#фармойиш
"Ёнариқ" маҳалласи ичидан Янги Ангрен ИЭСга қатнаётган юк машиналаридан тўкилаётган кўмир бўйича аҳолидан бўлаётган эътирозлар инобатга олиниб, туман ҳокими фармойиш чиқарибди.
Унда ушбу йўлга юк машиналарининг киришини тақиқловчи белгилар қўйилиши бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатма берилган. Бу яхшидир.
Лекин масаланинг бошқа томони ҳам бор. Биринчидан, агарда ИЭСга кўмир олиб ўтилмаса, станцияда иш тўхтаб қолади. Республикамиздаги энг йирик станциялардан бири бўлган бу ИЭСда иш тўхташи мумкин эмас. Чунки бу станция мамлакат энерготизимининг ажралмас ва муҳим қисми сифатида тоифаланган объект ҳисобланади.
Иккинчидан, агарда йўлга тақиқ белгиси қўйилса, "Ёнариқ" маҳалласида яшовчи аҳоли учун ҳам юк ташиш машиналари кириши мумкин бўлмай қолади. Яъни, аҳоли бирон-бир қурилиш учун юк – қум, тош, ғишт ва б. олиб келмоқчи бўлса нима қилади? Юк машинага ортилган. Лекин йўлда юк машинаси учун тақиқ белгиси қўйилган.
Хуллас, фармойиш қабул қилингани яхши бўлибди. Воқеалар қандай кечишини эса биргаликда кузатамиз.
https://t.me/qoraxitoyliklar