Мактабгача таълим ташкилотларида назорат тадбири ўтказилди⚡️Олтиариқ туманида жойлашган 11, 38-мактабгача таълим ташкилотида Санэпидқўмита Олтиариқ туман бўлими соҳа мутахассислари томонидан қишки мавсумда омборларда озиқ-овқат маҳсулотларини сақланиш ҳолати ва муассасанинг санитария меёр ва талаблари асосида фаолият олиб бориши юзасидан тарғибот ишлари олиб борилди.
🔸Шунингдек, муассасада тарбияланаётган болаларнинг соғлом ва хавфсиз овқатланишни ташкил этиш, тақиқланган маҳсулотларни ташкилот ҳудудига киритмаслик, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш муддатларига амал қилиниши, ошхона ва хожатхоналарнинг санитария-гигиена талабларига мослиги ҳолатлари назорат қилинди.
🔖Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан маъсулларга керакли тавсиялар берилди.
@sanepidqomita_fargona