Сенатор Абдулла Хурсанов


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Олий Мажлис Сенати аъзоси, сенатор Абдулла Холмурадович Хурсановнинг расмий телеграм канали. Мурожаатларингизни @OKMK_OFFICIAL_bot манзилига юборинг.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситаларини ишлаб чиқиш тартиб-таомиллари такомиллаштирилади


Қарор (ПҚ-30-сон, 27.01.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикасида ахборотни криптографик муҳофаза қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

⚡️ Унга кўра, Президент қарорига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

▪️ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситаларини ишлаб чиқиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш;
▪️давлат сирларини ҳимоялашда ахборотни криптографик муҳофаза қилиш дастурий воситаларидан фойдаланиш талабларини белгилаш;
▪️ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситаларини сертификатлаш муддатини узайтириш;
▪️хорижий мувофиқлик сертификатларини тан олиш тартибини такомиллаштириш.

✅ Киритилган қўшимчага кўра, дастурий ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситаси (АКМВ)дан давлат сирларини ҳимоялашда фойдаланишга қонунчилик ҳужжатлари ва миллий стандартлар, шунингдек, Ваколатли органнинг идоравий ҳужжатлари талаблари доирасида рухсат этилади.

📌 Бунда дастурий АКМВдан давлат сирларини ҳимоялашда фойдаланиш тўғрисида уларнинг нусхалари сони ва улардан фойдаланиш мақсадини кўрсатган ҳолда Ваколатли органни ёзма равишда хабардор қилиш шарт.

🗓 Ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситаларини сертификатлаш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификати беш йил муддатга берилади.

📝 Хорижий мувофиқлик сертификатларини тан олиш тўғрисидаги аризага Ўзбекистон Миллий сертификатлаш тизимида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари АКМВ техник хусусиятларининг батафсил тавсифи, АКМВни ишлаб чиқишда ва ишлаб чиқаришга қўйишда хорижий давлатларнинг аккредитациядан ўтган синов лабораторияларида ўтказилган синов баённомаларининг (ҳужжатларининг) тасдиқланган нусхалари илова қилиниши шартлиги белгиланди.


Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по проекту Государственной программы «Года охраны окружающей среды и «зеленой экономики».

#Mirziyoyev #yigilish #davlatdasturi #yashiliqtisodiyot

Prezident.uz


🇺🇿🇺🇿🇺🇿
#yalpi_majlis_3

Davlat bojini to‘lashga oid qonunchilikka o‘zgartirishlar kiritilmoqda
___________
В законодательство вносятся изменения, касающиеся уплаты государственной пошлины

Senat.uz


🇺🇿🇺🇿🇺🇿
#yalpimajlis_3

Оliy Majlis Senatining uchinchi yalpi majlisi o‘z ishini davom ettirmoqda


Bugun, 2025-yil 24-yanvar kuni, Toshkent shahrida Oliy Majlis Senatining uchinchi yalpi majlisi o‘z ishini davom ettirmoqda.

Unda Senat, hukumat a’zolari, vazirlik va idoralarning vakillari, mahalliy Кengash deputatlari, Senat huzuridagi Yoshlar parlamenti a’zolari hamda ommaviy axborot vositalari xodimlari qatnashmoqda.

Yalpi majlisni O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati Raisi Tanzila Narbayeva olib bormoqda.

Yalpi majlisda ko‘rib chiqiladigan masalalarni Senatning YouTube tarmog‘idagi sahifasi orqali onlayn kuzatib borishingiz mumkin.

Senat.uz




🇺🇿🇺🇿🇺🇿

#yalpimajlis_3

Oliy Majlis Senatining uchinchi yalpi majlisi o‘z ishini boshladi

Bugun, 23-yanvar kuni, Toshkent shahrida O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senatining uchinchi yalpi majlisi o‘z ishini boshladi.

Unda Senat, hukumat a’zolari, vazirlik va idoralarning vakillari, mahalliy kengash deputatlari, Senat huzuridagi Yoshlar parlamenti a’zolari hamda ommaviy axborot vositalari xodimlari qatnashmoqda.

