Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ramazon
#savollar

ИФТОРЛИК ВАҚТИДА ОҒИЗ ОЧИШ ДУОСИНИ ЎҚИМАСЛИК
Агар рўзадор инсон ифторлик вақти
оғиз очиш дуосини ўқимасдан туриб нарса еб юборса рўзаси ҳисобга ўтадими?

✔️ Жавобларни Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари берадилар
@Sevaz_Masjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ramazon
#savollar

ЭМИЗИКЛИ АЁЛ РЎЗА ТУТСА БЎЛАДИМИ?

✔️ Жавобларни Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари берадилар
@Sevaz_Masjidi


Жаннатга саломат кириш омили

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «“...Менга, агар уни қилсам, жаннатга киритадиган амал ҳақида айтиб беринг", дедим. У зот: "Таом бер, саломни ёй, силаи раҳм қил, одамлар уйқудалигида тунда намоз ўқи, шунда жаннатга саломат кирасан”, дедилар» (Имом Аҳмад ва Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

📿@Sevaz_Masjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎙Рўзадор билмай таомланиб қўйса нима қилади?

Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


#Рамазон_саволлари
#Рамазон2025
@Sevaz_Masjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Рамазонда аёлларнинг ажр-мукофоти мунча ҳам улуғ-а!

Рўза тутадилар, рўзалари учун ажр оладилар.
Уй юмушларини бажарадилар, унга ажр оладилар.
Рўзадорларга ифторлик ҳозирлайдилар, у учун ажр оладилар.
Ота-она, фарзандларига хизмат қиладилар, унга ажр оладилар...

Аллоҳ ажрингларни зиёда қилиб берсин, бор бўлинглар, тан-жонинглар соғ бўлсин доим🤲

@Sevaz_Masjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ramazon
#muftiy_minbari


🌙 ТАВБАГА ШОШИЛИНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@Sevaz_Masjidi


​​ЗАКОТНИ ҲАҚДОРЛАРГА ЕТКАЗГАНИ УЧУН 10% ОЛИШ
#закот

❓1574-САВОЛ: Закот пулларини тарқатишга масъул бўлган шахс ўзи учун хизмат ҳақи сифатида 10% олиб қолиши мумкин деб эшитдим. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Закот пулларини тарқатишга масъул бўлган шахс ўзи учун 10% олиб қолиши мумкин эмас. Бу хато тушунчадир.
   Аллоҳ таоло ояти каримада закот олишга ҳақли тоифани санаб, омили закот деб, ушр ва закот йиғишда ишловчиларни зикр қилган. Лекин ҳозирги кунда бу тоифага кирувчилар йўқ.
   Чунки бир инсон омили закот бўлиши учун уни давлат раҳбари томонидан тайин қилинган бўлиши шарт. Улар одамлардан закот ва ушрларни олиб, фақирларга тарқатиб чиқади ва шу иши учун ҳукумат унга йиғилган закотдан ҳақ ажратади.
   Аллома Сарахсий раҳимаҳуллоҳ “Мабсут” номли китобларида омили закотни бундай таърифлаганлар:
   “Закот ишида ишловчилар – ҳукумат раҳбари садақаларни йиғиш учун ёллайдиган кишилардир. Раҳбар улар йиғган садақалардан улар ва ёрдамчилари учун меҳнатига яраша ҳақ ажратади”.
   Ҳозирги кунда закот йиғиш ва тарқатиш билан шуғулланувчилар эса омили закот эмас, балки вакил бўладилар. Вакил эса йиғган закотидан олиши учун аввало ўзи муҳтож бўлиб, закот берувчи томонидан унга изн берилган бўлиши керак.
   Демак, ҳар ким ўзини омили закот ҳисоблаб, хизмат ҳақи сифатида маълум фоизни ўзига тайин қилиб олиши мутлақо жоиз эмас. Чунки бу бировларнинг ҳақини ноҳақдан ейиш бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Улашинг: @Sevaz_Masjidi




⚡️РЎЗАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (5-қисм)

