SHUKRONA


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро шаҳар "ФАЙЗОБОД" жомеъ масжиди расмий телеграмм канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Muslim.uz
📍 ҚАРДОШ МУФТИЙЛАР САМАРҚАНД ҚАДАМЖОЛАРИНИ ЗИЁРАТ ҚИЛДИЛАР

💬Шу кунларда муҳтарам Президентимиз таклифига биноан Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов амалий ташриф билан Самарқанд шаҳрида бўлиб турибди.

😄Икки мамлакат етакчиларига Ҳазрати Хизр мажмуаси зиёратида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Туркманистон муфтийси Ялкап ҳожи Ходжагулиев ҳамроҳлик қилдилар.

Куннинг иккинчи ярмида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари қардош халқ муфтийси Ялкап Хожагулиевни кўҳна кентдаги диққатга сазовор жойлар, хусусан, Регистон майдони ва бу гўзал тарихий маскандаги машҳур Тиллакори мадрасаси билан яқиндан таништирдилар.

🗣Муфтий Ялкап Хожагулиев ажойиб зиёрат ва ҳамроҳлик учун миннатдорчилик билдириш асносида илмий-маданий мажмуаларимиз, буюк аждодларимизнинг қолдирган меросидан ҳайратда эканини билдирдилар.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


ҚАБР АЗОБИДАН НАЖОТ БЕРУВЧИ АМАЛЛАР

1. Ота-онага яхшилик қилиш.
2. Намоз.
3. Рамазон рўзаси.
4. Ҳаж ва умра.
5. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш.
6. Аллоҳ таолодан қўрқиш.
7. Аллоҳдан умидвор бўлиш.
8. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш.
9. Доимо таҳоратли юриш.
10. Доимо Аллоҳнинг зикрида юриш.
11. Жунубликдан дарҳол ғусл қилиш.
12. Қариндош-уруғчилик алоқаларини тиклаш (силаи раҳм).
13. Ҳусни хулқ.
14. Гўдаклигида вафот этган фарзанд.
15. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш.
16. «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни кўп айтиш.
17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉
https://t.me/shukrona_fayzobod


Қабристон зиёрати қайси кунларда амалга оширилади?

Савол: Баъзилар “Жума куни қабристонга бориш хайрли”, дейишади. Яна баъзилар эса, у ерга айнан шу куни бориб бўлмаслигини айтишади. Умуман олганда, қайси кунлар қабристонга бориш мумкин эмас?

📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда қабрларни зиёрат қилишга тарғиб қилинган бўлиб, ундан қайтарилган вақт ёки кун йўқ. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг бирида бундай деб марҳамат қилганлар: “Қабрларни зиёрат қилинглар, чунки у охиратни эслатади” (Имом Ибн Можа ривояти).

Демак, динимизда қабрларни зиёрат қилишга тарғиб этилишидан кўзланган мақсад дунёнинг ўткинчилиги, ўлим ва охиратнинг ҳақ эканлигини эслатиш, бир кун келиб зиёрат қилаётган киши ҳам шу манзилгоҳдан ўз жойини олиши ва қилмишларига яраша муносабат кўришини эслатишдир.

Шунингдек, ота-онаси ёки улардан бири вафот этган киши жума куни қабрларини зиёрат қилиши ҳам мустаҳаб амал экани таъкидланган. Бунга қуйидаги ҳадис далолат қилади:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ҳар жума кунлари ота-онасининг ёки улардан бирининг қабрини зиёрат қилса, гуноҳлари кечирилади ҳамда “Ота-онасининг розилигини топган”, деб ёзиб қўйилади”, деганлар» (Имом Табароний ривояти). Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉
https://t.me/shukrona_fayzobod


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 АЛЛОҲНИНГ РОЗИЛИГИ-УЛУҒ ШАРАФ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉
https://t.me/shukrona_fayzobod


Ҳудуд: Бухоро шаҳри (Бухоро вилояти)
Сана: 2025 йил 23-апрель, чоршанба
Ҳижрий: 1446 йил 25-шаввол
Мазҳаб: Ҳанафий
Субҳ: (эҳтиётини инобатга олиб белгиланган) 04:12
Бомдод: 04:30
Қуёш: 05:53

Ишроқ: 06:08*
Зуҳо: 08:50*

Пешин: 12:41

Аср: 17:29

Шом: 19:32
Аввобийн: Шом намозидан кейин*

Хуфтон: 21:08

Таҳажжуд: 01:17*


*Нафл намозлари – ҳадисларда келган афзал вақтлар инобатга олинган ҳолда белгиланган.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉
https://t.me/shukrona_fayzobod


ТАВБАНИНГ ДАРАЖАЛАРИ:

• авом халқ куфр, бидъат, кабира ва сағийра гуноҳлар ҳамда кичик ишлардан тавба қилади.