Yalpi majlisni Oliy Majlis Senati Raisi Tanzila Narbayeva olib bormoqda.

Yalpi majlisda masalalar muhokamasi jarayonini Senatning YouTube tarmog‘idagi sahifasi orqali onlayn kuzatib borishingiz mumkin.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Криминоген вазият оғир маҳаллалар билан янгича ишлаш механизмлари жорий этилади


“2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-1-сон) қабул қилинди.

⚡️ Қарорга кўра, масъул идоралар ва муассасалар учун 2025 йилда “Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш” устувор вазифа этиб белгиланди.

📜 Шунингдек, маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган бир қатор йўл хариталари ҳамда 2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича манзилли чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

📁 Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси, Дастур ва “йўл хариталари”нинг ижросини назорат қилиб бориш учун Бош прокуратура ҳузурида Республика идоралараро мувофиқлаштириш ишчи гуруҳи тузилади.

🔍 Эндиликда, жиноят содир этилган маҳаллаларда илмий ташкилот ва таълим муассасалари томонидан илмий ёндашувлар асосида ўрганишлар ўтказилади.

📝 Барча туман (шаҳар) сектор раҳбарларига, Миллий гвардия қўриқлаш хизмати бошлиқларига ва ички ишлар органлари бошлиқлари ўринбосарларига 2025 йилда криминоген вазият оғир маҳаллалар номма-ном бириктирилади.

🗓 Масъуллар фаолияти ҳар ой якунида – ички ишлар вазири ҳузурида, ҳар чорак якунида – Бош прокурор ҳузурида, ҳар ярим йилда Бош вазир ҳузурида танқидий муҳокама қилинади, ҳар бир маҳалла кесимида Президентга ахборот бериб борилади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇿🇺🇿🇺🇿

✅Senatning Sud-huquq masalalari va korrupsiyaga qarshi kurashish qo‘mitasi majlisida Mahalla instituti faoliyatini mustahkamlashga qaratilgan Qonun muhokama qilindi.

Senat.uz


#14_yanvar_Vatan_himoyachilari_kuni

“Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” AJ boshqaruvi raisi, Oliy Majlis Senati a'zosi Abdulla Xursanovning Vatan himoyachilari kuni munosabati bilan yo'llagan bayram tabrigi:
➡️BATAFSIL⬅️
———
#14_января_День_защитников_Родины

Праздничное поздравление председателя правления АО "Алмалыкский горно-металлургический комбинат", члена Сената Олий Мажлиса Абдуллы Хурсанова ко Дню защитников Родины:
➡️ПОДРОБНО⬅️


#Диққат_лойиҳа

❗️ Президент Фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилди


⚡️ “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамаси учун www.uzbekistan2030.uz ва regulation.adliya.gov.uz веб-сайтларига жойлаштирилди.

📜 Давлат дастури лойиҳаси аҳоли танишиб чиқиши учун қулай ва ихчам шаклда тайёрланган бўлиб, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг устувор йўналишлари кесимида 2025 йил учун амалий чора-тадбирлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва мақсадли кўрсаткичлар назарда тутилмоқда.

🖥 Бунда, лойиҳада атроф-муҳитни муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” масалаларига асосий эътибор қаратилиши билан бир қаторда, ижтимоий-иқтисодий, давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, хавфсизлик ва ташқи сиёсат йўналишларида 2025 йилга мўлжалланган кенг кўламли ислоҳотлар ҳам назарда тутилган.

🗓 Лойиҳа 2025 йил 22 январга қадар кенг жамоатчилик ва экспертлик муҳокамаларидан ўтказилади.

📌 Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этишга чорлаймиз.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Senatning Sud-huquq masalalari va korrupsiyaga qarshi kurashish qo‘mitasi majlisida bir qator qonunlar dastlabki tarzda muhokama qilindi.

Senat.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇿🇺🇿🇺🇿
#Yilnoma

2024-yilda O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati faoliyatiga bevosita bog'liq bo'lgan qanday muhim voqeliklar yuzberdi? Bu haqida maxsus tayyorlangan reportajimiz orqali xabardor bo'lishingiz mumkin.

Senat.uz

Показано 12 последних публикаций.