#14 Январь-Ватан ҳимоячилари куни
ИККИНЧИ ҚАСАМ
(Ҳарбийнинг ўз аёлига айтганлари)
Мен ватанни асрайман дедим,
Йигит бўлиб ичдим онт, қасам.
Аммо қасам ичмабман сенга,
Дурустроқ бир ўйлаб қарасам.
Сен ҳам мендай бедорсан тунлар,
Қуш тинса-да билмайсан тиним.
Ўзингни ҳам ўйла дейишга
Айланмабди бир бора тилим.
Йўл қарайсан юрак ҳовучлаб,
Омон кириб келсин деб мени.
Аммо нечун кўзингга қараб,
"Ҳаётимсан" демабман сени.
Тиз чўкаман сенинг пойингда,
Ва энтикиб қасам ичаман.
Ватан учун агар жон чексам,
Сен учун ҳам ўздан кечаман!
Сенсан менинг жонимга қувват,
Ҳушёр тортди ногоҳ хаёлим.
Ичилмаган қасамлар ҳаққи,
Сен ўзингни асра, аёлим!
Қўлингдадир менинг бор мулким,-
Отам, онам, болам ва орим.
Мен ватанни асрагунча то
Сен уйимни асрагил, ёрим!
Сайёра Самандар, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Шуҳрат" медали соҳибаси
@Samandarqush
ИККИНЧИ ҚАСАМ
(Ҳарбийнинг ўз аёлига айтганлари)
Мен ватанни асрайман дедим,
Йигит бўлиб ичдим онт, қасам.
Аммо қасам ичмабман сенга,
Дурустроқ бир ўйлаб қарасам.
Сен ҳам мендай бедорсан тунлар,
Қуш тинса-да билмайсан тиним.
Ўзингни ҳам ўйла дейишга
Айланмабди бир бора тилим.
Йўл қарайсан юрак ҳовучлаб,
Омон кириб келсин деб мени.
Аммо нечун кўзингга қараб,
"Ҳаётимсан" демабман сени.
Тиз чўкаман сенинг пойингда,
Ва энтикиб қасам ичаман.
Ватан учун агар жон чексам,
Сен учун ҳам ўздан кечаман!
Сенсан менинг жонимга қувват,
Ҳушёр тортди ногоҳ хаёлим.
Ичилмаган қасамлар ҳаққи,
Сен ўзингни асра, аёлим!
Қўлингдадир менинг бор мулким,-
Отам, онам, болам ва орим.
Мен ватанни асрагунча то
Сен уйимни асрагил, ёрим!
Сайёра Самандар, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Шуҳрат" медали соҳибаси
@Samandarqush