Тимур Ишметов Марказий банк раиси этиб тайинланди
Олий Мажлис Сенати Кенгаши Тимур Ишметовни Марказий банк бошқаруви раиси лавозимига тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди.
45 ёшли молиячи тайинловга қадар президент маслаҳатчиси биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётганди.
Тимур Ишметов 1979 йилда Тошкентда туғилган. 2000 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган, 2005 йилда Бирмингем университетидан молия-банк йўналишида магистр даражасини олган. 2007 йилда Тошкент юридик университетининг ҳуқуқшунослик факултетини битирган. 24 йиллик меҳнат фаолиятининг 19 йилини Марказий банкда ўтказган.
У 2000 йилда Марказий банк иқтисодчиси, 2001–2004 йилларда катта эксперт-аналитик, Валюта биржаси ва ташқи алоқалар департаменти раҳбари бўлган. 2004–2008 йилларда Пул-кредит операциялари департаментида ишлаган. 2008–2009 йилларда Халқаро захираларни бошқариш департаменти, 2009-2010 йилларда Ички валюта бозоридаги операциялар департаменти, 2010–2017 йилларда Валюта бошқаруви ва назорати департаментини бошқарган.