☪️ МАСЖИДЛАРНИ ФАЙЗГА ТЎЛДИРГАН ТАРОВЕҲ НАМОЗИ ("ХИЁБОН" ЖОМЕ МАСЖИДИДАН ФОТОЛАВҲА)
🗣Рамазоннинг илк кечаси ҳар доимгидек, шукуҳли ва тароватли бўлди. Айниқса, юртимиздаги 1 700 дан зиёд масжидда хатми Қуръон бошланиб, унинг баракотидан ўлкамиз янада файзга тўлди. Хушовоз қориларнинг бир-биридан гўзал тиловатлари қалбларни тўлқинлантириб, ҳар бир намозхонни шу кунларга етказгани учун Аллоҳга беихтиёр шукроналар айтишига ундаган бўлса ажаб эмас.
📖 Муборак ойнинг фарахбахш кечалари энди бошланди. 27 кун давомидаги хатми Қуръонлар, 30 кунлик таровеҳлар намози ҳар бир мўмин учун катта ажру савоб олиш имкониятидир.
🤲 Шундай раҳмат ва мағфиратга тўла ойнинг қолгани кунлари ҳам мана шундай файз баракотли ўтсин.
🗣Бугун, 28 февраль куни дунё мусулмонлари қатори халқимиз ҳам Рамазон ойининг безаги бўлмиш таровеҳ намозини бошлади.