Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
БАХТНИНГ САБАБИ...
Сизларга бир савол билан мурожаат қилмоқчиман:
Расулуллоҳ алайҳиссалом бахтлимидилар!?
Ишончим комилки, барча ҳеч иккиланмай "ҳа" деб жавоб беради. Ҳаттоки "йўқ" деган жавоб ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайдилар.
Лекин шу бахтнинг сабаби нима эди?
Бойлик десак, пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг хонадонларида бир неча кунлаб қозон қайнамасди, мансаб десак, у зот кийган кийимларидан одамлар орасида ажратиб бўлмасди, фарзандлар келажаги десак, бир неча фарзандларини ўз қўллари билан тупроққа қўйганлар, одамларнинг мақтови десак, неча-неча жоҳиллар томонидан эшитмаган ҳақоратлари қолмаган, ота-она билан ўтган болалик даври десак, у зот етим бўлиб улғайдилар. Демак ҳақиқий бахт бу нарсаларда эмас. Ҳақиқий бахт Аллоҳдан рози қалбларда. Қачонки инсон тақво қилса, Аллоҳ ва Расулининг йўлидан юрса, Аллоҳга ҳамд айтиб, берганига қаноат қилса, шундагина бахтли бўлади.
Бахтни бу дунё матоҳларидан излаётганлар вақтларини бекор сарф қилмоқдалар ҳолос.
👇Kanaliga a'zo bo'ling👇
🍃@shiringina_xotiralar🍃