❓Таровиҳ намози қандай адо этилади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рамазон рўзасининг ҳукми
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Кимлар рўза тутмаслиги мумкин?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Эмлаш рўзани бузадими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Бола эмизиш рўзани бузадими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўза тутганда бассейнга борса бўладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор одам қўшиқ эшитиши ва сериал кўриши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Қутб минтақаларида яшайдиганларнинг рўзаси
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзани неча ёшдан тутиш керак?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Укол олиш рўзани бузадими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Мусофирга рўза фарз эмасми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рамазон ойида касаллик ҳуруж қилиб қолса
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Оғизни пойтахт вақти билан очиш керакми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Номаҳрамлар телефонда гаплашиши рўзани очадими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор киши тамаки чекса рўзаси очиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Болалар рўзани бузса гуноҳ бўладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рамазонда тўй қилинмайдими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рамазонда уйни безатиш жоизми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓"Рўза аслида бир кун"ми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рамазонда эр-хотинлик муносабати
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

📚@Sevaz_Masjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 РАМАЗОН ОЙИДА ГУНОҲ ҚИЛМАНГ!

📚 "Рамазонни қандай ўтказамиз?" китобидан

#ramazon #kitob
@Sevaz_Masjidi


Намоз_вақтлари
Тақвим_2025

03.03.2025 йил ҳолатида
🕋 Бомдод 06:25;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 16:50;
🕋 Шом 18:34;
🕋 Хуфтон 20:40.
#РАМАЗОН_ТАҚВИМИ_2025
RAMAZON TAQVIMI – 2025
Рамазон тақвими керакми?
Китоб тумани
Kanalimizga obuna bo‘lishni unutmang!
@Sevaz_Masjidi


Тери ости, мушаклар ораси ёки ёнбошга инъекция (укол) олиш рўзани бузадими?
Cавол: Тери ости, мушаклар ораси ёки ёнбошга инъекция (укол) олиш билан рўза бузиладими?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Замонамиздаги кўпчилик уламолар “Томирдан укол олиш рўзани бузади”, дейишган. Чунки томирдан юборилган дори қон томир орқали жавфга – одамнинг ички аъзоларига тарқалади. Бу эса шариатимиз бўйича рўзани бузилишига олиб келади. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: “Рўзанинг очилиши баданга кирган нарса сабабидандир, бадандан чиққан нарса сабабидан эмас”, деганлар (Имом Абу Яъло ривояти).
Мушак(мускул)ка қилинган инъекция (укол) эса ундай эмас. Яъни игна орқали юборилган дори одамнинг ички органига етиб бормайди, балки мушак орқали таъсир қилади. Шунинг учун мушакдан қилинган инъекция рўзани бузмайди.
Шундай бўлса-да, баъзи уламолар эҳтиёт юзасидан мушак орқали қувват бўлувчи инъекциялардан тийилиб туриш кераклигини таъкидлайдилар. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.
@Sevaz_Masjidi


​​ТАРОВЕҲДА ТАШАҲҲУДДАН КЕЙИН ДУО ВА САЛАВОТЛАРНИ ЎҚИМАСЛИК
❓1573-САВОЛ: Таровеҳ намозида ташаҳҳуддан кейинги салавот ва дуоларни тарк қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таровеҳ намозида ҳам ташаҳҳуддан кейинги салавот ва дуолар ўқилади. Агар қавм малолланадиган бўлса, дуоларни тарк қилиш мумкин, аммо салавотни тарк қилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@Sevaz_Masjidi


Неъматга шукр қилиш

Ибн Ато раҳимаҳуллоҳнинг ҳикматида шундай дейилган:
"Кимки неъматга шукр қилмаса, унинг йўқолишига сабабчи бўлади, кимки шукр қилса, уни маҳкам боғлаб қўйган бўлади."
Яъни, агар инсон берилган неъматни қадрламаса, унинг йўқолишига сабаб бўлади, лекин агар шукр қилса, у неъмат сақланиб қолади ва янада ортади.

Неъматга шукр қилиш — Аллоҳ таолонинг яхшиликларини тан олиш, Унга шукр айтиш ва буйруқларига амал қилишдир. Шукр сўз билан чекланмаслиги, амалларда ҳам намоён бўлиши лозим. Фақатгина "Алҳамдулиллаҳ" деб айтиш кифоя эмас, балки Аллоҳ берган неъматлардан тўғри фойдаланиш ҳам зарур.
Ибн Қайюм раҳимаҳуллоҳ шукрни шундай таърифлайдилар:
"Шукр — Аллоҳнинг неъмати бандада зоҳир бўлиши, бу неъматга ҳамду сано айтиб, Аллоҳдан эканлигини тан олишдир."
Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай деганлар:
"Аллоҳ банданинг овқат еб, Унга ҳамду сано айтишидан, сув ичиб, Унга шукр айтишидан рози бўлади."

