Islom.shosh.uz | Расмий канали


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Шайхонтоҳур тумани "Мўйи Муборак Уккоша" жоме масжиди веб-сайтининг расмий канали
Telegram
https://t.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Facebookbagi manzilimiz:
https://www.facebook.com/ukkosha.shosh.uz/

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#Ҳадис

Абу Нажиҳ Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга етук бир ваъз айтдилар. Қалблар ваҳимага тушди ва кўзлардан ёш оқди. Шунда биз: «Эй Расулуллоҳ, видолашувчи мавъиза бўлса керак, бизга васият қилинг», десак, у зот: «Сизларга Аллоҳдан тақво қилишни ҳамда агар ҳабаш қул бошлиқ этилса ҳам, эшитиб итоат этишни васият қиламан. Чунки сизлардан қайси бирингиз яшайдиган бўлса, кўп ихтилофларни кўради. Ана шу пайтда менинг суннатимни ва тўғри йўлда юрувчи хулафои рошидинлар суннатини ўзингизга лозим топиб, уни озиқ тишларингиз билан маҳкам тишланглар. Ишларнинг янгисидан четланинглар. Чунки ҳар бир бидъат залолатдир», дедилар».

Абу Довуд ва Термизийлар ривояти. Термизий ҳасан, саҳиҳ, дедилар.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


Қандай ҳам тўғри айтилган: “Омманинг, халқнинг хизматига киришган инсон ўзининг мулкидан баъзи қисмини садақа қилмоғи лозим. Чунки у кечаю кундуз хизмат қилсада, барибир муттаҳамликда айбланади”.

Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


Жанжали ва бақир-чақири кам бўлган, меҳр ва тағофул (ўзни билмаганга олиш) кўп бўлган хонадон руҳий ва тарбиявий тинч, омон хонадондир.

Маҳмуд Камол.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


ТУЯ ГЎШТИНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛГАН КИШИ ТАҲОРАТ ҚИЛИШИ КЕРАКМИ?

❓CАВОЛ: Туя гўшти еган одам таҳоратини янгилаш керак деган ҳадис борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, шундай мазмунда ҳадис бор. Имом Ибн Можа Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туя гўшти ейилгандан сўнг таҳорат олишга буюрганлари нақл қилинган. Шу ҳадисдаги таҳорат олиш ҳақидаги сўзни муҳаддис ва фақиҳ уламолар оғиз ва бурунни ювиб олиш деб шарҳлаганлар. Чунки бошқа ҳадиси шарифларда туя гўшти туфайли таҳорат синмаслиги айтилган. Қолаверса, ҳадисларда келган “вузуъ” сўзи ҳар доим ҳам намозга олинадиган таҳоратни англатмайди. Масалан, таомдан олдин қўл ювиш ҳақидаги ҳадисда ҳам мана шу “вузуъ” сўзи қўлланилган. Лекин бирорта уламо овқатланишдан олдин таҳорат олишни айтмаган (“Маорифус сунан” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


Репост из: Шош ҳанафийлари
Ихтилоф қилманглар, яна қалбларинг ҳар-хил бўлиб қолмасин!
#ихтилофдан_сақланиш

