✅ Армия - менинг фахрим!
❄️Ватанпарварлик – инсоннинг юксак маънавий жасорати ҳисобланиб, у юксак бурч ва орият тимсоли, инсонни миллий ғурур ҳамда руҳий баркамоллик сари етаклаб, миллий ўзликни англашга даъват этади.
📌Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида “Армия - менинг фахрим!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкиллаштирилди. Амударё туманида яшовчи маҳаллий ёшлар иштирок этган мазкур тадбир давомида Қуролли Кучларимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, ҳарбий хизматчиларга яратилган имкониятлар, миллий армиямизнинг бугунги кундаги куч-қудрати, “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейи ҳамда Олий ҳарбий билим юртлари фаолияти, шунингдек муддатли ҳарбий хизмат ҳақида маълумотлар берилди. Шу куни ёшлар ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси, хизмат ҳайвонларининг буйруқларни бажариш машқларини ҳам иштиёқ билан томоша қилдилар.
✅Бу каби тадбирлар ёшларни миллий истиқлол ғояларига садоқат, юртга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш, уларнинг озод ва обод Ватанни ҳимоя қилишдек улуғ мақсадга интилишларини қўллаб-қувватлаши, уларда мардлик ва фидойилик каби фазилатларни шакллантириши табиий.
Ҳамире Қдирбаева,
журналист
🛟 t.me/sarhad_uz