Шукр қилишга мисоллар
1. Уч киши ҳақидаги ҳикоя (Бану Исроилдан)
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Бану Исроилдан бўлган уч киши ҳақида ҳикоя қилганлар:
Биринчи киши пес касалига чалинган эди, одамлар ундан нафратланар эди. Унга фаришта келиб, "Сен нима истайсан?" деб сўради. У: "Пес касаллигимдан халос бўлишни ва чиройли бўлишни истайман." деди. Фаришта унинг танасини тоза қилди ва унга туя берди.
Иккинчи киши кал бўлиб, сочлари тўкилган эди. Фаришта ундан "Нима истайсан?" деб сўради. У: "Сочларим қайта ўсишини ва мол-дунёга эга бўлишни истайман." деди. Фаришта унинг бошига қўлини қўйди, сочлари ўсди ва унга сигир берди.
Учинчи киши кўр эди. У ҳам кўришни ва бой бўлишни истади. Фаришта унинг кўзини очди ва унга қўйлар берди.
Кейинчалик уччаласи ҳам бой бўлди. Бир куни фаришта камбағал кийимда уларнинг олдига келиб садақа сўради. Биринчи иккита одам беришдан бош тортди ва Аллоҳ уларни аввалги аҳволига қайтарди. Аммо учинчи киши: "Мен аввал камбағал ва кўр эдим, Аллоҳ менга бойлик ва кўришни берди. Мендан хоҳлаганингни олиб, хоҳлаганингни қолдир", деди. Фаришта унга: "Аллоҳ сендан рози бўлди, лекин икки дўстингдан норози." деди.

2. Шукр қилган бир киши
Бану Исроилда бир киши оғир синовларга дуч келган эди, аммо ҳар доим шундай дерди: "Алҳамдулиллаҳ, мени кўпгина одамларга берилган балолардан асраган ва улардан афзал қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин!"
Ундан: "Сен қандай қилиб шукр қиласан, ахир сен мусибатга дучор бўлгансан?" деб сўрашганда, у: "Менда шукр қилувчи қалб, зикр қилувчи тил ва мусибатга сабр қилувчи тана бор. Бу катта неъмат эмасми?" деб жавоб берган.

Шукр қилган пайғамбарлар
1. Иброҳим (алайҳиссалом):
Аллоҳ Қуръонда айтади: "Албатта, Иброҳим бир уммат эди, У Аллоҳга тўла итоат қилувчи ва мушриклардан эмас эди. У Аллоҳнинг неъматларига шукр қилувчи эди, Аллоҳ уни танлаб, тўғри йўлга ҳидоят қилди." (Наҳл, 120-121-оятлар)
2. Нўҳ (алайҳиссалом):
Аллоҳ шундай деган: "Биз Нўҳни шукр қилувчи банда деб топдик." (Исро, 3-оят)
3. Мусо (алайҳиссалом):
Аллоҳ унга шундай дейди: "Эй Мусо! Мен сени Ўзимнинг рисолатим ва сўзлашувим билан инсонлардан афзал қилдим. Энди сен Ўзим берган нарсани ол ва шукр қилувчилардан бўл!" (Аъроф, 144-оят)
4. Сулаймон (алайҳиссалом):
Аллоҳ унинг сўзини шундай келтиради: "Бу менинг Роббим томонидан бир синовдир. Мен шукр қиламанми ёки куфр келтираманми? Ким шукр қилса, шукри ўз фойдаси учундир, кимки куфр қилса, менинг Роббим Бениёз ва Каримдир." (Намл, 40-оят)
5. Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам):
Пайғамбаримиз ҳар намоздан кейин дуо қилар эдилар: "Аллоҳумма аъинни ало зикрика ва шукрика ва ҳусни ибодатика."
(Аллоҳим! Менга Сенинг зикринг, шукринг ва гўзал ибодатинг учун ёрдам бер!)
Ўзлари пайғамбар бўлишларига қарамай, кечаси ибодат қилиб, кўп вақт тик туриб, оёқлари шишиб кетар эди. Бир куни у зотдан: "Нега бунча ўзингизни қийнайсиз?" деб сўрашганда: "Аллоҳга шукр қилувчи банда бўлмайинми?" - деб жавоб берганлар.
Аллоҳ Қуръонда айтади: "Агар шукр қилсангиз, албатта, Мен сизларга янада кўпроқ берурман." (Иброҳим, 7-оят)

Аллоҳ бизларни ҳам шукр қилувчилардан қилсин!🤲🏼 @Sevaz_Masjidi


#Ramazon_saxovat_birdamlik_va_bag‘rikenglik_oyi
#Oriat_dono_Ziyo_chashmasi


Mavzu: "RAMAZON OYI - MUBORAK BO'LSIN!"

