#БИЛАСИЗМИ: Қурбонлик қилиш дуосиҚурбонлик қилинаётган жониворни юзини қиблага қаратилиб, ушбу дуони ўқийди:
بِسْمِ اللهِ، وَاللهُ أَكْبَرُ، اللهُمَّ هَذَا مِنْكَ وَلَكَ
"Аллоҳ номи билан сўяман. Аллоҳ улуғдир. Аллоҳим бу қурбонлик Сенинг тарафингдан менга бир ризқдир ва холис ўзинг учундир. Аллоҳим буни менинг тарафимдан қабул айлагин".Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар деб пичоқни тортиб бўлганидан кейин қуйидаги дуони ўқийди:
اللهُمَّ تَقَبَّلْ هَذَا مِنِّي كَمَا تَقَبَّلْتَ مِنْ حَبِيبِكَ مُحَمَّدٍ وَخَلِيلِكَ إِبْرَاهِيمَ عَلَيهِمَا السَّلاَمُ
Маъноси: Аллоҳим! Бу қурбонлигимни ҳабибинг Муҳаммад, халилинг Иброҳим алайҳимассаломлардан қабул қилганингдек қабул қилгин.
Қуйидаги дуони ўқиса ҳам бўлади:
اللهم إِنَّ صَلَوتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ ومَمَاتِي للهِ رَبِّ العَالَمِينَ، لاَ شَرِيكَ لَهُ، اللهمَّ تقَبَّلْ هَذِهِ الأُضْحِيَّةَ. بِسْمِ اللهِ وَاللهُ أكبرُ، اللهُمَّ هَذَا مِنْكَ وَلَكَ، اللهُمَّ تَقَبَّلْ هَذِهِ الأُضْحِيَةَ مِنِّي أَوْ مِنْ فُلاَنٍ.
Аллоҳумма инна солатии ва нусукии ва маҳяя ва маматии лиллаҳи роббил аламиин. Ла шарийка лаҳ, Аллоҳумма тақоббал ҳазиҳил узҳията.
Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар. Аллоҳумма ҳаза минка ва лака Аллоҳумма тақоббал ҳазиҳил узҳията минний.Маъноси: Аллоҳим менинг намозим ва ибодатим, тириклигим ва ўлимлигим, барча оламнинг ҳожаси булган Аллох учундир. Аллоҳнинг тенги ва шериги йуқдир. Аллоҳим бу қурбонликни қабул айла.
Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳ улуғдир. Аллоҳим, бу сендан ва сенинг учундир. Аллоҳим, бу қурбонликни мендан қабул этгин!
Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
@Qumqurgon_Masjidi