Балки етар энди. Тугади сабрим,
Беўҳшав дунёнинг нағмаларидан.
Алмисоқ даврига келади қайтгим,
Руҳ эмас ваъдани берсин жасадим.
Эгам бир сония тўхтасин айтгин,
Бошим айланди бу дунё чархидан.
Авлиёлар келиб дарс беринг менга,
Тугуни ечилмас синов шарҳидан.
Во ажаб қировлар қўна бошлабди,
Кеча йигит бўлган отам бошига.
Қачон чанг солишга улгурди тақдир,
Парирўй онамнинг қутлуғ ёшига.
Қачондан кўзимга тортилди парда,
Тўрт фасл фарқига боролмай қолдим.
Тирикчилик бунча қилмагин зарда,
Аҳир не берсанг ҳам индамай олдим.
Ўзимни топширдим хақнинг ҳукмига,
Рисқини топширган чумчуқ сингари.
Шунда ҳам қовоғин ўяди осмон,
Нима гуноҳ ўтган мендан илгари.
ХАСАН БАБАКУЛОВ
ОКТЯБР 2024
@sarbadorlar_sardori
Беўҳшав дунёнинг нағмаларидан.
Алмисоқ даврига келади қайтгим,
Руҳ эмас ваъдани берсин жасадим.
Эгам бир сония тўхтасин айтгин,
Бошим айланди бу дунё чархидан.
Авлиёлар келиб дарс беринг менга,
Тугуни ечилмас синов шарҳидан.
Во ажаб қировлар қўна бошлабди,
Кеча йигит бўлган отам бошига.
Қачон чанг солишга улгурди тақдир,
Парирўй онамнинг қутлуғ ёшига.
Қачондан кўзимга тортилди парда,
Тўрт фасл фарқига боролмай қолдим.
Тирикчилик бунча қилмагин зарда,
Аҳир не берсанг ҳам индамай олдим.
Ўзимни топширдим хақнинг ҳукмига,
Рисқини топширган чумчуқ сингари.
Шунда ҳам қовоғин ўяди осмон,
Нима гуноҳ ўтган мендан илгари.
ХАСАН БАБАКУЛОВ
ОКТЯБР 2024
@sarbadorlar_sardori