• хослар арзимас нарсалардан, макруҳ ишлардан ва яхши ният билан қилинмаган ибодатлардан тавба қилади.

• орифлар эса Oллоҳ таолодан ғафлатда ўтган ҳар бир нафас учун тавба қилади.


✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉
https://t.me/shukrona_fayzobod


Зикр...

ТАҲЛИЛ, ТАСБЕҲ, ТАКБИР, ТАҲМИД ва ИСТИҒФОР айтишнинг фазилати.

Таҳлил - бу “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” дейиш.

Тасбеҳ - бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш.

Такбир - бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш.

Таҳмид - бу “Алҳамду лиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш.

Истиғфор - бу “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉
https://t.me/shukrona_fayzobod


Ранжитишга етган журъатинг, кечирим сўрашга ҳам етсин.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉
https://t.me/shukrona_fayzobod


Қуръондаги тарбия

Одамлар билан муомала қилиш ҳусусида “Ҳужурот” сурасида келган тўққиз насиҳат:

• Аниқлаб, текшириб кўринглар.
• Ислоҳ қилинглар.
• Адолатли бўлинглар.
• Масхара қилманглар.
• Мазах қилманглар .
• Лақаб қўйманглар.
• Ғийбат қилманглар.
• Жосуслик қилманглар.
• Гумондан четда бўлинглар.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉
https://t.me/shukrona_fayzobod


Репост из: Muslim.uz
📢 ХУШХАБАР: БАҲОУДДИН НАҚШБАНД ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИ ТАШКИЛ ЭТИЛAДИ

✍️Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлигининг Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси маркази муассислигида Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш таклифлари маъқулланган.

🗣 Бу ҳақда 2025 йил 21 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида баён этилган.

📃Фармонга мувофиқ, Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот марказининг асосий вазифалари этиб қуйидаги вазифалар белгиланган:

а) буюк аждодимиз Баҳоуддин Нақшбанд ва нақшбандийлик тариқати алломаларининг юксак инсонпарварлик ғояларини илмий асосда ўрганиш, ёш авлодни бағрикенглик ҳамда ўзаро ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида тарғибот ишларини олиб бориш;

б) тасаввуф таълимоти тарихи ва унинг бугунги кундаги аҳамиятини илмий тадқиқ этиш, “Етти пир” алломалари ва азиз авлиёларнинг бой илмий-маънавий меросини халқаро майдонда кенг тарғиб қилиш;

в) нақшбандийлик таълимотининг эзгу ғояларини тадқиқ этиш учун илмий-назарий ва услубий масалаларга бағишланган анжуман, конференция, кўргазма, семинар-тренинг, танловлар ҳамда бошқа маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш;

г) тасаввуф таълимотининг илмий асосланган ғояларини тарғиб қилиш, сохта тариқатчиликнинг олдини олиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.


🤲 Аллоҳ таоло ушбу марказнинг халқимиз илму маърифати ва ёшларимиз таълим-тарбияси йўлидаги фаолиятида улкан муваффақиятлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Қуръонда 5 та масжид зикр қилинган. Улар қуйидагилардир:

1. Масжид ал-ҳаром - Маккадаги Каъбаи муаззама жойлашган энг муқаддас масжид. Бу масжидда ўқилган бир ракат намоз савоби бошқа масжидларда ўқилган 100 000 ракат ўқилган номоз савобига тенг.

2. Масжид ан-набавий - Мадинаи мунавварадаги Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг қабрлари жойлашган масжид.

3. Масжид ал-ақсо - Қуддуси шарифда жойлашган. Мусулмонларнинг илк қибласи ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Меърожга чиққан жой.

