.

Мурожаат учун телефон: +998 94 580 10 04

📣
Ходимларнинг хатти харакатида ноконуний холатлар буйича туман газ бошлиги телефон ракамига 91 1009777 мурожаат килишларингиз мумкин.

✅ Янгиликлар учун обуна бўлинг:
@sirdaryoni_oqoltini_bugun


#Кун_қаҳрамонлари

🔥Оқолтин туманида кучли қор ёғиши сабабли айрим жойларда дарахтлар газ қувурларига шикаст етказди. Шунингдек, кўп қаватли уйларда иситиш тизими мавжуд эмаслиги туфайли газ босими пасайган.

Шу сабабли кўплаб хонадонлардан мурожаатлар тушмоқда. Ҳозирда газ таъминоти ходимлари тизимни тиклаш ва барқарор ишлашини таъминлаш устида тинмай ишламоқда.

Оғир шароитда халқ хизматида турган фидойи ходимларга миннатдорчилик билдирамиз! Барча фуқароларни вазиятни тўғри тушуниб, сабрли бўлишга чақирамиз. Барқарор таъминотни таъминлаш учун зарур чоралар кўрилмоқда.

✅ Янгиликлар учун:
@sirdaryoni_oqoltini_bugun


#Кун_қаҳрамонлари

⚡️Оқолтин туманида кучли қор ёғиши натижасида дарахтлар қулаши оқибатида электр тармоқларига зарар етди, симлар узилиб, айрим ҳудудларда электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Ҳозирда ҳудудий электр тармоғи ходимлари тинимсиз ишлаб, тезроқ таъминотни тиклаш ва халққа қулайлик яратиш ҳаракатида.

Фуқароларни вазиятни тўғри тушуниб, сабрли бўлишга чақирамиз. Барча зарур чоралар кўрилмоқда ва тез орада таъминот тикланади.

Шунингдек, ноқулай об-ҳаво шароитида халқ хизматида меҳнат қилаётган барча ходимларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!

✅ Янгиликлар учун обуна бўлинг:
@sirdaryoni_oqoltini_bugun


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Транспорт воситасидан аҳлат ёки бошқа нарсаларни ташламанг!

2025-йил 20-февралдаги 1033-сонли Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан МЖтКга киритилган ўзгартиришга кўра, транспорт воситасидан аҳлат ёки бошқа нарсаларни улоқтириб юборганлик учун жарима — БҲМнинг бир баравари миқдорида этиб белгиланди.

Ҳаракат иштирокчиларидан тартиб ва қоидаларга риоя этишларини сўраймиз!

✅ Янгиликлар учун обуна бўлинг:
@sirdaryoni_oqoltini_bugun


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
1. Отанг сенга танбеҳ берганида у сени ёмон кўрмайди.
2. Отанг сенга босим қилганида у сенинг ўсишингни истайди.
3. Отангни жим турганини кўрганингда у сенинг келажагинг ҳақида бош қотираётган бўлади...

✅ Янгиликлар учун обуна бўлинг:
@sirdaryoni_oqoltini_bugun


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ярим килограмм гўшт ...

✅ Янгиликлар учун обуна бўлинг:
@sirdaryoni_oqoltini_bugun


🟦🟦🟦🟦

Бугун 26-Февраль ЧОРШАНБА:

• 🌎 Халқаро (хандон) писта куни

• 🇰🇼 Қувайт - Озодлик куни

• 1878-йил француз филологи  Литтре “микроб” атамасини фанга киритди

• 1886-йил Россияда биринчи симоб ишлаб чиқарилди

• 1888-йил Бухорога биринчи поезд келди

• 1924-йил Адолф Гитлер „Пиво исёни“ учун 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

• 1935-йил Ихтирочи Роберт Уотсон-Уатт биринчи бўлиб радарни синовдан ўтказди

• 1936-йил „Volkswagen“ заводи ишга туширилди

• 1954-йил Туркиянинг амалдаги Президенти Ражаб Таййип Эрдўған туғулган

✅ Янгиликлар учун обуна бўлинг:
@sirdaryoni_oqoltini_bugun


👮Боёвут тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари 10 минг доллар олганлиги учун 4 йил 3 ой муддатга озодликни чеклаш жазосига (ОМҚ ўташига тўсқинлик қиладиган оғир касаллиги мавжуд), Гулистон шаҳар ИИБ ЖҚБ собиқ қатта тезкор вакили 3 минг доллар олганлиги сабабли 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди.

✅ Янгиликлар учун обуна бўлинг:
@sirdaryoni_oqoltini_bugun


Президент Фармони билан «Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги» эсдалик юбилей медали таъсис этилди.

Мазкур медал билан 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва ногиронлари ва меҳнат фронти қатнашчилари мукофотланади.

✅ Янгиликлар учун обуна бўлинг:
@sirdaryoni_oqoltini_bugun


#Тезкор #Расман

⚡️⚡️2025 йил 1 апрелдан Ўзбекистонда табиий газ нархлари оширилиши кутилмоқда

Қуйида янги тарифлар ҳақидаги маълумотларни тақдим этамиз.

Аҳоли учун табиий газ тарифлари:

Март-октябрь ойлари (иситиш мавсумидан ташқари):

100 куб метргача истеъмол: 650 сўмдан 1000 сўмгача ошади.
101 куб метрдан 2500 куб метргача: 1800 сўм.
2500 куб метрдан 5000 куб метргача: 2100 сўм.
5000 куб метрдан 10000 куб метргача: 2500 сўм.
10000 куб метрдан юқори: 3000 сўм.

Ноябрь-февраль ойлари (иситиш мавсуми):

500 куб метргача истеъмол: 650 сўмдан 1000 сўмгача ошади.
501 куб метрдан 2500 куб метргача: 1800 сўм.
2501 куб метрдан 5000 куб метргача: 2100 сўм.
5001 куб метрдан 10000 куб метргача: 2500 сўм.
10000 куб метрдан юқори: 3000 сўм.


✅ Янгиликлар учун обуна бўлинг:
@sirdaryoni_oqoltini_bugun


Сирдарё вилоятида мингдан зиёд хонадоннинг қурилганига эллик йилдан ошган

Реновация дастури асосида, уларнинг ўрнида 15 минг хонадонли замонавий уй-жойлар қурилиши кўзда тутилган. Янги хонадонлар арзон бўлиши учун девелоперларга солиқ, божхона имтиёзлари берилади.

✅ Янгиликлар учун обуна бўлинг:
@sirdaryoni_oqoltini_bugun


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
РАМАЗОНИ ШАРИФГА ТАЙЁРМИСИЗ?!

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ Янгиликлар учун обуна бўлинг:
@sirdaryoni_oqoltini_bugun


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️ Ҳурматли фуқаролар! Ота-онангизга ва кексаларга ўзларини телефон фирибгарларидан қандай ҳимоя қилишни эслатинг!

Уларга, ҳеч кимга пластик карта маълумотлари, шунингдек, SMS кодларини бермасликлари лозимлигини тушунтиринг.

✅ Янгиликлар учун обуна бўлинг:
@sirdaryoni_oqoltini_bugun


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Ёшликни қадрига етмаган қарилик гаштини суролмайди!“

Видеони вақтини беҳуда ўйин-кулгуга сарфлаётган фарзандларингизга кўрсатинг

✅ Янгиликлар учун обуна бўлинг:
@sirdaryoni_oqoltini_bugun

Показано 18 последних публикаций.