Вавилон (Babylon, 2022)
Тавсия - киноманлар кўриши шарт.
#драма #комедия #фильм
IMDb: 7.3/10
Кинопоиск: 7.6/10
Кинопуб: 10/10
1926 йилда Голливуддаги одатий байрамона кечалардан бири. Меҳмонлар ичида ўз орзуларига эришиш учун ҳеч нарсадан тап-тортмайдиган қиз ва йигит ҳам бор. Кутилмаганда ўша байрамона кеча уларнинг Голливудга кириб келиши учун сабабчи бўлади.
Голливудда ўз номини аллақачон ёзишга улгурган Дэмьен Шазеллнинг навбатдаги фильми прокатда касодга учради. Шазеллнинг қўл остида давримизнинг энг зўр актёрлари жамланган эди, лекин нега у ўз бюджетини ҳам ишлай олмади?
Фильмни кўришдан аввал бир нарсага эътибор қаратинг, ушбу фильм — кино ҳақидаги блокбастер. 180 дақиқа давомида биз Голливуднинг ичидаги уч ҳил инсон тақдирини кузатиб борамиз. Картинанинг касодга учрашида асосий сабаб кино катта аудитория учун эмаслигида бўлса керак. Балки унга сарфланган катта пуллар сабабчидир. Бу — кино ичидаги одамлар ҳақидаги кино. Бу — Голливуднинг ёпиқ эшиклари ортида нима бўлиши ҳақидаги кино. Голливуд ҳақида қанақадир тасаввурларга эга бўлиш учун бу ажойиб ҳикоя. Шазелл мюзикл жанрининг устаси эканлиги яна бир бор исботлади. Уч соатлик Голливуд ҳақидаги эртак, супер мусиқалар билан сюжетга ҳамоҳанг тарзда томошабинни етиб бориш қийин бўлган емоцияларини ҳам уйғота олади ва шу биланб биргаликда уни зериктириб қўймайди. Биз яхши кўрган актёрлар ва энди ҳурматимизни қозонишга лойиқ актёрлар фильмда етарли даражада топилади.
Кўп кино кўрадиган одамларга кинонинг қандай суратга олиниши, кинонинг ривожланиш тарихи, ундаги ижодкорларнинг роли ва саҳна ортидаги ҳаёти ҳам қизиқ бўлиши табиий. Шу сабабли ҳам Шазеллнинг ушбу фильми киноманлар учун ҳақиқий совға. Яна бир эътиборга молик жиҳат фильмни ичида деярли барча жанрлар бор, барча машҳур усуллардан фойдаланилган агар пайқаб кўрилса. Ҳулоса қилиб айтганда режиссёр бизга доим ёқиб келган шедеврларни суратга олиниши ортида қанақа меҳнат, қийинчилик, таваккал ва телбалик ётганини чиройли тарзда очиб бера олган.
Фильмни кўриш
#тақриз
@kinopub_uz