Жигарларим 🧕
Эсимда болалик, энг бахтли оним, Яқин қондошларим қалбим офтоби.
Опа-сингилларим уйим чироғи,
Бу мен чун бахтиёр қисмат китоби.
Биз бахтли яшардик оила бағрида, Тонглар табассумга тўларди дунё.
Ҳар куни меҳрни тафтин туярдим,
Опам йўлларимга сочарди зиё.
Субҳидам синглимнинг кўзида қувонч, Бахтли кунимизда куйларди баёт.
Жигарлар мен учун борлиғим эди,
Меҳр-муҳаббатга тўларди ҳаёт.
Йиллар ўтиб кетди карвон мисоли, Улғайдик, юракдан қочди меҳрлар.
Ҳикмат изламадик, ҳикмат дунёда,
Кўрдик юзимизда ёлғон сеҳрлар.
Майлига, юзингиз ўгиринг мендан, Тақдир йўлларида жигармиз кўздек.
Бизни айро қилмас совуқ хаёллар,
Меҳримиз қалбларда бир ширин сўздек.
Барибир, мен сиздан қоча олмайман, Опам, сингилгинам кўзим хуморим.
Сизни меҳрингизга ташнаман бугун,
Юракда асраган номусим-орим.
➡️
Яқинларга Ҳам Улашинг!💊
@Sara_Maslaxatlar - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !