Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«КУЗ ЁМҒИРИ»
Тун ярмидан ўтканда,
Уйқу қочар кўзимдан.
Ой булутга ботканда,
Ёмғир ёғади бирдан.
Нима бўлди, бу кеча?
Йиғлар осмон қизлари.
Кўзёш тўкмасин қанча,
Ювилмас ишқ излари.
Мунгли қўшиқ айткандек,
Шивирлайди томчилар.
Ерга эмас, водариғ,
Юрагимга томчилар.
Бахор ўтиб, ёз ўтиб,
Кузлар қолди хазонда.
Иккимизни бир кўрмай,
Ёғар ёмғир осмондан.
Бу булутлар қалбимиз,
Безаб гўзал ҳисларга.
Севги деган самони,
Танитганди бизларга.
О, кузда ғунча очган,
Атиргулсан боғимда.
Асрар эдим мен сени,
Юрагим ардоғида.
Синган дилимни беғам,
Синармикан ёмғирлар?
Агар, мен хам йиғласам...
Тинармикан ёмғирлар?
✍Абдумуталиб Эргашалиев
@sheriyat
Тун ярмидан ўтканда,
Уйқу қочар кўзимдан.
Ой булутга ботканда,
Ёмғир ёғади бирдан.
Нима бўлди, бу кеча?
Йиғлар осмон қизлари.
Кўзёш тўкмасин қанча,
Ювилмас ишқ излари.
Мунгли қўшиқ айткандек,
Шивирлайди томчилар.
Ерга эмас, водариғ,
Юрагимга томчилар.
Бахор ўтиб, ёз ўтиб,
Кузлар қолди хазонда.
Иккимизни бир кўрмай,
Ёғар ёмғир осмондан.
Бу булутлар қалбимиз,
Безаб гўзал ҳисларга.
Севги деган самони,
Танитганди бизларга.
О, кузда ғунча очган,
Атиргулсан боғимда.
Асрар эдим мен сени,
Юрагим ардоғида.
Синган дилимни беғам,
Синармикан ёмғирлар?
Агар, мен хам йиғласам...
Тинармикан ёмғирлар?
✍Абдумуталиб Эргашалиев
@sheriyat