Гоҳида, мустаҳаб бўлган амалларда ҳар-хилликни келтириб чиқариб, шариатимизда ҳаром саналган – ўзаро ихтилофларга сабабчи бўлинмоқда. Улардан: “Нега бундай ихтилоф чиқармоқдасиз?”, – деб сўралса, “Биз Қуръон ва ҳадисга амал қиламиз” ёки “Шу масалада Шофеъий мазҳабнинг йўлини тутганмиз”, – дейишади. Алоҳида таъкидлаймизки, фиқҳий мазҳабларга амал қилиш – Қуръон ва суннатга мукаммал амал қилишдир! У мазҳабдан бир масалани, бошқа мазҳабдан бошқа масалани олишни уламоларимиз “талфиқ” дейдилар ва бунинг ҳукми ҳам – ҳаромдир. Ҳаром ишни қилиш эса – катта гуноҳдир. Юртимизда бу ихтилофларнинг ечими сифатида – минг йиллардан бери синалган ва давом этиб келаётган Аҳли сунна вал-жамоа эътиқоди ва ҳанафий мазҳабига амал қилиш, деб биламиз. Ана шунда бутун куч-ғайратимиз, ҳимматимиз бир-биримизга душманчилик эмас, фойдали ишларга сарф бўлади.
Ихтилофлар ва фирқаларга бўлиниш, натижада уруш-жанжал ва низолар келтириб чиқариш ҳаром амал эканига қуйидаги ҳадис далил бўлади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:
وَلَا تَخْتَلِفُوا فَتَخْتَلِفَ قُلُوبُكُمْ (رواه الامام مسلم عن ابي مسعود رضي الله عنه )
яъни: “Ихтилоф қилманглар, яна қалбларинг ҳар-хил бўлиб қолмасин!” (Имом Муслим ривояти).
Қадимдан динимизда фирқаларга бўлиниш ва ихтилофларга асосий сабаблардан бири – илмсизлик, динни яхши тушунмасликдир. Шунинг учун ҳар бир мусулмон динини аслида кимлиги номаълум кимсаларнинг узуқ-юлуқ маърузалари ёки интернетда ин қуриб олган қўштирноқ ичидаги “мулла”лардан эмас, балки мўътабар олимлар, устозлар ёзиб кетган китоблардан ўқиб-ўрганиш керак.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Репост из: Шош ҳанафийлари
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Жума_суҳбати #мотуридий #таълимот
🗣 Мавзу: МОТУРИДИЙЛИК ТАЪЛИМОТИНИНГ АҲАМИЯТИ

🎙 Соатмурод домла Примов
Тошкент ислом институти проректори

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Шош ҳанафийлари
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 МЎМИН МЎМИННИНГ БИРОДАРИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


#Ҳикмат

Мол-уруғ, уни қурғоқ ерга экма, қилични дуч келганнинг қўлига тутқазма! Дин ахлини кин ахлидан фарқла! Ҳақ томон бўлганни изла, у билан ўтир!


Қалб кўзингни оч...
Жалолиддин Румий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ дуо қилдилар:
Аллоҳим, Сен солиҳларни ислоҳ қилдинг. Бизни ҳам ислоҳ қилгин, токи солиҳлардан бўлайлик!


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


Ўтмиш – маҳорат, юксак тажриба ва синовдан ўтган нарсалардир. Инсон уларсиз зулматга шўнғийди.

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


ТАҲОРАТДА СУВ ЎРНИГА НАМ САЛФЕТКА

❓CАВОЛ: Баъзида самолёт ёки поездда сув билан таҳорат қилишнинг имкони бўлмай қолади. Шундай ҳолатда нам салфетка билан таҳорат аъзоларни намлаш орқали таҳорат қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар самолёт ва поездда сув билан таҳорат олишнинг имкони бўлмаса, таяммум қилинади. Нам салфетка ёки нам сочиқ билан баданни артиш таҳорат ўрнига ўтмайди. Чунки таҳорат олишга буюрилган ояти каримада аъзоларни ювишга буюрилган. Ювиш – сувни аъзонинг устидан оқизишдир (“Дурарул ҳуккам” китоби). Бунда ювилган аъзодан энг камида 2-3 томчи сув томчилаши керак. Нам салфеткада эса бундай нарса топилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


#КУН_ҲАДИСИ

Олов ўтинни егани каби, кин ва ҳасад яхшиликларни ейди.


Ҳасан (розияллоҳу анҳу)дан қилинган ривоят.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


Ғийбат ўзи нима?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзи кишиларга: «Хилол қилинглар, яъни тишларингиз орасини бирор нарса билан тозалаб ташланглар», дедилар. Улар: «Эй, Аллоҳнинг Набийси, биз бугун бирор таом емадик», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен сизларнинг тишларингиз орасида фалончининг гўштини кўряпман», дедилар. Дарҳақиқат, улар айтилган ўша кишини ғийбат қилган эдилар.