4. Масжид ал-қубо - Мадина шаҳри яқинида жойлашган ислом тарихида қурилган илк масжид.

5. Масжид аз-зирор - Зарар масжиди. Мунофиқлар томонидан исломга зарар етказиш учун тўпланиб ўтириш учун қурилган Мадинадаги масжид. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг буйруқлари билан бузиб ташланган.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉
https://t.me/shukrona_fayzobod


Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

🖥 Батафсил

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉
https://t.me/shukrona_fayzobod


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌱ХАЙРЛИ ТОНГ🌱

Тонгги зикр кунингизга барака олиб кирсин

حَسْبِيَ اللهُ لَآ إِلَهَ إِلَّا هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيْمِ
Ўқилиши: “Ҳасбийаллоҳу лаа илааҳа илла ҳува ъалайҳи туваккалту ва ҳува роббул-ъаршил-ъазиим”.
Маъноси: “Менга Аллоҳ кифоядир. Ундан ўзга Илоҳ йўқдир. Унга таваккул қилдим. У буюк Аршнинг парвардигоридир” (Тавба сураси, 129-оят).

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉
https://t.me/shukrona_fayzobod


Ҳудуд: Бухоро шаҳри (Бухоро вилояти)

Сана: 2025 йил 22-апрель, сешанба
Ҳижрий: 1446 йил 24-шаввол

Мазҳаб: Ҳанафий


Субҳ: (эҳтиётини инобатга олиб белгиланган) 04:14


Қуёш: 05:55

Ишроқ: 06:10*
Зуҳо: 08:52*


Аввобийн: Шом намозидан кейин*



Таҳажжуд: 01:18*


*Нафл намозлари – ҳадисларда келган афзал вақтлар инобатга олинган ҳолда белгиланган.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉
https://t.me/shukrona_fayzobod


- Онаси, сенга нима совға қилай тўйимизни ўн йиллигига?

- Сўраманг, барибир топиб беролмайсиз...

- Ие, бирор марта айтганингни олиб бермадимми? Айт, дарров муҳайё қиламан.

- Истаган нарсамними?? Алдамайсизми?

- Биласанку, йигит битта гапиради ва сўзида туради!

- Яхши... Ўзингиздан кўринг...
- Нима экан, жуда қизиқтирдингку?

- Вақт совға қилинг. Бошқа ҳеч нима керакмас.

- Нима деганинг бу? Қанақа вақт?...
🥀
- Ҳар куни кечки пайт мана шу қўлиздаги телефонни кавлаб ўтиришга кетган вақтиздан бир соатгинасини...
Оилангиз учун...
Оддийгина эътибор...
Болларизга...
Менга...

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉
https://t.me/shukrona_fayzobod


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Муборак сафар ортига яширинган фирибгарлик

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉
https://t.me/shukrona_fayzobod


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 СИРИЙН МАТОНАТИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


«Ота, уни ҳамма унутиши мумкин, лекин қизи эмас. Чунки қизнинг юраги отасининг меҳру муҳаббати билан уради. Уни ҳар куни эслайди».

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉
https://t.me/shukrona_fayzobod


#hadis_salavot

Ё РАСУЛУЛЛОҲ ﷺ СИЗНИ НИМА ХУРСАНД ҚИЛДИ?

Абу Талҳа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "У бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни учратиб қолди. У айтади: "У зотни яхши кайфиятда, хурсанд ҳолатда кўриб: "Ё Расулуллоҳ, ҳозиргидек сизни яхши кайфиятда, хурсанд ҳолатда қачон кўрганимни эслай олмайман", дедим. У зот алайҳиссалом: "Эй Абу Талҳа, нега хурсанд бўлмай, ҳозиргина Жаброил келиб кетди. Умматимдан ким менга бир салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта ҳасанот ёзишини, ўнта гуноҳини ўчиришини ва менга салавот айтгани каби Аллоҳ ҳам унга жавоб қайтаришини айтиб хурсанд қилди", дедилар.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉
https://t.me/shukrona_fayzobod


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун душанба
— 21 апрель 2025
— 23 шаввол 1446

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉
https://t.me/shukrona_fayzobod

Показано 20 последних публикаций.