Rahimjon Ali


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси…
06.02.2023

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


​​***
Синиб кетди қайғу-тош,
Кўзим кулга беланди.
Қулфланган мозорлар
Бир муҳаббат тиланди!

Машрабини қўмсар Дор,
Насимийни севган тиғ.
Зиндонлари ишратгоҳ,
Ҳаллож тутган йўл қутлуғ!

Арш остидан мўралаб,
Фаришталар бўлиб лол.
Саккиз беҳишт йиғилиб
Халифага келар тор!

Энг гўзали — унутмоқ,
На бандман ва на ҳурдирман!
Ишқ аҳлини куйдирган —
Сир ичра бир Сирдирман!

Раҳимжон Али

01.09.22

@Rahimjon_Aliy


Инсон инсонга яра бўлади, Аллоҳ эса малҳам бўлади...

Тағоввур

@Rahimjon_Aliy

784 0 26 1 24

#Маснавийдан_сабоқлар

СУРАТЛАР ЎХШАШ – ҲОЛЛАР ЎЗГАДИР

Бир баққолнинг (кўкатфуруш ёки ғаллафуруш) гапирадиган тўтиси бор эди. Дўконга келган-кетганлар билан салом-алик қилар, уларга ҳушмуомалалик кўрсатарди. Баққол бундан фаҳрланар, кўнгли шод юрарди. Кунлардан бир кун бир юмуши билан уйига бориб келаркан, дўконда қолган тўти ёғни тўкиб юбориб, ҳамма ёқни расво қилган эди. Жаҳл устида баққол тўтининг бошига уриб, кал қилиб қўяди. Бундан маҳзун бўлган тўти гапирмай қўяди. Ғазабидан тушгач баққол, қилган ишидан хўп афсусланиб, тўтининг кўнглини олишни бошлайди. Аммо бефойда бўлади. Уч кеча-ю уч кундуз ўтгач, тўти кўчадан ўтиб бораётган сочлари олинган, кал қилинган бир дарвешни кўриб қолади. Ва севинчдан: “Сен нима қилгандинг? Сенинг ҳам хўжайининг ёғ тўкиб юборганинг учун кал қилиб қўйдими?” дейди. Буни эшитган одамлар кулиб юборишади. Ваҳоланки, суратлар ўхшаш – ҳоллар ўзга эди. Ўзини Аллоҳнинг бир дўсти, валий зотга ўхшатган тўти ҳижолатда қолди.

Бу дунёнинг муаммоси ҳам шу! Тилсими ҳам шу! Сурат аҳли суратга, сийрат аҳли сийратга боқар! Афсуски, сурат аҳллари сабаб қанча инсонлар устидан нотўғри ҳукмлар, қарорлар, хулосаларга бориляпти. Бошимизда катта фожеалар бўлиб ўтяпти. Икки одам намоз ўқийди, иккисининг намози зоҳиран бир хил, ички кайфияти (ҳушуъ, ҳузуълари) эса бошқа-бошқа. Икки инсон иймон калимасини айтади. Бир комил мўмин, бири эса мунофиқ бўлиши мумкин. Ҳамма нарса кўринганидек эмас.

Балки Мавлоно Румий ижодиёти, таълимотида ҳам шу ғоялар асос қилингандир. Ҳар нарсанинг ботинига, моҳиятига боқа олиш. Чунки чой кўринишидан бир хил туради-ю, бири шакар чой бир эса туз солинган шўр чой бўлади. Кимлардир аҳли тақво либосига ўраниб, маъсият аҳлининг иши билан машғул бўлади. Унда ҳам бунда ҳам соқол бўлади, бири яҳудий, бири мусулмон бўлади. Кимдир ўзини олимларга ўхшатиб тақлид қилади, кимдир ҳақиқий олим бўлади.

Имом Молик ҳазратлари виқорли, ўзини тутишидан мағрур, кибор бўлиб кўринганлар, ўзларини атай бунақа кўрсатмаганлар, лекин ўзларини шунақа кўрсатадиган аҳли тақлидлар бор. Ўзларини бошқаларга қиёслайдиган, арабча қўшиб гапириш-ла олим кўрсатадиганлар бор. Аммо ичларида на тақво ва на араб тилидан ўртача илм бўлади.