Qutlug' oyning barcha fazilatu barokatlarini o'zida mujassam etgan suhbat...

Mutaxassis: Homidjon domla Ishmatbekov - O'MI raisining birinchi o'rinbosari.
@Sevaz_Masjidi


#kun_hikmati
🌱КИМ ВАФОТИДАН СЎНГ АМАЛИ ТЎХТАМАСЛИГИНИ ХОҲЛАСА

Имом Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Ким вафот этганидан кейин ҳам (савобли) амаллари тўхтаб қолмаслигини истаса, илм тарқатсин (таълим берсин)"

☝️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Одам боласи вафот этганда, унинг амали кесилади. Фақат уч нарсадан: садақаи жориядан, фойдали илмдан ва унинг ҳаққига дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанддан кесилмайди", дедилар (Имом Термизий ривояти).
📚@Sevaz_Masjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#кун_ҳадиси

РЎЗАДОРЛАР УЧУН РАЙЁН ЖАННАТИ

Саҳл ибн Саъд Сўидийдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жаннатнинг бир эшиги бор: у Райён деб аталади. Қиёмат куни ундан фақат рўзадорлар киришади, улардан бошқа ҳеч ким кирмайди. «Рўзадорлар қаерда?» дейилади. Рўзадорлар турадилар. У эшикдан улардан бошқа ҳеч ким кирмайди. Улар киргач, эшик беркитилади, (сўнг у эшикдан) бошқа ҳеч ким кирмайди», дедилар (Имом Бухорий, Муслим ва Насоий ривояти).

Манба: @muminauz @Sevaz_Masjidi


САҲАРЛИКНИ КЕЧИКТИРИШ МУМКИНМИ?
CАВОЛ: Саҳарликни тақвимда кўрсатилган вақтдан 10-15 минут ўтказиб қилса бўладими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бўлмайди. Тақвимда кўрсатилган вақтдан ўтказмаслик керак, иложи бўлса эҳтиётини олиб, кўрсатилган вақтдан 5-10 дақиқа олдин еб-ичишни тўхтатиш зарур. Чунки тонг отгандан кейин саҳарлик қилган киши рўзани бузган бўлади ва Рамазондан кейин бир кун қазо тутиб беради.

Агар киши ўйғонганда саҳарлик қилишга вақт қолмаган бўлса, ҳеч нарса емай-ичмай, рўза тутишни ният қилади. Саҳарликдан қуруқ қолган бўлса ҳам, рўзаси дуруст бўлади. Баъзилар саҳарликдан кеч қолган бўлса ҳам, нимадир еб ёки ичиб оғиз ёпиш керак, деб хато қилишади. Чунки саҳарлик қилиш фарз эмас, бунинг устига саҳарлик вақти ўтгандан кейин бирор нарса еб ё ичиб оғиз ёпса, ўша кунги рўзасини бузиб қўйган бўлади. Натижада Рамазондаги бир кунлик рўзанинг савобидан маҳрум бўлади. Бу савобни бошқа ойларда қанча рўза тутса ҳам топа олмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати .

@Sevaz_Masjidi




#duo_zikr_sovuq

🤲 Совуқ кунларда ушбу дуони ўқиш тавсия этилади
اللَّهُمَّ أَجِرْنِي مِنْ زَمْهَرِيرِ جَهَنَّمَ
🔹 Ўқилиши: Аллоҳумма ажирний мин замҳарийри жаҳаннама.
🔹 Маъноси: Аллоҳим мени жаҳаннамнинг қаттиқ совуғидан асра.

💨 Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Дўзах аҳли жаҳаннамнинг жазирама иссиғидан нажот сўрайдилар ва уларнинг сўровига суяклари синиб кетадиган даражада кучли бўлган совуқ шамол берилади. Сўнгра дўзах аҳли яна ёлвориб иссиқлик сўрашади”.

Аллоҳим, бизни дўзахнинг иссиқ ва совуқ азобидан Ўзинг асра.
@Sevaz_Masjidi

Показано 20 последних публикаций.