Муҳаммад Абдулҳай Лақҳнавий


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


#Намоз_вақтлари

🗓 🌙   1446 ҳ.й
12 ЯНВАРЬ   2024 м.
ЯКШАНБА куни тақвими⌚️


⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ ТОНГ -     06:24
⏰ ҚУЁШ -    07:48
⏰ ПЕШИН - 12:35
⏰ АСР -        15:34
⏰ ШОМ -      17:18
⏰ ХУФТОН -18:37

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларга (гапирмасдан) қолдирган нарсаларимда мени ҳам (тинч) қолдиринглар (яъни, мендан ҳар бир нарсани сўрайверманглар). Чунки сизлардан олдинги (қавм)лар кўп савол бериб, пайғамбарлари билан ихтилоф қилишгани сабабли ҳалок бўлишгандир. Агар сизларни бирор нарсадан қайтарсам, ундан четланинглар. Агар бирор ишга буюрсам, қодир бўлганингизча уни бажаринглар», деб айтдилар.

Муттафақун алайҳ.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


Тобеинлардан Абул Олия раҳимаҳуллоҳ дўстларини зиёрат қилса, айтарди: “Бизга такаллуф қилманглар, уйда бор бўлган таом билан меҳмон қилинглар, кифоя”, дерди.

Имом Аҳмаднинг “Зуҳд” асаридан.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


#Ҳикмат

Бир ўйинни кўрган ўйин учун шундай ғурурландики, кибр туфайли устозларидан узоқлашди. Самирийга ўхшаб... У ўзида бир ҳунар кўргач, ҳаволаниб Ҳазрат Мусодан юз ўгирди. Ҳолбуки у ҳунарни Ҳазрат Мусодан ўрганган эди. Шундай бўлгани ҳолда устози хизматидан кўз юмди. Натижада Ҳазрат Мусо бошқа бир ўйин қилди: унинг ўзини ҳам, ўйинини ҳам йўқ қилди! Бошда тўлиб-тошган қанча билимлар, қанча ҳунарлар бор-ки, уларни ўрганаман дегунча бош қўлдан кетади!
Улуғлик заҳардир. Фақат азалдан панзаҳарга эга бўлган руҳ бундан мустасно. Миянгга кибр ўрнашган шунинг учун ким сени ранжитса, уни азалий душман ҳисоблайсан.


Қалб кўзингни оч...
Жалолиддин Румий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


Шайх Муҳаммад Фаркус ҳафизаҳуллоҳ: “Масжидда бомдод намозидан сўнг ўтириш шарт ҳисобланмайди. Лекин, кимки намозни ўқиса, қайтишда Аллоҳни зикр қилиб борса, уйига бориб қуёш чиққунча ўтирса, унга комил умранинг ажри бўлур”, деди.

“Мажолису собаҳия” асаридан.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


​​ТЎРТ РАКАТЛИ НАМОЗ ЯРМИДА САЛОМ БЕРИБ ҚЎЙИШ

❓CАВОЛ: Тўрт ракатли намозларда иккинчи ракатдан кейин адашиб салом бериб юборса, қандай йўл тутилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар салом бериб, гапирган ёки ўрнидан туриб кетган бўлса, намозни қайтадан ўқийди. Агар салом бераётиб ёки салом бериб бўлгач, ҳеч нарса демаган бўлса, дарҳол учинчи ракатга туриб, намозини давом эттиради ва намоз охирида саждаи саҳв қилади (“Бадоеиус саноеъ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


Донишмандлардан бири айтди:
«Инсоннинг ҳеч кимни алдамаслиги унинг ҳушёрлигидан, ҳеч кимга алданмаслиги эса ақлининг комиллигидандир».

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Показано 20 последних публикаций.