Наманганда фожиа қурбонлари хонадонларига таъзия билдирилди
Шайх Абдулазиз Мансур фожиа қурбонларидан бирининг хонадонида.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов, Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров, Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай Турсуновдан иборат бир гуруҳ мутасаддилар Қозоғистонда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг оила аъзоларига Президентнинг ҳамдардлиги ва таъзиясини билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълум қилди.
Ушбу мутасаддилар машъум фожиада вафот этган ҳамюртларнинг ҳақларига дуолар қилиб, Яратган Парвардигордан уларнинг солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилишини, гуноҳларини мағфират этишини, ётган жойлари жаннат боғларидан бир боғ бўлишини сўради.
Уламолар ва масъуллар ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларининг мусибатларига шерик эканларини айтиб, республиканинг барча масжидларида жума намозларида дуолар қилингани ва мадрасаларда хатми Қуръонлар ўқилаётганини билдирди. Мана шундай қайғули кунларда мутасаддилар доимо ҳамроҳ бўлиб, ҳар қандай ёрдамга тайёр эканликларини изҳор қилди.
Аввалроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоятининг Пастдарғом ва Пайариқ туманларида бўлиб ўтаётган Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичларида Қуръон тиловатлари қилиниб, Қозоғистон фожиасидаги марҳумларнинг ҳақига бағишлангани, бундай савобли ишлар давом эттирилаётганини маълум қилган эди. Ўзбекистон ва Қозоғистондаги масжидларда бугунги жума намози пайтида қурбонларнинг ҳақига дуо қилинди. 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEefMP9UxMZqVkuSKQ