Албатта кимдир ўлмаса қилинмайди..ми!Биз депутатларни, айниқса Эргашни кўп танқид қилишга ўрганганмиз. Уни яқиндан билган-билмаган одам изоҳларда истаган фикрлари билан «сийлайверади». Лекин у билиб-билиб ишини қиляпти экан-е...
Химзаводга кетаверишда дачалар олди «ўлим ҳудуди» бўлиб қолганди. Айниқса, «пик» пайтида «дамас»чиларни эплаб бўлмайди. Қанчадан-қанча одам шу жойда ўлиб кетти. Депутат Эргаш Абдурайимов саъй-ҳаракатини ҳокимият қўллаб-қувватлабди, радарга пул ажратипти.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлими ходимлари бошчилигида ниҳоят родар ўрнатилипти. Ҳафа бўлманглару одамлар ўлиб, кимдур қамалиб кетгандан кўра, секин юришга одат қилганимиз яхши. Ҳуллас, депутатлар ташаббуслари кўпаяверсин.
P.S.: Эргашжон, энди сизга яна битта илтимосча, Ойдинда ўзи иккита чорраха бор, ўша жойга ҳам камера қўйдиришни иложи борми?
☝️Ҳа, айтганча, радугада ҳам бор, ЙПХ ходимларини ҳайдовчилар кистамини тўлдирмасинда, битта камера қўйса, ҳайдовчилар автоматик бекатда тўхташга мажбур бўлишади.
Ҳозирча сизга илтимосим шу, Эргаш бўлсанг-о, кучингни кўрсат…
📝@rahmonali_uz