Бизни доим суратлар алдайди, бизни доим тақлидчилар алдайди, бизни доим зоҳирга боқиш алдайди. Макка даврида ҳам Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан яшаган мушриклар у зотнинг зоҳирига боқиб, хулоса қилишарди. Биз каби еб-ичса, биз каби яшаса дейишарди. У зотнинг муборак сўзларини сеҳрга, афсунга, ота-боболардан қолган афсоналарга қиёслашарди. Суратга боқиш билан Ҳақдан ажралишди. Иймон келтиришмади. Ҳақдан тўсилишди. Аллоҳ уларни “кўр” ва “кар” деб номлади. Ҳайвондан ҳам бадтар дея шарманда қилди.

Биз ҳам ўз навбатида суратларга боқиш билангина хулоса қиларканмиз, худди ўзини дарвешга ўхшатган тўти каби ҳижолатга қоламиз. Баъзан биз ўйлаган нарсалар, биз ўйлагандек бўлиб чиқмайди. Аллоҳ янада Билгувчироқдир!

Раҳимжон Али

https://t.me/Rahimjon_Aliy


"Одамлардан узоқлашиб, Аллоҳ билан суҳбатдош бўлган кишига намунча яхши!"

https://t.me/Rahimjon_Aliy

992 0 14 7 25

Ҳар ишдаким, инсон кўрсатур ҳиммат,
Тикан ҳам гулдаста бўлур оқибат.

Шайх Саъдий Шерозий

https://t.me/Rahimjon_Aliy


"Ҳамма нарсани сен учун яратдим деган Аллоҳга, ҳамма нарсани Сен учун тарк этдим", демоқликдир Ишқ!

Мавлоно Шамс Табризий қуддиса сирруҳу

https://t.me/Rahimjon_Aliy


Шайх Абдулқодир Жийлоний

📋 #Раббонийликни_англаш китобидан ҚИРҚ ОЛТИНЧИ МАЖЛИС 

🎙| Раҳимжон Али ўқиди

Ⓜ️анба: @Rahimjon_Aliy
♻️Улашинг📲

👉 https://t.me/Rahimjon_Aliy


Азизлар! Жаҳоннинг буюк мутафаккири бўлмиш, валийуллоҳ Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларининг ким қайси китобларини ўқиган? Кимнинг ҳаётига қандай таъсири бўлган?


#Muhabbat

Вакиъ ибн Жароҳ ҳадис айтаётганда бирор киши гапирмасди, қалам тутмасди, табассум ҳам қилмасди, тик турмасди, намоздагидек ҳолда бўлишарди. Агар бунга хилоф иш бўлиб қолса, Вакиъ кавушини кийиб, кетиб юборарди.

https://t.me/Rahimjon_Aliy


Шайх Абдулқодир Жийлоний

📋 #Раббонийликни_англаш китобидан ҚИРҚ БЕШИНЧИ МАЖЛИС 

🎙| Раҳимжон Али ўқиди

Ⓜ️анба: @Rahimjon_Aliy
♻️Улашинг📲

👉 https://t.me/Rahimjon_Aliy


Қалб ҳалол ейиш билан юмшайди.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ.

https://t.me/rahimjon_aliy


"Ҳар бир одам ўз ишини пухтароқ қилишга интилади. Масалан олим эрталаб уйғонар экан, ўз билимини оширишни ўйлайди. Зоҳид ўз дилидаги Аллоҳ олдидаги қўрқувни қандай кучайтиришни мўлжаллайди. Мен эса, бирон бир мусулмоннинг қалбига қандай қувонч солсам экан¸ деб ният қиламан".

Ҳазрат Абулхасан ал Ҳарақоний қуддиса сирруҳу

https://t.me/rahimjon_aliy


Италияда 93 ёшли қария касалликдан тузалибди. Унга нафас берувчи мосламанинг ҳеч бўлмаса бир куни учун ҳақ тўлашини сўрашибди. Шунда чол йиғлаб юборибди. Шифокор чолни тинчлантирмоқчи бўлибди, лекин чол пулидан йиғламаётганини айтибди. Қариянинг жавоби эса шифокорни ҳайратга солибди:

"Мен тўлашим керак бўлган пул учун йиғламаяпман. Мен бунинг ҳаммасини тўлашим мумкин. Мен шундан йиғлайманки
...


Биз бир замон ўзбек тилини босқинчилардан ҳимоя қилишга урунган эдик, ўз давримизда. Бугун шундай бир даврга етиб келдик-ки, ўзбек тилини ўзбеклардан ҳимоя қиладиган бўлдик.

Қозоқбой Йўлдошев, адабиётшунос олим

https://t.me/rahimjon_aliy


***
Баҳор келди. Ёмғирлар - шаррос,
Шамол қурғур хўп увламоқда.
Менинг улкан қучоқларимда
Гўзал бўлиб Дард гулламоқда.

Ёмғир ёғар. Сўзлайман унга:
Юрагимга сукунат элтма!
Асраганим, бор-йўғим фақат -
Дардларимни оқизиб кетма...


