МАҲАЛЛА РАИСЛИГИГА НОМЗОДЛАР ҚАНДАЙ ТАРТИБДА КЎРСАТИЛАДИ?
"Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида"ги Қонуннинг 16-моддасида шундай дейилган:
Фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодлар кўрсатиш тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикри инобатга олинган ҳолда ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.
Ишчи гуруҳ фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодларга доир ҳужжатларни тайёрлайди ва туман ёки шаҳар ҳокими билан келишиш учун тегишли комиссияга сайловдан камида ўн кун олдин тақдим этади. Ҳужжатларга фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодларнинг ўз номзоди кўрсатилишига ёзма розилиги илова қилинади.
Туман ёки шаҳар ҳокими фуқаролар йиғини раиси лавозимига тақдим этилган номзодларнинг ҳужжатларини кўриб чиқади ва ўзининг ушбу номзодлар бўйича асослантирилган хулосаларини кейинчалик ишчи гуруҳларга топшириш учун тегишли комиссияларга юборади.
Ишчи гуруҳ туман ёки шаҳар ҳокимининг хулосасини олганидан кейин фуқаролар йиғини раиси лавозимига келишилган номзодлар ҳақидаги ахборотни сайловдан камида беш кун олдин фуқаролар йиғини биносига ва гузарларга осиб қўяди.
Хабарингиз бор-а, май ойида маҳалла раислигига сайловлар бўлиб ўтади?
https://t.me/qoraxitoyliklar