#депутат_фаолиятидан
Ёнариқда нима гап?
“Янги Ангрен ИЭС”га кўмир ташиётган юк машиналардан тўкилаётган кўмир маҳалладаги кўчаларни расво ҳолатга келтириб ташлаётгани бўйича мурожаатлар маҳалладан сайланган депутат Шаҳло Кўчимова томонидан ўрганилиб, ИЭС раҳбари билан учрашув ўтказилган ва бу учрашувда ИЭС директори маҳаллага боришини ваъда берган эди.
Бугун ИЭС директори депутат билан бирга “Ёнариқ” МФЙга келибди. Муаммолар ўрганилибди.
➡️Қуйидаги ишлар амалга оширилиши белгиланибди:
– переезддан ИЭСгача бўлган йўл жорий таъмирланади;
– йўлга тушган кўмирлар мунтазам равишда тозаланиб, ювилади. Бунинг учун махсус техника сотиб олишга кўрсатма берилган.
– ҳомийлар топиб, мактабга олиб борувчи йўл асфальтланади;
– келгусида бу йўлдан кўмир ташиш тўхтатилиб, Ақча томондаги дачалар олдидан алоҳида йўл қилинади;
– юк машиналарга ортилаётган юкнинг меъёрдан ортиб кетмаслиги қатъий назоратга олинади.
Яхши иш бўлибди. Масъулларни ўз ишига масъул бўлишга ундаётган депутат Шаҳло Кўчимовага раҳмат!
https://t.me/qoraxitoyliklar