Репост из: San'atshunoslik instituti
#эълон
Ҳурматли ижодкорлар!
2025 йилнинг 26 февраль чоршанба куни соат 15.00 да Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Драматургия (театр, кино, телевидение) кенгашининг 2024 йил фаолияти якунларига бағишланган йиллик ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтади. Унда соҳа мутахассисларининг 2024 йилда театр ва кино соҳасида амалга оширилган ижодий-амалий ишлар юзасидан маърузалари тингланади ва муҳокама бўлиб ўтади.
Йиғилишда театрларларнинг ўтган йилдаги ижодий фаолияти мавзусида Шоҳрух Абдурасулов (санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), ЎзРФА Санъатшунослик институти катта илмий ходими), 2024 йилда ишланган ўзбек бадиий фильмлари хусусида Муҳайё Мухторова (санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), Ўздсми ўқитувчиси), мамлакатимиздаги қўғирчоқ театрларининг 2024 йилдаги ижодий ишлари хусусида Малоҳат Туробова (ЎзРФА санъатшунослик институти докторанти) маърузалари билан иштирок этишади.
Мазкур ҳисобот йиғинига барчани таклиф этамиз.
https://t.me/fineartinst