Раҳимжон Али

https://t.me/rahimjon_aliy


— Соат неча бўлди?
— 2 соат қолди!


Бу фақат Рамазонга хос соат айтишдир! Ҳузурли ифторлар тилаймиз! ☺️🥰


Олдинги ёши улуғ инсонлар болалигимизда: "Чўнтагингга қўлингни солиб юрма!", "Қўлингни чўнтагингдан чиқариб юр!" деб қаттиқ тайинлашарди. Бу ишни ёқтиришмасди. Бу шунчаки иримми ёки бошқа сабаби борми?


Репост из: Rahimjon Ali
“…Иймонлиларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари қаттиқроқдир.”

Бақара сураси, 165-оят

https://t.me/rahimjon_aliy


​​МУҒАННИЙ
Аллоҳга таваккул

Юзимни юзсизлар элига экдим,
Изимни золимлар йўлига экдим,
Сўзимни тўтилар тилига экдим,
Кўзимни сўқирлар қўлига экдим,
Ўзимни карбало чўлига экдим,
Аллоҳга таваккул унсак-унмасак!

Юзимни қалдирғоч қоши суғорсин,
Изимни балолар боши суғорсин,
Сўзимни соқовлар доши суғорсин,
Кўзимни мироблар боши суғорсин,
Ўзимни шаҳидлар ёши суғорсин,
Аллоҳга таваккул унсак-унмасак!

Юзимни юлдиринг мастоналарга,
Изимни елдиринг остоналарга,
Сўзимни билдиринг дурдоналарга,
Кўзимни тўлдиринг жононаларга,
Ўзимни қолдиринг майхоналарга,
Аллоҳга таваккул унсак-унмасак!

Юзимнинг хазони гулхоналарда,
Изимнинг макони қулхоналарда,
Сўзимнинг замони тилхоналарда,
Кўзимнинг забони тулхоналарда,
Ўзимдан ёмони хилхоналарда -
Аллоҳга таваккул унсак-унмасак!

Юзимдан ўтмаган зотларга беринг,
Изимни искович итларга беринг,
Сўзимни тушинмас ётларга беринг,
Кўзимни нигоҳи ўтларга беринг,
Ўзимни бўйсунмас отларга беринг -
Аллоҳга таваккул унсак-унмасак!

28. 01. 2010 йил

@rahimjon_aliy


#раббонийликни_англаш

Каналимизда бериб борилаётган авлиёлар султони, ғавсул аъзам Шайх Абдулқодир Жийлоний ҳазратларининг “Раббонийликни англаш” китобларининг аудио шаклини баҳоли қудрат тинглаб борилса, руҳиятимизга жуда катта қувват беради. Иложи борича ҳар бир мажлисни камида 3 мартадан тинглаш мақсадга мувофиқ бўлади.

Авлиёларни Аллоҳ гапиртиради. Шу сабаб уларнинг сўзлари таъсирли, қалбни тирилтирувчи, уйғотувчидир!

МУҚАДДИМА
МУҚАДДИМА 2-қисм
1-МАЖЛИС
2-МАЖЛИС
3-МАЖЛИС
4-МАЖЛИС
5- МАЖЛИС
6-МАЖЛИС
7-МАЖЛИС
8-МАЖЛИС
9-МАЖЛИС
10-МАЖЛИС
11-МАЖЛИС
12-МАЖЛИС
13-МАЖЛИС
14-МАЖЛИС
15-МАЖЛИС
16-МАЖЛИС
17-МАЖЛИС
18-МАЖЛИС
19-МАЖЛИС
20-МАЖЛИС
21-МАЖЛИС
22-МАЖЛИС
23-МАЖЛИС
24-МАЖЛИС
25-МАЖЛИС
26-МАЖЛИС
27-МАЖЛИС
28-МАЖЛИС
29-МАЖЛИС
30-МАЖЛИС
31-МАЖЛИС
32-МАЖЛИС
33-МАЖЛИС
34-МАЖЛИС
35-МАЖЛИС
36-МАЖЛИС
37-МАЖЛИС
38-МАЖЛИС
39-МАЖЛИС
40-МАЖЛИС
41-МАЖЛИС
42-МАЖЛИС
43-МАЖЛИС
44-МАЖЛИС



https://t.me/rahimjon_aliy

Показано 20 последних публикаций.